ТЕСТ: “ШАХСДАГИ ЁҚИМТОЙЛИК ХУСУСИЯТИНИ АНИҚЛАШ” (Қизлар учун )

Ушбу тест мулоқот жараёнида шахснинг ўзини диагностика қила олишига ёрдам беради.

  1. Сиз орзу қилган йигитингизни учратдингиз

а) уни дугонам билан таништираман;

б) телефон рақамини оламан;

в) ўзим ҳақимда қандай фикрда эканлигини билишга ҳаракат қиламан;

г) ўзимни йўқотиб қўяман.

  •     Йигит сизни бадавлат ота-онасининг уйига таклиф этди. Сиз қанақанги либос киясиз?

а) яхшиси рад қиламан;

б) дугонамнинг кийимларини вақтинча олиб тураман;

в) энг севимли либосимни кияман;

г) қандай кийимда боришнинг менга фарқи йўқ.

  • Сиз кўркам йигит билан учрашувга бораяпсиз. Лекин йўлкирангиз йўқ…

а) чиптасиз кетавераман;

б) пиёда бораман;

в) танишларимдан қарз оламан;

г) уйда ўтириб, унинг қўнғироғини кутаман.

  •     Тасаввур қилинг, йигитингиз альпинизм билан шуғулланади. Унинг бундай хавфли машғулотига қандай қарайсиз?

а) мени ҳам ўргатсин;

б) бундай машғулотдан воз кечишини сўрайман;

в) агар альпинизмни жуда яхши кўрса, қаршилик қила олмайман;

г) унинг ёнида бўлишга  ҳаракат қилардим.

  • Узоқ қиш оқшоми. Юмшоқ ўриндиқ. Қайси теледастурни кўришни ҳоҳлайсиз?

а) “Ёшлар” канали;

б) ҳаёт тўғрисидаги бадиий фильмларни;

в) спорт дастурларини;

г) клипларни.

  • Кафтингизга қараб, ўзингизга фол очмоқчисиз. Шунда сиз:

а) яширин холда очаман;

б) ҳеч қандай фолга ишонмайман;

в) кафтдаги чизиқлар нима эканлигини билишга ҳаракат қиламан;

г) дугоналарим билан маслаҳатлашаман.

  • Қайси гулни ёқтирасиз?

а) дала гулларини;

б) чиннигулни;

в) тикони бўлса ҳам атиргулни;

г) гулзорда ўсадиган хонаки гулларни.

  • Чиройли кийинган йигитни кўрганингизда, ҳаёлингиздан нима кечади?

а) “қанийди, мен томон қараса!”;

б) “тезроқ таниша қолсайди!”;

в) “севган қизи бор бўлса керак”;

г) “кўрпамга қараб оёқ узатаман”.

  • Йигитингиз билан кетаётганингизда лифт тўхтаб қолди, дейлик. Бундай холатда?

а) бирон қизиқроқ воқеа айтиб бераман;

б) ўзим лифт навбатчисини чақираман;

в) пайтни қўлдан бой бермаймиз;

г) йигитим билганини қилсин.

  1. Севикли йигитингизнинг туғилган кунида нима совға қиласиз?

а) энг яхши совға-ўзим;

б) ўзидан сўрайман;

в) бирга тушган суратларимиз тўпламини;

г) ишқ мактубини йўллайман.

  1. Бадавлат оиланинг фарзанди ўртаҳол хонадондан уйланса, сиз бунга қандай муносабат билдирасиз?

а) агар ўртада севги бўлса, бошқа гап;

б) мен ҳам уриниб кўрган бўлар эдим;

в) бўлиши мумкин;

г) ҳавас қиламан.

  1. Дугоналарингиздан бирон марта чиройлисиз деган гапни эшитмагансиз.

а) чунки, улар менга ҳавас қилишади;

б)  чунки, мен учун асосийси-самимият;

в)  чунки, гўзаллик бу-ўткинчи;

г)  чунки, “қозонда бори чўмичга чиқади”.

  1. Биргаликда кинога кетаяпсиз. Шунда олдингизга кимдир келиб, фалон кўча қаердалигини сўраб қолди

а) индамай кетавераман;

б) қаердалигини  тушунтириб бераман, кино қочиб кетмас; 

в) билмаслигимни айтаман;

г) унга йигитим жавоб беради.

  1. Сиз орзу қилиб юрган либосингизни ҳарид қилдингиз

а) дугоналаримга ҳабар қиламан;

б) ўша куниёқ кийиб меҳмонга бораман;

в) дугоналаримга кийиб кўриш учун бераман;

г) кўз-кўз қилишни ёмон кўраман.

  1. Келажак ҳақида қандай тушлар кўрасиз?

а) малика бўлишим ҳақида;

б) катта хонадон  бекаси сифатида;

в) гўзаллик танлови ғолибаси тўғрисида;

г) соҳибжамол бўлиш ҳақида.

Тест калити:

 123456789101112131415
а105151555515152055101010
б20101052015102055101520515
в52020101020205101015105205
г15155201510151520152020151520
Akme.uz

Натижалар талқини:

70 баллгача: Соҳибжамол, эришиб бўлмас малика. Сиз-афсоналардаги маликасиз. Ҳеч кимни ёнингизга йўлатмайсиз. Агар бирон йигитни севиб қолсангиз-бу хақиқий муҳаббат бўлади. Ҳозирча топа олмадингизми? Демак, анчагина мағрурсиз! Одамларга нисбатан эътиборли бўлинг. Кўпроқ табассум қилишга ҳаракат қилинг. Йигитлар сизга суратга қарагандек қарашмасин.

70 дан 150 баллгача: Бир умрлик вафодор дўст. Сиз билан дунёнинг нариги четига ҳам борса бўлади. Йигитингиз сизга энг оғир ҳолларда ҳам ишонишини билади. Ўзингизга яқин кишилар учун сиз ҳамма нарсага тайёрсиз. Сиз кечиримлисиз. Сизнинг доимо қўрқмас, бахтли, гўзал ва қувноқ бўлишингизни маслаҳат берардик.

150 баллдан юқори: Сиз шўх ва ўзбошимчароқсиз. Сиз ҳеч нарсадан тап тортмайсиз. Йигитнинг муҳаббатини қозониш учун ўзингизни ўтга ҳам, сувга ҳам урасиз. Лекин эҳтиёткорроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ёнингиздаги йигит сизнинг олдингизда ожиз бўлиб қолмасин. Дўстларни синчковлик билан танланг. Шундай бўлиши ҳам мумкинки, ўз орзуларингиз билан овора бўлиб, энг яқин кишингизни четда қолдириб кетасиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 + 1 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!