ТЕСТ: “ҲАЁТНИ БОРЛИГИЧА ТАСАВВУР ҚИЛИНГ”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1. Газета ёки журнал сотиб олгач, ўқишдан аввал уни кўриб чиқасизми?

2. Кайфиятингиз бўлмаган пайтда одатдагидан кўра кўп овқат ейсизми?

3. Тановвул чоғида шахсий юмушлар ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

4. Собиқ севгингиз ёзган мактублар қаерда? Уларни сақлайсизми ўзи?

5. Катта тезликда кетаётган машинада юришдан қўрқсангиз керак?

6. Психология қизиқтирадими сизни?

7. Ўлим ҳақидаги фикрларни челаб ўтасизми?

8. Ухлашдан олдин, тўшакда ётиб, орзулар уммонида ғарқ бўлишни ёқтирасизми?

9. Саккиз соат ухлагандан кейин ҳам қаттиқ чарчашингиз мумкинми?

10. Ишқий саргузаштларга бой асарларни ўқиб турасизми?

11.Ҳамкасбларингиз ёки дўстларингиз билан шахсий муаммоларингиз ҳақида муҳокама юритганмисиз?

12. Ёлғизликни четлаб ўтишга уринасизми?

13. Кўнгилсизликлардан касалланиб қолишингиз ҳам мумкинми?

14. Хаёл суриб, беихтиёр керакли бекатдан ўтиб кетган ҳоллар рўй берганми сиз билан?

15. Айтинг-чи, сизда бошқа бирор шаҳарда яшаш истаги туғилганми?

16. Фазилат белгилари наслдан-наслга ўтиши мумкин, деб ҳисоблайсизми?

17. Муҳаббат ҳақидаги фильмларни доим кўриб борасизми?

Натижалар талқини:

Энди ҳар бир ижобий жавоб учун ўзингизга 5 баллдан  қўйиб, натижасини хисобланг.

75-80 балгача, ўз уясида яшириниб ётган қумурсқа ёҳуд бошини қумга яширадиган туяқушга ўхшаб, қандай бўлмасин, сиз ҳақиқатдан “қочишга ” уриняпсиз. Очиғини айтганда, сиз замонавий ҳаётга мослашиб, тақдир қийинчиликларини енгиш қобилиятига эга эмассиз. Албатта шу тарзда узоқни ҳам кўриш мумкин. Аммо бир кун келиб ҳақиқат кўзига тик боқишингизга тўғри келади. Шунда кўнгилсизликларни кўтаролмаслигингиз ҳеч гап эмас. Ахир, сиз ҳаётни бутун борлиғи билан тасаввур қилмаяпсиз. Ўзингиз учун охирига қадар тўғри сўз бўлишга ўрганиб олинг. Вақт ўтиши билан ҳаётда ўз ўрнигизни топиб, турли кўнгилсизликларни четлаб ўтасиз.

55-75 баллгача, сизнинг ҳаёлларингиз ва орзуларингиз ҳамма вақт ҳам  ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати билан уйғунлашавермайди. Бу ҳолат шубҳасиз, сизга ҳалақит бериши мумкин. Бироқ бунга  ҳадеб эьтибор қилмаслик керак. Бир нарсани уқиб олинг: бари мушкулотлардан бутунлай ҳалос бўлишнинг иложи йўқ. Шунинг учун бахтни кутиш бефойда экан, деган хаёлларни қочиринг. Ҳаётга тик боқинг.Шунда ҳаммаси қўлингизга ўтади.

30-50 баллгача, сиз хаёлларингиз ва реал ҳақиқат ўртасида тенглик ўрнатишга эришдингиз. Ҳамма ҳам бундай қобилият билан мақтана олмайди. Келажакда ҳам фикрингизда уйғонган ғояларни ҳақиқий имкониятларингиз билан уйғунлаштириб боринг. Бу ортиқча орзулардан ҳалос этади. Шу билан бирга “қанотсиз мавжудот”га айланишингизга йўл қўймайди.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 21 = 23

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!