ТЕСТ: “САНДРА БЕМ СЎРОВНОМАСИ”

Бу тест шахсдаги жинсга оид ролларни, шахсдаги маскулин ва феминин сифатларини даражасини аниқлаб олишга имкон беради. Бунинг учун шахсга оид 60 та сифат хусусиятлари махсус  сўровномада келтирилган. Уларни ўқиб, синалувчи ўзини шу сифатга қанчалик мос келиши ёки мос келмаслигини баҳолайди. Бунда шу сифатни фақат бир марта белгилашига риоя этиши лозимдир. 

СифатларМФСифатларМФ
1Ўзига ишончли  31Қарорга тез келадиган  
2Ён босадиган  32Бирга қайғурадиган  
3Ёрдам беришга тайёр  33Самимий  
4Ўз қарашларини ҳимояловчи  34Фақат ўзига ишонадиган  
5Қувноқ  35Бошқаларни қўллайди  
6Жиддий  36Обрўга интилиш  
7Мустақил  37Раҳбар, доминант  
8Уятчан  38Мослашиб кетадиган  
9Виждонли  39Ёқимтой  
10Кучли, бақувват  40Эркакча қатъий  
11Нозик  41Кўнгли бўш  
12Артистона  42Жиддий, виқорли  
13Харакатчан  43Ўз фикрига эга  
14Иззатталаб  44Кўнгилчанлик  
15Омадли  45Дўстона  
16Кучли шахс  46Агрессив  
17Садоқатли  47Ишонувчан  
18Ўзгарувчан  48Нўноқ  
19Қаттиқ характерли  49Лидер бўла олади  
20Жозибали  50Болага ўхшайди  
21Ишончли  51Мослашишга мойил  
22Ақлни ишлатадиган  52Ўзига хос  
23Қайғурадиган  53Қўполлик қилмайди  
24Рашкчи  54Беқарор  
25Лидерлик қобилиятли  55Рақобатчи  
26Бошқаларга эътиборли  56Болаларни севади  
27Хақиқатпарвар  57Тартибли  
28Таваккалчи  58Иззатталаб  
29Тушунадиган  59Меҳрибон  
30Камгап  60Мулохазали  
Akme.uz

Натижалар талқини:

Мазкур тест шахсда маскулинлик (эркакча сифатлар) ва фемининлик (аёлларга хос сифатлар) сифатларининг намоён бўлиш даражасини кўрсатиб беради.

Маскулинлик сифатларини: 1, 4, 7, 10, 13, 16, 19, 22, 25, 28, 31, 34, 37, 40, 43, 46, 49, 52, 55, 58 билдиради; Фемининлик сифатларини эса: 2, 5, 8, 11, 14, 17, 20, 23, 26, 29, 32, 35, 38, 41, 44, 47, 50, 53, 56, 59 билдиради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

90 − 83 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!