ТЕСТ: “ ҚАНДАЙ ТААССУРОТ ҚОЛДИРАСИЗ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб танланг.

1.      Сизга сеҳргар дуч келиб қолса, нимани тилаган бўлардингиз?

а)      буни туш деб қабул қилардим;

б)      бахтли ва тўкис турмуш кечиришни тилаган бўлардим;

в)      ҳеч нима тиламаган бўлардим;

г)       шошиб қолган бўлардим.

2.      Бирон ўтириш ёки кечада яхши таассурот қолдириш учун нима қилган бўлардингиз?

а)      бу борада менда муаммо туғилмайди;

б)      иложи борича тузукроқ кийиниб борган бўлардим;

в)      ўзимга роса оро бериб борган бўлардим;

г)       менга ҳамиша эътибор беришади.

3.      Кийинишга қандай қарайсиз?

а)      ҳар хил услубларда кийинишни ёқтираман;

б)      кайфиятимга қараб кийинаман;

в)      кўпинча модалар журналидан фойдаланаман;

г)       энг яқин ўртоғим (дугонам) маслаҳатларидан фойдаланаман.

4.      Автобусда чиройли қиз (йигит) сиз билан танишмоқчи. Нима қиласиз?

а)      бунга аҳамият бериб ўтирмайман;

б)      агар ёқса, гаплашишим мумкин;

в)      хомтама бўлмаслигини секин тушунтириб қўярдим;

г)       тушунишим кераклигини баҳона қилардим.

5.      Ойна олдида ўзингизни кўз-кўз қилишни яхши кўрасизми?

а)      албаттада, ойнага ким ҳам қарамайди?!

б)      йўқ, кўринишим мени унчалик қизиқтирмайди;

в)      эрталаблари қарашга тўғри келади;

г)       соатлаб ойна олдида ўтиришим мумкин.

6.      Ўртоғингизни (дугонангизни) кўчада ҳаммага илакишадиган бир қиз (йигит) билан кўриб қолдингиз. Бунга муносабатингиз?

а)      кўрмаганга олиб ўтиб кетаман;

б)      ёқмасди унга, юрган кишининг ёмон одам, деб айтган бўлардим;

в)      ўртоғим (дугонам) нимасига учди экан, деб ҳайрон бўлардим;

г)       албатта, ёқмаган бўларди, аммо ўша йигит(қиз)ниям жуда учига чиққан ёмон деб бўлмаса керак.

7.      Ўз кайфиятингиздан мамнунмисиз?

а)      ўзимча чакки эмас, деб ҳисоблайман;

б)      бунинг заррачаям аҳамияти йўқ, асосийси қалб тозалиги;

в)      фотомоделликка олишмаса керак, ҳар ҳолда;

г)       кўринишимга ҳар ҳолда чидаса бўлади деб ўйлайман.

8.      Кайфиятингиз тушса қандай йўл тутасиз?

а)      бирон ширинлик билан ўзимни овутаман;

б)      кийинаман-да, ташқарига чиқиб сайр қилиб келаманг;

в)      деразадан ўтаётган одамларни кузатаман;

г)       дўстларимга қўнғироқ қиламан.

9.      Бирон кечага бордингиз, аммо у ерда ҳеч кимни танимайсиз. Қандай йўл тутасиз?

а)      ҳечқиси йўқ, жуда киришимлиман;

б)      аралашиб кетгунимча анча диққат бўлишимга тўғри келади;

в)      фақат ўзим билган кишилар билангина мулоқот қиламан;

г)       биронта ёқимтойроғи билан танишиб олган бўлардим.

10.    Қайси рангни яхши кўрасиз?

а)      қора, менга илиқ оқшомни эслатиб туради;

б)      қизил, барча муаммоларни унутишимга ёрдам беради;

в)      ҳаворанг, тароватли кўклам осмонига ўҳшайди;

г)       яшил, кўзларнинг дам олишига ёрдам берар экан.

Тест калити

 12345678910
А5102051520155105
Б151515105155152020
В20510201051010510
Г1020515201020201515

Натижалар талқини:

60 баллгача. Камсуқум. Ўзингизга ҳеч ким эътибор қилмайди, деб ўйлайсиз. Камтарлигингиз кўпинча ноўрин. Сал журъатлироқ бўлиб, одамларга кўпроқ аралашишингиз лозим. Секин-секин тортинчоқлигингиз йўқола бориб, атрофга бошқача кўз билан қарай бошлайсиз. Атрофдагиларнинг сизга нисбатан муносабатлари ўзгариб бораётганини дарҳол сезасиз.

50 дан 120 баллгача. Ўзгарувчан. Ўзингиздан кўнглингиз тўқ. Аммо гап шундаки, кайфиятингиз жуда тез ўзгариши кўпинча тўсқинлик қилади. Ҳа, жуда инжиқ табиатсиз. Доимо изланишдасиз, бошқа томондан эса муваффаққиятсизликка учрашдан чўчийсиз. Қайси бири сиз учун муҳим, сизни тинч қўйишмасинми ёки ҳамманинг диққат марказида бўлиш? Сизга бир маслаҳат: каллангиздаги салбий фикрларни қувинг.

120 дан 120 баллгача. Ёрқин юлдуз. Ярқ этиб кўзга ташланадиган кишисиз. Инжиқлик сизга ёт нарса. Бу характерингизнинг яхши томони, албатта. Аммо яйрим арзимас бўлиб кўринадиган камчиликларингиз кўпинча панд бериб қўяди. Айёрлигингиз олдида унча-мунчаси дош беролмайди. Ташқи кўринишингиз – фахрингиз. Аммо ички оламингиз ҳам ғоят гўзал.

180 дан кўпроғи. Олов. Мутлақо бетизғин, аммо барчанинг кўнглига мойил одамсиз. Гўзаллик ва айёрлик сизга хос нарса. Атрофдагиларга беписандлик билан қараш одатингиз бор. Чиройингиз ва қоматингиз мақтаса арзигудек.Ҳаётий тамойилларингизни ўзгартирмасангиз, тез орада эътибордан четда қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Талантингизни йўлга сола билишингиз лозим.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

31 − = 24

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!