ШАХС ТАШҚИ БЕЛГИЛАР ВА ПСИХОЛОГИЯ

Ҳол ва унинг таъсири

            Қадимда холларнинг жойлашувига қараб гўдакнинг келажак фаолиятини очганлар. Албатта, бу маъно таърифлари нисбийдир. Ҳолларнинг неча ўнлаб таҳлил-таъбири бор. Мабодо, ҳолларингиз ёки болаларингиз ҳоллари “омадли” жойлашмаган бўлса, ўкиниб ўтирманг. Тақдирингиздаги омад ва ютуқлар, ёруғлик ва нурсизлик Яратганнинг ўзигагина аён. Яхшиликка ишониб яшаганлар эса, доим ёруғ кунларга эришганлар.

Инсон танасидаги ҳолларга ҳам тақдирнинг бир белгиси сифатида қаралар экан.

  • Пешонанинг ўнг томонидаги ҳол – ақл, обрў, омад белгиси. Чап томондагиси эса иродаси бўшлик, ланжлик.
  • Кўзнинг чекка томонида ҳол бўлиши – камтаринлик, тежамкорлик, мўътадил феълдан нишона.
  • Ўнг қошдаги ҳол – бахтли, эрта қурилган турмуш.
  • Чап қошдагиси – омадсиз никоҳ белгиси.
  • Ўнг ёноқдаги ҳол – шахсий ҳаётдаги бахт.
  • Чап рухсордагиси – тақдирдаги машаққат.
  • Қулоқдаги ҳол – фикрсизликдан далолат беради.
  • Бағбақадаги ҳол эса – омади юришганлик ва катта давлатдан нишонадир.
  • Лабдаги ҳол – саодатмандлик, таъсирчанлик наъмунаси.
  • Бурундаги ҳол таърифи – улуғвор келажакка эга, сафарга мойил, эҳтиросли киши.
  • Томоқдаги ҳол – бой-бадавлат никоҳ, кибру ҳаво белгиси.
  • Қўллардаги ҳоллар – шуҳрат келтирувчи туғма қобилият.
  • Ўнг елкадаги ҳол – омаддан.
  • Чап елкадаги ҳол – иқтисодий камбағалликдан.
  • Бағир ўртасидаги ҳол – ўртамиёна ҳаётдан бир белгидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

26 − 20 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!