“КОММУНИКАТИВ ИМКОНИЯТИНГИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА?”

1. Масъул ишга дучор бўлганингизда ҳаяжонланасизми?

2. Аҳволингиз ёмон бўлгунча ҳам шифокор чақирмайсизми?

3. Кутилмаганда маъруза қиласиз деса норозилик билдирасизми?

4. Меҳмонхона тайин бўлмаса, бегона шаҳарга боришдан бош тортасизми?

5. Бегона кишига кечинмаларингизни сўзлайсизми?

6. Бегона одам сиздан йўлни ёки вақтни сўраса ғашингиз келадими?

7. Ҳар хил авлод ўртасида, ҳаёт масаласида келишмовчилик бўлади деб ҳисоблайсизми?

8. Бир неча ой илгари танишганингизга берган беш юз сўм пулингизни сўрашга ҳижолат тортасизми?

9. Кафеда сифатсиз таом келтирса индамай қўяверасизми?

10. Вагонда бир неча соат  бегона йўловчи  билан кетсангиз гапни биринчи сиз бошлайсизми?

11. Навбатда туриш мақсадингизга эришиш учун зарурият бўлса ҳам, узундан узоқ навбат кутишдан воз кечасизми?

12. Ҳодимлар ўртасида бўлган можарони хал қилишдан ўзингизни олиб қочасизми?

13. Бирор адабиёт ёки санъат ҳақида гап кетса ўз фикри нуқтаингизни ҳимоя қиласизми?

14. Сизга маълум бўлган масала бўйича нотўғри фикр эшитсангиз жим тура оласизми?

15. Сиздан иш ёки ўқиш бўйича ёрдам сўралса норози бўласизми?

16. Ўз фикрингизни оғзаки айтишнинг имконияти бўлса ҳам ёзма равишда баён этишни афзал кўрасизми?

Натижалар талқини:

Тавсия этилаётган 16 та саволнинг (вазиятнинг) ҳаммасига очиқ кўнгиллик билан жавоб беринг ва баллар йиғиндисини топинг. Агар сиз “Ҳа”- деб жавоб берсангиз – 2 балл;“Билмадим”, “Ҳайронман”- деб жавоб қайтарсангиз – 1 балл;“Йўқ”- жавобингизга – 0 балл берилади.

Агар баллар йиғиндиси 30-32 баллни ташкил қилса, у ҳолда Сиз “мулоқотманд” эмассиз, яъни мулоқотга эхтиёж сезмайсиз, бу хусусиятингиздан ҳамадан ҳам кўпроқ ўзингиз жабрланасиз, яқинларингизни ҳам сиз билан муомала қилишлари мураккаб кечади. Жамоа кучиниталаб қиладиган ишларни якка Сизга топшириб бўлмайди. Одамлар билан кўпроқ мулокотда бўлишга интилинг.

25-29 балл йиғилганда: Сиз индамассиз, камгапсиз, ёлғизликни ёқтирасиз. Янги лавозим, янги мулоқотлар Сизни анчагина мувозанатдан чиқаради. Сизнинг бу хусусиятингиз кўпинча ўзингизга ёқмайди. Характерингизни ўзгартиришингиз ўзингизга боғлиқ.

19-24 балл йиғилганда: Атрофдагилар билан осойишта мулоқотда бўласиз ва нотаниш шароитда ўзингизга ишонасиз. Янги масалалар Сизни чўчитмайди. Одамлар билан келиша оласиз, баҳсларда қатнашишни унчалик ёқтирмайсиз.

14-18 балл йиғилганда: Сиз қизиқувчансиз, сергап, суҳбатдошингизни қизиқиш билан тинглайсиз. Ўз нуқтаи-назарингизни жаҳлсиз, осойишта ҳимоя қила оласиз. Шунга қарамай шовқинли давраларда бўлишни ёқтирмайсиз.

9-13 балл йиғилганда: Атрофдагиларбилан тез мулоқотга киришасиз. Кўплаб одамлар билан танишишни истайсиз. қизиқувчансиз, мулоқотмандсиз, ҳар хил масалалар бўйича фикр алмашишни ёқтирасиз. Ҳеч кимнинг илтимосини рад этмайсиз, ҳатто уни бажариш имконияти бўлмасада. Ҳамманинг диққат-эътиборида бўлишни истайсиз. Мураккаб масалаларни ҳал қилишда сабр-тоқат ва қатъиятлилик бироз етишмайди. Лекин хоҳишингиз бўлса, у ҳолда мақсадингизга эришиш учун ўзингизни мажбур қила оласиз.

4-8 балл йиғилганда: Атрофдагилар билан мулоқотда бўлишга интилиш сизни тинч қўймайди. Сиз ҳар доим ҳамма янгиликлардан хабардорсиз, ҳар қандай масала бўйича фикр билдираверасиз, ҳар қандай шароитда ўзингизни эркин тутасиз, ҳар қандай ишни ишни чўчимай ишонч билан бошлайсиз, ваҳоланки кўпчилик ҳолларда уни оҳиригача етказмайсиз. Шу сабабли қўл остингиздаги ходимлар Сизга ишончсизлик билан қарайди.

3 балл йиғилганда: Сизни мулоқотга нисбатан интилишингиз касаллик тусини олган. Сиз эзмасиз, сизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ишларга аралашасиз. Мутахассислигингизга тегишли бўлмаган масалалар бўйича ҳукм чиқаришга ҳаракат қиласиз. Жаҳлдорсиз, тез хафа бўласиз, кўпинча сизга қатъийлик ва одиллик етишмайди. Атрофдаги одамларнинг Сиз билан мулоқотда бўлиши қийин. Ўз устингизда ишлаш Сизга халақит бермайди, ўзингизда сабр-тоқатни, ўз-ўзини бошқаришни, одамларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбияланг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

80 + = 88

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!