ТЕСТ: “ШАХСДАГИ ЭМОЦИОНАЛ ҲИССИЁТ – СЕВГИНИ АНИҚЛАШ

Севгилингиз ҳаётга қандай қараши сизни жуда ҳам қизиқтирса керак, тўғрими? Масалан, унинг қизиқишлари, келажакдаги орзулари, хақиқатни тан олиши ва феъл-атворини тўлиқ билиб олишни хоҳлайсизми? Бу борада қуйидаги тест сизга ёрдам беради.

1. Севгилингизнинг ёқтирган машғулоти:

            а) сумкасини тўлдириб, тоққа жўнаш;

         в) чақирилмаган бўлса ҳам, базмларда яйраб ўтириш;

            с) турли мавзуларда аклли, ўйлантирадиган гапларни тинглаш ва ўз          муносабатини ҳам билдириб қўйиш.

2. У пул ёки бойликдан бирданига ўзгариб кетиши мумкинми?

            а) олтин бўлса, ўзгариш ҳам гапми, мендан воз кечишдан ҳам тоймайди;

         в) ҳа десам ҳам, йўқ десам ҳам бўлади, яна билмадим;

         с) менимча у пул ва бойликка бефарқ.

3. Унинг келадиган вақтида бирдан чироқ ўчиб қолди. Сизнингча, воқеанинг давоми қандай кечади? У:

            а) четроққа ўтиб чироқ ёнишини кутиб туришни таклиф килади;

         в) қоронғида ёлғиз қолишимизни орзу қилганини айтади;

         с) ҳаёлимга ҳам келтира олмайман! Балки у қоронғиликни ёқтирмас.

4. У сизга ҳис-туйғулари ҳақида тез-тез гапириб турадими?

            а) ҳар гал севги изҳор қилганида осмонда учаётгандек қанот ёза бошлайди;

         в) ҳайронман, нега мен билан эртароқ танишмаган-а?!

         с) унинг мақсади-истакларимни бажариш, кўз олдимда қаҳрамон бўлиб          гавдаланиш.

5. Унчалик баланд бўлмаган тепалик устида туриб, катта шаҳар ва машиналар гавжум кўчаларни кузатаяпсиз, шу вақт у нима ҳақида гапириши мумкин?

            а) жим турган холда бир-биримизга термуламиз;

         в) агар қанотларимиз бўлганида, бирга узоқларга учиб кетишимиз ҳақида;

         с) “Қандай зерикарли ва шовқинли шаҳар-а”… Шунга ўхшаш гаплар.

6. Севгилисига нимадир совға килиш у учун  анъанага айланганми?

            а) ҳуда-беҳудага пул сарфлаш унга хос эмас;

         в) совғадан хиссиётларини-севишини, афзал кўради;

         с) менга совғалар бериш унга одат бўлган.

7.У бирор марта сизни эрта тонгда қуёш чиқишини кузатишга таклиф қилганми?

            а) йўғ-э, бундай ишни ахмоқлар қилади!

         в) қуёш чиқишини эмас-у, лекин тоққа чиқишни таклиф қилган;

         с) ажойиб фикр, у билан келишиб олиш керак!

Тест калити:

 1234567
а0636363
б3063030
с6300606
Akme.uz

Натижалар талқини:

            РЕАЛИСТ – 0-18 балл: Дўстим  сиз реалист инсонни севиб қолибсиз! У ҳамма нарсани тўғри баҳолашга ҳаракат қилади. Ҳаётда жуда кўп нарсани-бутун табиат ва оламдаги бўлаётган воқеа-ҳодисаларни билгиси келади. Интуиция унинг ғашини келтиради. Воқеаларни аниқ таҳлил қила олмаган ва нотўғри хулоса чиқарганлардан нафратланади.

Маслаҳат: унга турли тўқима воқеаларни гапириб, ички туйғуларини ўйин қилиб жиғига тегманг, уни ўзингиздан узоқлаштирасиз. Агар ўзингизни ақлли инсонлардек тутсангиз, ютасиз, сизга ишониб, сиз билан фаҳрланиб юради.

         ПРАГМАТИК – 1930 балл: Сиз танлаган одамнинг прагматиклиги аниқ! Бутун дунё ва ўзи мулоқот қиладиган ҳамма одамларни у учта рангга ажратган. Ёрқин ранг-ўзи учун энг керакли инсонлар, қора ранг-унинг бахти, тинчлиги ва омадига таҳдид солувчи инсонлар, бетараф ранг-ҳаётидан ўрин ололмаганлар. Агар унга саёҳатлар ҳақида гапирсангиз, “Бусиз ҳам яшаса бўлади”, дейди бамайлихотир. Агар унга кечроқ учрашишни таклиф қилсангиз, “жудаям қоронғи, умуман одамлар йўқ жойми…” дея энсасини қотиради. У билан бир умр яшай олишингизга кўзингиз етмаса, тезроқ бир қарорга келинг.                                        

         РОМАНТИК – 31-42 балл: Сизга ажойиб романтик насиб қилибди-ку! Камдан-кам учрайдиган ҳолат! Хаётда ҳамма нарса у учун ҳис-туйғуга лиммо-лим. Ёмғирли об-ҳавода яланғоёқ сайр қилишни хуш кўради, қўлингиздан ушлаб олиб, денгиз шовқини ва қушлар сайрашини соатлаб эшитиб ўтиришга ҳам тайёр. Унга ҳаётда ҳамма нарса, ҳаттоки, сиз ҳам сирли туюласиз. Шунинг учун у билан ғаройиб мавзуларда суҳбат қуринг. Қанчалар сирли бўлсангиз, шунчалар севимли ёрга айланаверасиз!!!  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 65 = 66

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!