Ҳар хил одамлар бўлишади… Айришар биринчи учраган одамдан ҳеч нарсани аямаса, бошқалардан қишда қор сўраб бўлмайди. Сиз кайси гуруҳ инсонларга кирасиз? Атрофдагилар билан ҳар доим ҳам хушмуомалада бўласизми? Бу саволларга қуйидаги тестни ечиб, жавоб топасиз деб ўйлаймиз.

  1. Чўнтагингизга оз-моз пул тушиб қолди дейлик. Барча пулларингизни дўстларингиз учун совғага сарфлай оласизми?
  2. Ўртоғингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапира бошласа ўзингизни эшитмасликка оласизми?
  3. Агар рақибингиз шахмат ёки бошқа ўйинда ёмон ўйнаса, айрим пайтлар у ҳам ютиши учун имконият яратиб берасизми?
  4. Одамлар кайфиятини кўтариш учун уларга тез-тез яхши гаплар айтиб турасизми?
  5. Қўпол ҳазилларни ёқтирасизми?
  6. Кечиримлимисиз?  
  7. Сизни умуман қизиқтирмайдиган суҳбатни охиригача етказа оласизми?
  8. Амалиётда ўзингизнинг қобилиятингизни тўлиқ ишлата оласизми?
  9. Ютқазаётган ўйинингизни тугатмай ташлаб қўясизми?
  10. Агар ҳақлилигингизга ишончингиз комил бўлса, рақибингиз фикрини эшитишни истайсизми?  
  11. Илтимосларни бажонидил қондира оласизми?

НАТИЖАЛАР

Энди 1, 3, 4, 7, 11 саволлардаги “ҳа” ва 2, 5, 6, 8, 9, 10 саволлардаги “йўқ” жавоби учун 1 очкодан жамланг.

8 очкодан кўп: Сиз хушмуомалали, атрофдагиларга ёқадиган, одамлар билан келишиб кетадиган инсонсиз. Дўстларингиз кўп бўлса керак. Лекин огоҳлантириб қўяйлик: сиз ҳамма билан ҳам келишиб кетиш шарт эмас деб ўйлайсиз.

4 очкодан 8 очкогача: Ҳаммага нисбатан ҳам раҳмдил эмассиз. Айримлар учун ҳар нарсага тайёрсиз, бошқалар, яъни сиз ёқтирмайдиганлар яхшиси сиздан узоқроқ юргани маъқул. Бизнингча одамларни хафа қилиб қўймаслик учун ҳамма билан бирдай муомала қилганингиз маъқул.

4 очкодан кам: Сиз билан суҳбат ҳатто энг яқин кишиларингиз учун ҳам қийин. Дўстларингиз кўпайишини хоҳласангиз одамлар билан яхши муносабатда бўлинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

29 − 25 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!