ТЕСТ: “Фикрловчи-Эмоционал”

10 балл шкаласи бўйича қуйидаги саволларга жавоб беринг. Қатъий «йўқ» жавобига 0 балл, қатъий «ҳа» жавоби учун 10 балл, ўзингизнинг кайфиятингизга қараб 1балдан 9 балгача баҳолашингиз мумкин.

Саволлар:

  1. Менда яхши кайфият устун бўлади.
  2. Мен бир неча йил аввал ўқиганларимни эслайман.
  3. Мусиқани бир неча марта тинглаб, уни тўғри қайтара оламан.
  4. Мен бирор ҳикояни тинглаётганимда уни образларда кўз олдимга келтира оламан.
  5. Суҳбатларда эмоцияларга берилиш фақат ҳалақит беради, деб ўйлайман.
  6. Менга алгебра, ҳисоб-китоб қийинчиликни юзага келтиради.
  7. Нотаниш одамларни мен тезда эслаб қоламан.
  8. Танишлар орасида мен биринчи бўлиб суҳбатни бошлаб бераман.
  9. Кимларнингдир ғояларини муҳокама қилинаётганда, мен далилларни талаб қиламан.
  10. Менда ёмон кайфият устун бўлади.

Саволларга жавобларни ҳисобланг:

I. Фикрловчи тоифа (миянинг чап ярим шарлари)   – 1,2,5,8,9.

II. Интуитив, эмоционал тоифа, (миянинг ўнг ярим шарлари)   – 3,4,6,7,10

Агар I миянинг чап ярим шарлари бўйича тўпланган баллар 5 балдан ортиқ равишда II дан кўп бўлса, сизда мантиқий фикрлаш устун бўлади.

Агар II (миянинг ўнг ярим шарлари) бўйича тўпланган балл кўп бўлса, сизда интуиция, эмоция, бадиийлик устун бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

68 − 66 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!