ТЕСТ: “ЎЗГАЛАРНИ ТИНГЛАЙ ОЛАСИЗМИ

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб танланг.

  1. Сизнингча суҳбатлашишдан  мақсад нима?

 а) суҳбатдошни яхшироқ ўрганиш;

 б) бирор масала бўйича ўз фикрини билдириш;

 в) фикр алмашиниш ва муҳокама қилиш.

2.Сизга болалар Булутлар қаерда ухлайди?, Бувилар кичкина бўлишганми?  тарзида саволлар беришадими?

   а) ҳа, тез-тез;

   б) ҳеч қачон;

   в) баъзан.

3.Эрталаб ишга ёки ўқишга кетаётиб, қўшиқ ҳиргойи қиласизми?

    а) ҳа, доимо бир хил ашулани;

    б) ҳа, одатда ҳар хил ашулани;

    в) йўқ, ҳеч қачон.

4.Йиғилиш охирида маърузачига саволлар берасизми?

    а) ҳа, доимо ниманидир сўрашга тўғри келади;

    б) баъзан, унинг фикри билан қўшилмаганимда;

    в) ҳеч қачон.

5.Дўстингиз ёки касбдошингиз билан суҳбатлашгандан сўнг ўша муаммо юзасидан ўз қарашларингизни ўзгартирганмисиз?

   а) кўпинча шундай бўлади;

   б) баъзан;

   в) ҳеч қачон.

 6. Ким биландир суҳбатлашаётганда:

 а) кўпроқ сиз гапирасиз;

 б) кўпроқ суҳбатдошингиз гапиради;

в) иккалангиз тенг гапирасиз.

7.Нархи бир хил бўлганда сиз нимани ҳарид қилишни афзал кўрасиз?

   а) китобни;

   б) дискни;

   в) кинога паттани.

8.Шеригингиз Сизга алоқаси бўлмаган ўз муаммоси хусусида гаплашмоқчи. Сиз нима деб уйлайсиз?

   а) “қимматли вақтни йўқотдим-а”;

   б) “энди унга таъсирим кучлироқ бўлади”;

   в) “унга ёрдам беряпман”.

9.Қуйидаги жумлаларнинг қай бири сизнинг нуқтаи назарингизга тўғри келади?

    а) айни муаммо юзасидан мутахассисгина аниқ фикрга эга бўлиши мумкин;

   б) чиройли гапиришни билган одам ҳохлаган мавзусида ҳам гапириши мумкин;

   в) кўпинча мутахассисларга ўз муаммолари ва ғояларини баён этиш учун нотиқлик малакаси етишмайди.

10.Суҳбат чоғида ҳаёлингиз чалгиб кетса, нима қиласиз?

 а) гапираётганни тўхтатиб, ўша ерни қайтаришни сўрайман;

 б) суҳбат охирида сўраш учун ўзим учун ноаниқ жойни эслаб қоламан;

 в) умуман менга ҳамма нарса аён.

11.Эрталаб радио орқали эшитган ахборот ёки қўшиқни қайтара оласизми?

    а) ҳа, доимо;

    б) ҳа, лекин эсга тушириш учун вақт керак;

    в) эслай олмайман.

 12.Эстрада қўшиқчисида сизга кўпрок нима ёқади?

    а) овози;

    б) ташқи кўриниши;

    в) саҳнада ўзини тутиши.

13.Концертларга тушиш сиз учун:

    а) қониқиш ҳосил қиладиган ҳодиса;

    б) кўп қатори бўлиш;

    в) яхши кўрган хонанда билан учрашув.

14.Сиз меҳмондасиз, у ерда сиздан бошқа яна 5-6 киши бор. Сиз гап бошлаганингизда, кўпинча:

    а) сизни ҳеч ким тингламайди;

    б) ҳамма сизга махлиё бўлади;

    в) сиз суҳбатнинг ташаббускори эмассиз.

15.Сиз жамиятда рўй бераётган барча ҳодисалардан хабардорсиз. Чунки сиз:  

 а) мунтазам телевизор кўрасиз;

   б) радио эшитасиз;

   в) газета ўқийсиз.

Тест калити:

 123456789101112131415
а232221311333323
б113332122321133
в321113233112211
Akme.uz

Натижалар талқини:

15-20 балл. Сиз ўзгаларни тингламайсиз. Балки сиз ўзгаларни тинглашдан оладиган фойданинг қадрини билмассиз, лекин сиз билим ва тажриба учун бу ишнинг фойдасини билишингиз зарур.

25-30 балл. Сиз ўртача тингловчисиз. Сиз учун суҳбат маълумот манбаи ва мулоқот учун етарли асос эмас. Сиздан кўп нарсани ўрганиш мумкин, лекин ўзингиз ҳам бошқаларда кўп нарса олишингиз мумкинлигини, танқид ва эътирозлар ҳам фойдали эканлигини унутманг, кўпрок бошқаларни тингланг.

35-45 балл. Сизда ноёб сифат – ўзгаларни тинглаш ва меёрида гапириш бор. Сиз билан суҳбатлашиш жуда яхши, чунки суҳбатдош сиздан доимо наф олади. Сиз ўзгаларнинг ҳолатларини тушунишга ҳам мойилсиз, ана шу ноёб сифатни сақланг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

53 − = 43

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!