ТЕСТ: “ФЕЪЛИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1. Дўконда сотувчи сизга  қўпол муомала  қилди, Сиз. . .

А. Жаҳлингиз чиқиб  муомаласига яраша жавоб қайтарасиз – 15

Б.Дўкон мудирини чақириб, бу ишни шундай қолдирмасликка аҳд        қиласиз–10                                                                                         

В. “Оч қорним тинч қулоғим”-дея , индамай кетасиз-5

2. Ишга келганингизнинг биринчи куни. Атрофдагиларга  ёқиш мақсадида Сиз. . .

А.Бошлиқларга муносабатни яхшилаб, ишга киришасиз-10                                                                                        Б. Жамоа билан танишиб, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиласиз-5  

В. Илк учрашувданоқ кимлигингизни кўрсатасиз-15   

3. Юқори қаватдаги қўшнингизникидан чидаб бўлмас даражадаги шовқин-сурон эшитилмоқда. Сиз  

А.Тинчланиш учун дори ичиб, ухлашга ҳаракат қиласиз-5                                                                                              Б. Қўшниларни йиғиб, тўполон бўлаётган уйга чиқишга уринасиз-10

В. Ўша заҳотиёқ бориб, жанжал қиласиз-15                                      

4. Бундан бир неча ой олдин, сиздан қарз олган танишингиз яна қарз сўраб келди, Сиз

А. Ноумид қайтармайсиз –5

Б. Бажонидил берасиз-5

В. Пулингизнинг йўқлигини айтиб, эски  қарзингизни эсига соласиз-15.

5. Чипта олишга улгурмай, театрга кеч қолиб келдингиз. Аммо бўш ўриндиқ бор, Сиз

А. Жой эгаси келгунича ўтира турасиз-10

Б. Чиптага улгурмаганингиз учун пушаймон бўласиз-5

В. Ўтирасиз, ўзининг эгаси келса “жой аввал келганники”-дея жавоб берасиз-15

Натижалар талқини:

Агар 25 баллдан 40 баллгача йиққан бўлсангиз, унда сиз ўта содда ва ўз кучингизга ишонмайсиз.Ўзгалар учун ҳамма нарсага, ҳатто  оғзингиздаги   ошни ҳам  беришга тайёрсиз  Атрофдагилар  сизни  тўғри  баҳолашяптими? Бу  ҳақда  ўйлаб  кўриб, ҳаётингизни изга  тушуришга  ҳаракат қилинг.

Агар  40 балдан  65 балгача  тўплаган  бўлсангиз,  сиз  ақлли  одамсиз. Баъзи пайт айёрлик билан бўлсада, охирги пулингизни ҳам беришга тайёрсиз. Асосийси  ҳар  доим  ишингизни ўз  фойдангизга  хал  қила  оласиз.

      Агар  65 балдан   75 балгача  жамлаган  бўлсангиз, сиз  хар  бир  ишни  устаси  фаранглик  билан  амалга оширасиз. Бу фазилатингиз  ҳаётингизда ҳамиша  омад  келтиради. Лекин  атрофдагиларнинг  сиз  ҳақингиздаги фикрлари  мутлақо  бошқача.    

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 38 = 46

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!