ТЕСТ: “ҚАЛБИНГИЗ ҚАНДАЙ ОДАМСИЗ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1.       Вақтингиз бемалол эмас, анчадан буён кўришмаган жуда сергап танишингизни учратиб қолдингиз…

А. Вақтим тиғиз эди, деб узр сўрайман (1- балл)

В. У билан бирга ўтириб, ҳол- аҳвол сўрайман (2- балл).

С. Вақтимни қизғонаман-у, лекин ўлганимнинг кунидан гаплашаман (0- балл).

2.       Бойиш имкони туғилди дейлик, лекин у кимнингдир юзига оёқ қўйиш эвазига амалга ошади.

А. Ҳечқиси йўқ, муҳими бойлик (1- балл).

В. Бошқа йўлларини қидириб кўраман. Тополмасам бойликдан воз кечаман      (2- балл).

С. Пул бўлса чангалда шўрва (0- балл).

3.       Узоқ йиллардан буён кўринмай кетган танишингиз сизга сим қоқди…

А. Бирор юмуши чиқиб қолгандир, деб уйлайман (0- балл).

В. Хурсанд бўламан (1- балл).

С. Тинчликми, дея аҳвол сўрайман (2- балл).

4. Сизнинг фикрингизни инкор қилишди.

А. Исботлаб бераман (1- балл).

В. Инкорни исботлаб беришларини сўрайман (2- балл).

С. Шундай қиламанки гапирганига пушаймон ейди (0- балл).

5. Сиз шундай бир юмушни бажарсангиз, обрўйингизга путур етади-ю, аммо бировнинг иши битади.

А. Бажариб бўпман  (1- балл).

В. Агар унга жуда зарур бўлса, бажараман (0- балл).

С. Бажараман лекин ўзига ҳам тушунтираман (2- балл).

6. Мактабдаги партадош дўстингиз ёки курсдошингиз ўзи ёзмаса ҳам хат ёзасизми?

А. Ҳа, албатта (2- балл).

В. Ўзи ёзса, ёзаман (1- балл).

С. Йўқ, паст кетмайман (0- балл).

7. Айтайлик, сиз сотувчисиз, харидорнинг пули камлик қилди. Унга ён боссангиз, сиз фойда ҳам кўрмайсиз, зарар ҳам.

А. “Қарз” учун бериб юбораман (1- балл).

В.  Шу 5 -10 сўмни деб ўтирибмиз–ку, келинойи дейман (0- балл).

С. Бўлиб туради, ҳижолатли ҳол, бериб юбораман (2- балл).

8. Севганингиз учрашувга кеч қолди ёки бутунлай келмади.

А. Қадрини оширмоқчи, деб уйлайман (1- балл).

В. Тинчликмикан, деб уйлайман (2- балл).

С. Мен ҳам кейинги сафар бир боплайман, деб гинжиб қўяман (0- балл).

Натижалар талқини:

 9 – баллгача. Дўстларингиз қадрига етинг, улар ғанимат, умр эса ўткинчи. Бироз манманликни аралаштириб юборманг.

10 дан 13 баллгача. Кўнглингиз тоза. Ҳеч кимга ёмонлик истамайсиз. Яхшиликни ҳам ўйлаб қиласиз. Очиғи кўпроқ “ҳисобли дўст айрилмас” деган мақолга амал қиласиз. Дўстларингиз хам шунга яраша. Сиз атрофингиздагиларни камдан – кам  холларда хафа бўласиз. Бу яшашнинг энг осон йўли.

14 дан 16 баллгача. Табиат инъом этган ноёб хислат соҳибисиз. Ўзгалар дардини тушуна оладиган ва уларга ёрдам бериш учун манфаатларингиздан воз кеча оладиган кишисиз. Қадрингизга етадиган, ҳурмат қиладиган дўстларингиз оз бўлмасада, жуда  садоқатли. Яхшиликларингизни суистеъмол қиладиганлар ҳам йўқ эмас.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 2 = 8

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!