ҚЎЛ ПАНЖАСИ ВА ШАХС

Инсонда сирли фанларга бўлган қизиқиш азалдан кучли бўлиб келган. Франциялик Теб хоним кафт ва қўлларга қараб тақдир айта олиши билан машҳур бўлган. Унинг “Қўллар сеҳри” китобида шундай дейилган: “Қўл – бу имо-ишора, имо – ишора эса сўзни кўз билан илғаш демакдир. Сўз кўнгил, кўнгил эса имкон”.

         Демак, инсоннинг дили қўлларида экс этади. Кафтга қараб, тақдирни ўқишдан аввал қўлнинг умумий хусусиятлари ҳам жуда кўп маъноларни ифода этишини айтиб ўтиш лозим.         

  • Кичкина панжа – нодонлик қусурларини билдиради.
  • Ўртача, яъни инсон гавдасига муносиб қўллар – соҳибининг умумий мувозанатидан гувоҳлик беради.
  • Узун панжалар – ҳам яхшилик белгиси эмас, унинг соҳиблари майдакаш.
  • Панжалари узун ва кенг бўлса соҳиби айёр, ёвуз бўлади.
  • Қисқа ва дўмбоқ бармоқли панжаларялқовлик, енгил табиатлик,          эҳтиётсизлик белигисидир.
  • Жудаям узун бармоқларлоқайдлик, тепса-тебранмаслик, совуққонликни   акс эттиради.
  • Дўмбоқ ва чиройли қўллар яхшилик, узоқ умр кўриш белгисидир.
  • Хунук ва озғин қўллар аксинча.
  • Узун суякли ва йўғон қўллар яхшилик белгиси эмас, унинг соҳиби золимлик хусусиятларига эга, жанжалкаш ва одамга эликмайдиган,   чиқишмайдиган бўладилар.
  • Калта, озғин қўллар эгалари сергап, зиқна бўладилар.
  • Жуда узун қўллар, яъни ўрта бармоқ тиззагача етадиган қўллар -соҳиби          бағри кенг, мардонавор, ҳимматлидирлар, улар жиддий ҳаракат қилишса,          ҳокимиятга, салтанатга эришишлари мумкин.

Қўлларга эътибор берилганда, бармоқларга ҳам алоҳида эътибор бериш      лозим.

  • Бир-бирига жуда мос тушган, бўғимлари бир-бирига тенг, нозик, текис жойлашган чиройли қўл эгалари – иродали, ўқимишли, эзгу хислатга бой, салтанатга интилиш хусусияти бор, сураткашларда ҳам бўлади.
  • Кафтни, яъни бош бармоқлар узунлигига тенг, бош бармоқ, бесўнақай, алоҳида жойлашган кафтда кичкина ва нозик бармоқлар– бу қўл ва бармоқлар соҳиби меҳнат билан шуғулланадиган, яхши гаплашишни билмайдиган, камфаҳм, меҳнатдан бошқа нарсани билмайдиган одамлар.
  • Бармоқлари олдин ажралиб, охирида бирлашган. Бу қўл ва бармоқларнинг эгалари ақли калта бўлади, енгил, тез ҳаракатчан, сергап, сир сақлай олмайдиган бўлишади.
  • Қўллар жуда қаттиқ, жисмоний мустаҳкам. Бармоқлари зич жойлашган, бунақа қўлларнинг соҳиби эзгу ҳикматли, виждонли, оқибатли, ҳамма нарсани ўз вақтида бажарадиган, ақлли фикрлайдиган, гоҳида эса тежамкор, ҳатто хасис бўлиб кетадиган инсонлардир. Улар кўпинча раҳбарлик лавозимларида ишлайдилар.
  • Қўлларнинг бармоқлари панжа билан туташган жойидан юқориги учига қараб конус шаклига ўхшаб кетади. Бу қўлларнинг соҳиби дунёпараст, ёлғизликни, тарки дунё қилишни ёқтиради, гўзалликка ошно, шулар билан бирга бўлсам дейди, ишчан бўлади.
  • Қўлнинг бармоқларидаги тугунчалар шуни кўрсатадики, кишининг мияси  яхши ишлайдиган, тўғри йўл тутишни яхши кўради, тежамкор ва ихтирочи ҳам бўлиши мумкин. Уларда бармоқлари орқага яхши қайриладиган бўлса, унда айёр ва уддабурон бўлишаркан.

Инсонларнинг имо-ишоралари ва ҳаракатлари орқали ҳам феъл-атворини билиш мумкин.

  • Бош бармоқни шаҳодат бармоқ билан босиб муштини тутса, иродасизлик, ожизлик аломати. Чақалоқлар учун бу одатий ҳол. Лекин катталарда бу одат ажал талвасаси ҳисобланади.        

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 68 = 72

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!