ТЕСТ: “ЎЗИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?”

Тасдиқлардан қай бири сизга мос келишига қараб “Ҳа”, “Йўқ” ёки “Билмайман” деб жавоб беринг.

  1. Мен ўзимдан мутлақо хурсандман.
  2. Баъзан мени воқеа-ҳодисаларга тегишли қарама-қарши фикр ва ҳис-туйғулар асабийлаштиради ёки нотинчлик келтиради.
  3. Мен мустақил ва эркин одам бўлган давримни аниқ айта оламан.
  4. Турли вазиятларда ўзимни мутлақо бошқача тутишимни хаёлан тасаввур қилишни ёқтираман.
  5. Майда камчиликлардан ташқари менинг ҳеч қандай айбим йўқ.
  6. Баъзан ўзим нима хоҳлаётганимни ўзим ҳам билмайман.
  7. Ўз жисмимни жуда яхши биламан ва майда бетобликлар ички зиддиятларим ёки руҳий иккиланишлардан келиб чиққанини тушунаман.
  8. Ҳеч қачон идеал шахс даражасига ета олмайман, деб қўрқаман.
  9. Муаммо қарама-қарши фикр ёки ҳиссиётларга бўлса ҳам, мен жаҳл қилиш ўрнига ўз-ўзим билан ички мулоқотда бўла оламан.
  10.  Маълум вазиятларда ўзим хоҳлагандан кўра, бошқачароқ ҳаракат қиламан.
  11.  Мен чуқур эътиқод қиладиган нарсалар, ҳозиргидан кўра кўпроқ эъзозлайдиган қадриятлар мавжуд.
  12.  Доим шошиламан, менга вақт етишмайди ва бир кишининг кучи етмайдиган вазифаларга киришаман.
  13.  Қийин вазиятларда ўзимни химоя қила оламан, агар имконият бўлса, дам олишга ҳам улгураман.
  14.  Дунё шунчалар ўзгариб кетдики, яхшилик ва ёмонлик нисбий тушунчалардир деб ҳисоблайман.
  15.  Менга нисбатан одамларнинг танқидий фикрларини эшита туриб, уларни маъқуллайман, аслида эса бунга қўшилмайман.

Ҳа ва “Йўқ жавоблари учун 10 баллдан, билмайман жавобларига 5 баллдан берилади.

Натижалар талқини:

100-150 балл. Жавобларингиз ўзингиздан розилигингизни эмас, балки ўзингизни англашингиз ва ишонишингиз мумкинлигини кўрсатмоқда. Сиз қийин вазиятлардан чиқиш қобилиятига эгасиз. Бу шахсий феъл-атворингиз одамлар билан муносабатларингизга тааллуқли. Ҳатто одамлар сизни айблашганда ҳам ўзингиз учун куч манбаи ва таянч бўла оласиз.

50-99 балл.  Сиз ўзингиздан тўла рози эмассиз. Ўзингиз ҳақингизда кўп иккиланасиз ва норози бўласиз. Жавобларингиздан маълумки, ўз шахсингиздан тўла қониқишингиз учун қандайдир тўсиқлар бор. Агар ўз имкониятингизни аниқ баҳолаб, ўзингизга нисбатан сабрли бўлганингизда (сиз фикрловчи, аммо адашувчи кишисиз) ҳаётдан кўпроқ қониқиш ҳосил қилган бўлардингиз.

0-49 балл. Нима учун ўзингизни яхши кўришингиз сабабини биласизми? Жавобларингиз ўзингизни мутлақо ижобий қабул қилмаслигингиз ва маъқулламаслигингизни кўрсатмоқда. Шунга қарамай, ўзингизга дўст бўлинг, бунинг учун эса ўзингизни ички томондан ўрганинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

12 + = 17

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!