ТЕСТ: “ХАРИДГА ҚАЛАЙСИЗ?”

Саволларга жавоб беринг.

1. Дўконда сиз..

А. Ҳамиша ҳаридингизни олдиндан тайёрланган рўйхат асосида қиласиз ва ундан чекинмайсиз (1 балл);

В. Кўнглингизга ёққан нарсаларни ҳарид қиласиз (3 балл);

С. Фақат вақти-вақти билан кутилмаганда харид қиласиз (2 балл).

2. Сиз ҳозиргина қишки этикни сотиб олдингиз, деб ҳисоблайлик ва кўп ўтмасдан сизга яна бир жуфт арзон нарҳда сотиб олишни таклиф қилишди. Сиз..

А. Иккинчи жуфт этикни ҳам ҳарид қиласиз,бу нарҳда сотиб олмаслик гуноҳ (3 балл);

В. Ҳариддан воз кечасиз (1 балл);

С. Кун бўйи шубҳаланиб юрасиз ва ниҳоят сотиб оласиз (2 балл).

3. Ҳаридорлик эҳтиёжларингизни доим четлаб ўтасизми?

А. Деярли ҳар куни (3 балл);

В. Ҳафтасига икки марта (2 балл);

С. Ойига бир маротаба (1 балл).

4. Қарзларингиз борми?

А. Кўп эмас –5000 сўм (2 балл);

В.  Қарзга кўмилганман (3 балл);

С. Мен ҳеч қачон қарзга пул олмаганман (1 балл).

5. Ҳаридингиздан афсусланган пайтларингиз бўлганми?

А. Деярли хеч қачон, ахир мен “етти ўлчаб бир кес ”мақолига амал қиламан (1 балл);

В. Айрим ҳолларда (2 балл);

С. Тез-тез, бир дақиқалик эҳтиросларга берилиб, маҳсулотларни ҳарид қиламан (4 балл).

6. Эҳтиросларга берилмаслик учун ҳамёнингизни уйда қолдириб чиқасизми?

А. Ҳеч қачон, ахир мен ортиқча нарсани ҳарид қилмайман (1 балл);

В. Бўлиб туради (2 балл);

С. Деярли тез-тез, чунки ҳеч бўлмаганда бирор нарса сотиб олиш истагида юраман (4 балл).

Натижалар талқини:

     7 баллгача – Сиз пулни кўкка совуриш тарафдори эмассиз ва “ким тежаб қолса ўша топган” мақолига амал қилиб яшайсиз. Бизнингча, сиз ҳаддан зиёд тежамкорсиз. Айрим ҳолларда режасиз сотиб олинган китоб ёки гуллар ўзингизга қувонч етказиб туриши мумкин.

    8 дан 13 баллгача – Ҳечам ташвишланманг: албатта, айрим пайтларда сизда ҳарид қилиш иштиёқи туғилиб қолади, аммо белгиланган чизиқдан ҳеч қачон ўтмайсиз. Пулларни сарфлаш хавфидан йироқсиз.

     14 баллдан юқори – Сиз маблағсиз қолишга таваккал қиляпсиз. Агар бирор нарсани кўнглингиз тусаб қолса, ўз устингиздан назоратни йўқотиб, пулингизни охиригача сарфлайсиз. Бунга қаршилик кўрсатиш учун авваломбор, ҳарид қилишдан  олдин элликкача санашга уриниб кўринг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

69 − 66 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!