ТЕСТ: “ШАХС ВА ПСИХОЛОГИК ВАЗИЯТЛАР”(Сиз қандай одамсиз?)

Қуйидаги саволларга жавоб бериб кўрингчи, қандай одам экансиз.

1. Тасаввур қилинг сиз ўрмондасиз. Атроф-муҳитни тасвирлаб беринг. (фасл, об-ҳаво, куннинг қайси пайти: эрталаб, кундуз, кечқурун)

2.  Манзилингизга етишингиз учун сизда 2 йўл бор. Биринчиси-узоқ вақт кетса ҳам текис, равон йўлдан борасиз ёки қисқа, лекин сўқмоқ йўлни танлайсиз.

3. Йўлда кетаётганингизда олдингиздан занжирбанд, яраланган айиқ чиқиб қолди. У сизга ялинувчан кўзлар билан “қутқар” дегандек тикила бошлади. Сизнинг унга жуда раҳмингиз келди, аммо шуни яхши биласизки, қутулгач айиқ сизга ҳамла қилиши мумкин. Ҳаракатингиз:

а) хавфли бўлишига қарамай уни албатта қутқараман;

б) жуда ачинаман, лекин ёрдам беролмайман, нима бўлганда ҳам “жон ширин”.

4. Йўлингизда давом этаяпсиз, бирданига қонхўр, баджаҳл, оч бўри сизга ташланмоқчи  бўлди. Сиз:

а) орқа-олдимга қарамай вақт борлигида қочиб қоламан, ахир бўри билан тенг келиб бўладими;

б) бўрини кўзига тик боқиб, дадил курашаман.

5. Жудаям  қорнингиз очди, афсуски ёнингизда ёйишга ҳеч вақо йўқ. Атрофга қараган эдингиз дарахтда жудаям чиройли, қип-қизил, ғарқ пишган олмани кўриб қолдингиз. Лекин  ўрмонга ишониб бўладими,  олма заҳарли бўлсачи?! Нима қилган бўлардингиз?

6. Энди тасаввур қилинг, чўлда юргандек чанқадингиз, олдингиздан кўлмак сув чиқиб қолди. Сувни ичасизми ёки йўқми?

7.  Йўлда кетаётиб чиройли отлар тўдасига дуч келдингиз, улар бемалол овқатланиб, ўйнаб юришибди. Сизнинг ҳаракатингиз…

8. Ўрмон ичида ажойиб кулбага кўзингиз тушди. У сизни жуда қизиқтириб  қолди, аммо унинг ичида кимлар ёки нималар борлигини билмайсиз. Нима қиласиз?

9. Олдингиздан осмондек мусаффо, зилол сув чиқиб қолди. Сиз қандай ҳаракат қилган бўлардингиз?

10.  Манзилингизга яқинлашиб қолдингиз, йўлда деворга дуч келдингиз. У унчалик баланд эмас, яъни сакраб ўтса бўлади, узун ҳам эмас, айланиб ўтса бўлади. Сиз нима қилган бўлардингиз?

Жавоблар талқини:

         1.Ўрмон-бу инсон ҳаёти: фасл-ўтмиши, куннинг пайти эса ҳозирги даври.

Масалан, “Куз. Ҳаво булут, лекин қуёш чиқмоқчи бўлиб турибди, Атрофда майин шамол эсиб, қушларнинг сайраши эшитилмоқда, ҳозир пешин пайти, ҳаво жуда ёқимли…” деса, демак унинг ўтмишида бироз кўнгилсизликлар бўлган, аммо ҳозирга келиб улар унут бўлиб бормоқда, ҳаёти қизиқарли ва мазмунли тус олиб бормокда.

         2. Мақсад йўли.

         “Текис” йўлни танлаган инсон қийналиб бўлсада, ўз мақсади томон ҳалол йўллар билан боришга интилади, ундайлар ҳаётда унчалик таваккалчи бўлавермайдилар, шунинг учун ҳам баъзида ўйлаган мақсадларини амалга оширолмай қоладилар.

         “Сўқмоқ”  йўлни авзал кўрувчилар эса мақсадга етиш йўлида ҳеч нарсадан тап тотмайдилар. Ундай инсонлардан хавфли рақиб чиқади, лекин бу дегани улар ёмон одамлар тоифасидан дегани эмас.

         3. Айиқ сизнинг ёрдамга муҳтож дўстингиз;

         4. Бўри душманингиз;

         5. Олма ўзга жинс вакилларига бўлган ишончингиз ёки қисман муносабатингиз;

         6. Кўлмакдаги сув сабру-тоқат белгиси;

         7. Отлар бу қарама – қарши жинс вакиллари. Масалан, сиз отлар ичидан энг чиройлисини танлаб олсангизу, лекин олдига боришдан қўрқсангиз, демак сиз бу борада иккиланувчансиз. Қачон ўзи келаркан, деб кутиб ўтираверасиз, олма пиш оғзимга туш қабилида иш кўрасиз ва шу “иккиланувчанлигингиз” оқибатида бахтингизни қўлдан чиқариб юборишга ҳам тайёрсиз…

         8. Кулбабўлажак оилангизга бўлган муносабатингиз…

         9. Зилол сувбойликка қай даражада қизиқувчанлигингиз…

         10. Деворҳаётда юз бериши мумкин бўлган қийинчиликлар. Агар сиз айланиб ўтсангиз, демак бир бурчакда қўл қовуштириб, ушбу нохушлик ўтиб кетишини кутасиз. Агар сакраб ўтсангиз, сиз “темирни иссиғида бос” дейдиганлар тоифасидансиз. Нохушликларга дадил, юзма-юз жавоб бера оласиз. Ушбу қатъиятлилигингиз албатта сизга омад келтиради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

6 + 2 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!