ТЕСТ: “СИЗ ФИКРЛАШ БЎЙИЧА КИМСИЗ?”

Кўрсатма: Қуйида келтирилган саволларни диққат билан ўқиб чиқинг ва уларга ўз жавобингизни беринг. Жавобни беришда узоқ ўйланиб ўтирманг. Ҳаёлингизга келган биринчи жавобни беринг. Фикрлаш учун 10 дақиқа.

1. Фарҳод соат саккизда будилникни соат тўққизга қўйиб уйқуга ётди. У неча соат ухлайди?

2. Шуҳратнинг ўнта қўйи бор эди. Тўққизтасидан бошқа ҳаммаси ўлиб қолди. Нечта қўй қолди?

3. Сиз Тошкентда қўниб ўтадиган Пекин-Москва рейси бўйича самолёт учувчисиз. Рейс ҳафтада икки марта бўлади. Учувчининг ёши нечада?

4. Тунги қоровул кундузи ўлиб қолди. Унга нафақа тўланадими?

5. Эркак киши ўзининг бевасининг синглисига уйланиши мумкинми?

6. Австралияда (ҳам) тўққизинчи май борми?

7. Ойлар ўттиз,  ўттиз бир кунлари билан тугайди. Қайси ойда йигирма саккиз бор?

8. Археологлар “эрамиздан аввалги” чиққан йигирма беш тийинни топиб олишди.  Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?

9. Сиз нотаниш хонага кириб қолдингиз. У ерда бензин ва газ билан ёнадиган чироқлар бор экан. Сиз биринчи бўлиб нимани ёқишингиз керак?

10. Ота ва ўғил автоҳалокатга учрашди. Отаси шу жойнинг ўзидаёқ ҳалок бўлди, ўғлини эса касалхонага юборишди. Операция вақтида хирург болани кўриб: “Вой худойим-эй бу менинг ўғлим-ку!” – деб юборди. Шундай ҳам бўлиши мумкинми?  

11. Олтита шам ёниб турган эди,  тўрттасини ўчириб қўйишди. Нечта шам қолди?

12. Икки кг гиря (тош) бир кг ва яримта ғиштга тенг (оғирликка) эга. Битта ғиштнинг оғирлиги қанча? 

13. Қўлларда ўнта бармоқ бор, ўнта қўлда нечта бармоқ бўлади?

14. Бирдан юзгача бўлган сонлар қаторида нечта тўққиз бор? 

15. Ёғочни ўн икки бўлакка бўлиш учун, уни неча марта арралаш керак?

16. Самарқанддан Тошкентга ва Тошкентдан Самарқандга қараб бир вақтда икки поезд йўлга чиқди. Самарқанддан Тошкентга келаётган поезднинг тезлиги иккинчисидан уч марта катта. Учрашган вақтда уларнинг ҳар бири Тошкентдан қанча масофада узоқликда бўлади?

17. Кўп қаватли бинонинг ўн олтинчи қаватида бир одам яшайди. У ҳар куни эрталаб ишга кетаётиб лифтда пастга тушиб сўнг ишга кетади. Кечки пайт ишдан қайтаётганида эса ўнинчи қаватгача лифтда кўтарилиб,  у ёғига пиёда кетади. У нимага шундай қилади?

18. Врач беморга ўттиз минут оралиғи билан учта укол белгилади. Бемор уларнинг ҳаммасини қанча вақт ичида олиб бўлади? 

19. Бир киши: “Бу менинг болам, лекин ўғлим эмас”, – деб, аянч билан йиғлаб ўтирибди.  Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?

20. Иккита танга бор ва уларнинг йиғиндиси ўн беш сўм. Лекин уларнинг биттаси беш сўм эмас. Нимага шундай?

Саволларга жавоб беришда ҳар тўғри жавоб учун “+” нотўғри жавоб учун “-“ белгиси қўйилади. Фақат “+” белгили жавобларгина ҳисоблаб чиқилади ва шунга кўра синалувчининг характеристикаси белгиланади. 

Синалувчидан 4, 5, 6, 9, 10, 19, 20-саволларга берилган жавобларга изоҳ бериш талаб қилинади. Изоҳлар асосли бўлсагина (таваккал, тасодифий жавоблар бўлмаса) улар тўғри деб ҳисобланади.

Жавоблар талқини:

1) 1 соат; 2) 9 таси; 3) синалувчининг ёши; 4) йўқ (чунки ўлган одамга нафақа берилмайди); 5) йўқ (чунки у кишининг ўзи ўлиб кетган, ўлган нафақат хотинининг синглисига, балки умуман уйлана олмайди); 6) ҳа (бу кун ҳамма жойда, календарда бор); 7) ҳаммасида; 8) йўқ (у вақтларда танга, тийин бўлмаган); 9) гугуртни; 10) ҳа (бу унинг онаси); 11) 6 та; 12) 2 кг; 13) 50 та; 14) 20; 15) 11 марта; 16) бир хил масофада; 17) бўйи етмайди (лилипут одам бўлган); 18) 1 соатда; 19) ҳа (бу унинг қизи); 20) биттаси 5 сўм бўлмаса, иккинчиси 5 сўм.

Нотўғри “-“ жавоблар бўйича характеристикалар:

0 дан 2 гача – гений;

3 дан 4 гача – интеллектуал (зеҳни ўткир,  ақлли);

5 дан 8 гача – мулоҳазали;

9 дан 10 гача – ўртача;

11 дан 12 гача – ақл учқунлари кўриниб турувчи одам;

13 дан 14 гача – фикрлаш доираси ўртадан паст;

17 дан 18 гача – фикрлаш доираси ва қобилиятини ривожлантириш устида жиддий ишлашлари зарур кишилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 + 2 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!