ТЕСТ: “СИЗ БИЛАН ЯШАШ ОСОНМИ?”

Қуйидаги тест – синовлари етарли жавоб олишингизга имкон беради.

1. Азонда соат жиринглаганда. Сиз:

а) бошқа томонингизга ёнбошлаганча яна бир оз ётасиз – (2)

б) тўшакдан ирғиб тушасиз – (5)

в) соат тўла жиринглаб бўлгунча  ётаверасиз –  (0)

2. Сиз нонуштага:

а) кийиниб бўлиб ўтирасиз –  (6)

б) кийиниб оласиз-у, аммо кўчага чиқиб кетишга тўла шай бўлмайсиз –  (5)

в) қайси кийимда ётган бўлсангиз, шундай ювиниб-таранмай ўтирасиз –  (2)

3. Одатда эрталабдан сиз :

а) белгилаб олган режаларингизни бажаришга киришасиз – (5)

б) доимо уйқусираб юрасиз – (0)

в) эринибгина иш кунини бошлайсиз – (1)

4. (Хотинингиз ёки эрингиз) билан кафе(бар)да овқатланиш учун учрашганингизда сиз:

а) кундузи содир бўлган воқеа-ҳодисалар гирдобидан чиқолмайсиз-(2)

б) учрашув ёддан сақланадиган бўлишига ҳаракат қиласиз – (6)

в) одатдаги ҳолатда бўласиз – (3) 

5. Сиз севган телекўрсатув кетаётган вақтда эрингиз, хотинингиз (ота – онангиз)нинг дўстлари меҳмонга келишди?  Сиз:

а) ҳеч иккиланмай телевизорни ўчирасиз – (6)

б) овозини сал пасайтириб, томоша қилаверасиз – (5)

в) томошани биргаликда кўришни таклиф қиласиз -(3)

6. Сизнинг турмуш ўртоғингиз:

а) қалби тоза инсон – ку, аммо сал зиқнароқ – (2)

б) бирга яшаш учун кўнгилдагидек инсон – (5)

в) оддийгина одам – (4)

7. Сиз:

а) дўстларингизнинг туғилган кунлари ва улар учун муҳим бўлган саналарни ёдда сақлайсиз – (6)

б) ёқтирмасангиз ҳам аммо баъзи саналарни одоб юзасидан нишонлайсиз – (4)

в) дўстларингиз ҳаётидаги бундай саналарни ёдингизда тутмайсиз – (4)

8. Эрингиз (хотинингиз)нинг камчиликларини болаларингиз олдида юзига соласизми?

а) ҳеч қачон – (6)

б) баъзан – (2)

в) ҳар доим – (5)

9. Жаҳлингиз кўпроқ нимадан чиқади? У:

а) нонуштага кеч қолса – (4)

б) яхши нарса харид қила олмаса – (5)

в) фаромушхотир бўлса – (2)

10. Оиладан одамни баъзан ёлғиз қолишга интилишини қандай баҳолайсиз?

а) бу яхшилик белгиси эмас – (0)

б) табиий ҳолат деб биламан – (6)

в) ортиқча қилиқ деб баҳолайман – (2)

11. Бошқалар ҳақида сиз:

а) танқидий фикр юритасиз – (0)

б) фикрингизни юмор билан билдирасиз – (4)

в) бошқаларни ғийбат қилишни ёқтирмайсиз – (2)

12. Ҳазил мутоибага  нисбатан муносабатингиз :

а) кўпам ёқтирмайман – (2)

б) доимо ҳазиллашишга тайёрман – (5)

в) умуман юморни жиним суймайди – (0)

Натижалар талқини:

50 дан зиёд балл тўпладингиз. Бирга яшаш учун сиздан муносиб одамни бу дунёдан топиш қийин. Сиз оғир босиқ. Бошқаларнинг камчиликларига нисбатан сабрлисиз. Сиз билан яшаш қийин эмас. Аммо баъзан жонга тегиб кетасиз. Атрофда бўлаётган воқеа – ҳодисаларга турмуш ўртоғингиз кўзи билан қарашга ҳаракат қилинг.

20 баллдан кам. Мен доим ҳақман деган ақидадан воз кечиш йўлларини ахтаринг, акс ҳолда турмушингиз захар – заққумга тўлаверади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

27 + = 30

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!