ТЕСТ: “ПСИХОГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР”

Akme.uz

Қуйидаги 4 гуруҳга бўлинган 16 та шаклга эътибор беринг. Ҳар бир гуруҳдан ўзингизни руҳий ҳолатингизга мос келган битта шаклни танланг.

Akme.uz

Натижалар талқини:

8-13. Сизнинг феъл атворингиз қанақа бўлиши, биринчи навбатда, атрофдагиларга боғлиқ. Тез тушкунликка тушасиз, тез илҳомланасиз ҳам. Кўнглингизга хуш келмаган юмушни бажаришингиз қийин. Атрофдаги вазият сизга жуда кучли таъсир қилади. Сизни ўз қарор ва ечимингизнинг ягона соҳиби дейиш мушкул. Сизда ҳис-туйғуга берилувчанлик кучли. Хуллас, сизни бошқарувчи нарса – кайфият.

14-20. Гарчи сиз “кўпчилик тарафида”, “ҳамма қатори” бўлсангиз ҳам, ҳар ҳолда ўз ўрнингиз ва йўналишингизни топмоққа интилиш бор. Ўзингизга муносабатингиз танқидий. Шунинг учун  атрофдагиларда аниқ кучли далил бўлмаса, сизга таъсир ўтказиш қийин. Ўз нуқтаи назарингиз ўзингизнинг зиёнингизга эканлигини фаҳмлаб турган бўлсангиз, ундан воз кеча олишга қодирсиз.

       21-27. Ўзингизни бенуқсон ва маъсум ҳисоблайсиз. Шундай бўлса-да, ташқи таъсирдан бутунлай ҳимояланган эмассиз. Ҳаёт олдингизга қўяётган вазиятлар билан ўз эътиқод ва дунёқарашларингиз орасида ўртача, маъқул йўлни топишга интиласиз. Айнананашу омил сизга тўғри ечим ва қарор қабул қилишга ёрдам беради.

         28-34. Сиз учунфикрва шиорларингиздан воз кечиш осон эмас. Атроф таъсири қанчалик кучайса, сизнинг қаршилигингиз ҳам ўз навбатида ошади. Бироқ аслини олганда, сизнинг собит ва маҳкам туришингиз ортида нафақат ўз кучига ишонч, балки фавқулодда нохуш вазиятга тушиб қолишдан ҳавфсираш бор.

         35-40. Агар бироречимгакелган бўлсангизбас, ҳеч ким сизни бу фикрдан қайтара олмайди. Ўз мақсадингизга ҳеч бир сусткашликсиз эришасиз. Бироқ сизни яхши таниган шахс феъл-атворингиз ва ҳатти-ҳаракатларингизни моҳирона ва сездирмай йўналтира олиши мумкин. Шунинг учун мумкин қадар қайсарликни камайтириб, зийракликни оширинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 15 = 21

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!