ENG QULAY VAQT
Туғилиш. Дунё акушерларининг тасдиқлашларича, чақалоқларнинг кўпчилиги тунги 12 дан 4 гача бўлган вақтда туғиларкан.
Қон босими. Тунги соат 4 билан 5 оралиғида киши қон томирларида энг паст босим бўларкан. Шунинг учун ҳам бу вақтда уйқудан уйғониш жуда қийин кечади.
Ювиниш. Эрталабки 8 да совуқ сувга чўмилиш жуда фойдалидир. Чунки шу пайтда организмда ҳимоя кучлари фаоллашган бўлади.
Овқатланиш. Эрталабки 8 даги нонушта қоматингизга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди, негаки, бу пайтда углеводлар ёғга эмас, балки энергияга айланади. Лекин кечқурунги 8 да тановул қилинган овқат эса «фигурангизни бузиши» мумкин, чунки у жисмингизда ёғга айланади.
Даволаниш. Тиббий муолажалар учун, яъни укол ва дори-дармон қабул қилиш учун энг яхши вақт эрталабки 9 лар оралиғидир. Бу пайтда тери ўта сезгир бўлади. Бироқ агар эҳтиёж сезилса, тиш дўхтирига яхшиси тушдан кейин учрашганингиз маъқул. Негаки, шу пайтда бормашина оғриқларига организм кўпам «жиззакилик» қилавермайди.
Ижод учун қулай вақт эрталабки соат 10 ва туш пайти. Сабаб: мия тиниқ ва фаоллашган бўлади.
Жисмоний ҳаракат учун эса маъқул соат 13 дир. Чунки шу пайтда мускулларнинг таранглиги ва қувватлилиги ортади.
Ҳазм. Соат 13 да ошқозон энг кўп суюқлик ишлаб чиқаради, ҳатто бу пайтда овқатланмасангиз ҳам.
Уйқу. Америкалик мутахассисларнинг айтишларича, энг ширин уйқу кундузги 14 дагисидир. Бу пайтдаги уйқу организмга тунги уйқудан кўра кўпроқ хуш ёқади.
Соч ва тирноқлар. Соат 16 ва 18 лар атрофида соч ва тирноқларнинг ўсиши тезлашади.
Иштаҳа ва мусиқа. Соат 17 да организм учун энг «буюк» иштаҳа қўзғалса, 19 да эса мусиқа тинглаш учун энг кўтаринки руҳ пайдо бўлади.
Ичкилик. Жигар ўз фаолияти давомида соат 18 ва 20 лар оралиғида спиртли ичимликлар кучини осон «кесади», аммо тун ярмидан кейин ичилган ичкилик эса организмни «кўтариб» ташлайди.
Чой. Соат 18 дан 20 гача бўлган вақт оралиғида ичилган чой организмга жуда яхши сингади.
Суртмалар. Юзга суртма суриш учун энг қулай вақт бу 18 билан 20 лар оралиғидир. Чунки айнан шу пайтда тери суртмалар учун ўта сезгир бўлади.
Мулоқот. Дўстона мулоқот учун яхши соат 18 ва 20 оралиғидир. Одамзотда негадир шу пайт ўзини ёлғиздек ҳис этиш руҳияти пайдо бўлади.