Қатағонга учраган матбуотимизнинг забардаст вакили

Ma'lumki, Bitcoin muvaffaqiyatidan so'ng elektron valyuta bozorida kripto pullarining yangi turlari paydo bo'la boshladi. Ushbu juda muvaffaqiyatli loyihalardan biri Dogecoin bo'lib, u 2013 yil dekabr oyida paydo bo'lgan va G'arbda xayriya yig'ilishlarida foydalanganligi sababli mashhurlikka erishgan.

Ашурали Зоҳирий 1885-йил Қўқон шаҳри яқинидаги Ойим қишлоғида таваллуд топган. Аввал Қўқондаги Муҳаммад Алихон мадрасасида араб, форс тилларини, ислом ҳуқуқи, тарих ва адабиётни чуқур ўрганади. Айни пайтда 1907-йилдан 1917-йилгача Қўқондаги №2 рус-тузем мактабида ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс беради. Бу вақтда эса турк, озарбайжон, татар ва рус тилларини ўрганади. 1910-йил жадид тараққийпарварлари сафига кириб, Қўқондаги жадид муаллимлари билан ҳамкорликда “Тараққийпарварлар жамияти” номли уюшма тузадилар. Улар Қўқон шаҳри ва унинг атрофида бир нечта янги усулдаги мактаблар очади. Жадид мактаблари учун 1912-йил Серикбой Оқоев билан ҳамкорликда “Туркий хрестоматия ёхуд терма китоб” номли дарслик тузади.
Ашурали Зоҳирий 1912-йил ёш тарихчи олим Заки Валидий ҳақида эшитиши билан бир гуруҳ қўқонлик тараққийпарварларни олиб Қозонга боради. 1913-йилда Заки Валидийнинг ўзи археология жамияти вазифаси билан Қўқонга келиб, 3 ойларча А.Зоҳирийнинг уйида яшаб тадқиқот олиб борди. Улар Туркистонда халқ маорифи, илм-фан, тарих, тил ва адабиёт масалаларида тинимсиз мунозаралар олиб борди. Бу жараён А.Зоҳирийнинг олим сифатидаги фаолиятида муҳим ўрин тутади. У ўзбек тилида биринчи бўлиб бошланғич синфлар учун “Имло” дарслигини яратиб, 1916-йилда Қозон шаҳрида нашр этади. Етук адабиётшунос сифатида Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” ва “Вақфия” асарлари устида матншунослик тадқиқотларини олиб боради. “Муҳокамат ул-луғатайн”ни ҳуснихатда кўчириб, 1917-йил Қўқон шаҳрида жойлашган Вайнер кутубхонасида чоп эттиради.
Ашурали Зоҳирий тадбиркор табиатли инсон эди. 1912-17-йилларда Ойимдаги майда кредит жамиятида раис, 1918-19-йиллар Қўқон кооперация иттифоқида раҳбар бўлди. 1914-йил Обиджон Маҳмудов томонидан чиқарилган “Садойи Фарғона” газетаси саҳифаларида ўзининг маърифатпарварликни тарғиб этувчи мақолалари билан фаол иштирок этди.
1917-йил июн ойида ношир ва муҳаррир Ашурали Зоҳирий “Юрт” номли журнал нашр этади. Ашурали Зоҳирий “Ҳукумат ўзгариши” мақоласида февраль инқилобидан сўнг мамлакатда кечаётган сиёсий жараёнларни қаламга олади. А.Зоҳирий маҳаллий тараққийпарварлар билан Қўқон шаҳрида “Ғайрат” номли хусусий нашриёт ташкил этиб, Фарғона водийси тараққийпарварларининг ҳақиқий етакчисига айланди. 1917 йилнинг ноябрида Қўқон шаҳрида Туркистон Мухториятининг эълон қилинишида катта хизмат қилди. Мухториятнинг нашри афкори “Эл байроғи” газетасида Бўлот Солиев билан бирга муҳаррирлик қилди. Туркистон Мухторияти қонга ботирилгач, Ашурали Зоҳирий фақат илм-маърифат ва матбуотчилик иши билан машғул бўлди. Ашурали Зоҳирийнинг публицистик мероси ниҳоятда кенг ва ранг-барангдир. 1919-йил “Халқ газетаси”да ишлади. 1922 – 28 йилларда ҳам журналистлик фаолиятини давом эттиради. Жумладан, “Фарғона”, “Янги Фарғона” газеталарида адабий ходим бўлиб ишлайди…
А.Зоҳирий публицистикасининг мазмун мундарижаси ҳам хилма хил. Биргина “Фарғона” газетасида нишр этилган юздан ортиқ мақолаларининг ҳеч бири ўқувчининг эътиборини тортмай қолмайди. Маориф масаласида “Туркистонда “Нашри маданият ва маориф” жамиятлари” мақолалари, матбуот мавзусидаги “Тушуниш керак (газетани сотманг тарқатинг)”, “Олти йилда матбуот” мақолалари, диний мавзудаги “Қозилар сайлови муносабати билан” мақолалари, шунингдек, ижтимоий ва хўжалик ҳаёти билан боғлиқ мақолаларини, жумладан, “Туркистонда сув ишлари”, “Миллият масаласи”, “Налоглар тўғрисида” каби мақолаларини келтириб ўтиш мумкин.
Ашурали Зоҳирий Қўқонда “Дорулмуаллимин” мактабини ташкил этиб, 1919-22-йиллар шу ерда ишлаган. Кейинчалик Қори-Ниёзий раҳбарлик қилган Фарғона педагогика билим юртида, Қўқон педагогика билим юртида, нефтчилик билим юртида, саводсизликни тугатиш курслари ва мактабларда муаллимлик қилди. А.Зоҳирий муаллим сифатида ёшларни тил ўрганишга, илмли бўлишга даъват этди. Олим сифатида “Вақфия”ни ҳам нашрга тайёрлайди, лекин номаълум сабабларга кўра нашр этилмай қолган. 1925-йил “Русча-ўзбекча луғат” тузади. 1926-йил Чўлпон билан ҳамкорликда “Адабиёт парчалари” тўпламини нашр эттирган.
1930-йил январь ойида ОГПУ томонидан гўёки “Миллий иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг Фарғона бўлими “Ботир гапчилар” ташкилоти фош этилади. А.Зоҳирийни ҳам “Ботир гапчилар” ташкилотининг аъзоси деган баҳона билан қамоққа оладилар. А.Зоҳирийнинг анкетасига кўра бу пайтда унинг оиласи турмуш ўртоғи Малика, қизи Моҳира, ўғиллари Дархон ва Нажиблардан иборат деб бўлган.
А.Зоҳирий узоқ давом этган сўроқлардан аниқ хулосага келдики, бу фитнанинг ортида айнан шўро давлатининг ўзи турибди. 1930-йил 28 май куни сўроқда: “Ботир гапчилар” деган ташкилот бўлса, бу Абдулла Қаҳҳорнинг уйида бўлган йиғилишда туғилган бўлса керак. Ўшанда у худди ёддан айтаётгандек қандайдир ташкилот ва унинг программаси ҳақида сўзлай бошлаган эди. Демак, “Ботир гапчилар” бу А.Қаҳҳорнинг миясида тузилган ва унинг ғояларидир” – дейди. А.Зоҳирий раҳбарлигидаги “Ботир гапчилар” ташкилоти аъзоси деб фарғоналик 15 нафар тараққийпарвар ёшлар бир йилдан ортиқ вақт давомида Фарғона турмасида оғир бир шароитда сақланди.
1931-йил 25-апрель ОГПУ қарори билан А.Зоҳирий, Л.Олимийларга нисбатан отув ҳукми 10 йиллик концлагер билан алмаштирилди.
А.Зоҳирий 1936-йил жазони муддатидан олдин ўтаб қайтади. Орадан ҳеч қанча ўтмай 1937-йил 5-сентябрь куни “Миллий иттиҳод” аъзоси, 1930-йил “Ботир гапчилар” ташкилоти аъзоси деб яна қамоққа олинади. 1937-йил 4-декабрь куни ИИХК қошидаги “Учлик” суди Ашурали Зоҳирийни отувга ҳукм қилди ва нохолис ҳукм 1937-йил 28-декабрь куни ижро қилинди. 1958-йил 15-сентябрь куни Ашурали Зоҳирий ЎзССР Олий суди томонидан оқланган…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

56 + = 57

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!