ТЕСТ:  “МЕНЕЖЕР КАСБИЙ МОЙИЛЛИГИНИ БАҲОЛАШ”

Шахсда раҳбарлик лавозимига мойилликни кўрсатувчи характер хислатларининг қай даражада намоён бўлишини аниқлаш имконини берадиган ушбу тест тасдиқ ва инкор жавобларини танлаб беришга асослангандир.

  1. Сиз одамларга буйруқ бера оласизми?
  2. Сиз томорқада ишлашни ёқтирасизми?
  3. Кимгадир бирор масалада эътироз билдириш Сизда қониқиш ҳиссини ҳосил қиладими?
  4. Қуйидаги икки хислатдан қайси бирини кўпроқ қадрлайсиз?

 А) авторитет, обрў;  

 Б) мулойимлик.

5.  Сиз нутқ сўзлашни ёқтирасизми?

6. Сизнинг фикрингизча, цивилизация даражасини нима билан аниқлаш мумкин?

 А) аёллар эмансипацияси билан;

 Б) техника тараққиёти билан.

7. Кимнингдир уқувсизлиги, нўноқлиги Сизнинг жаҳлингизни чиқарадими?

8. Сиз одамлар билан бевосита мулоқот орқали бажариладиган  ишларни ёқтирасизми?

9. Сиз ўзингизни ҳаддан зиёд болаликдан онангиз таъсирида бўлганман деб ҳисоблайсизми?

10. Сиз бирор одам билан танишиш вақтида эътиборингизни биринчи навбатда суҳбатдошингизнинг қандай хислатларига қаратасиз?

А) ташқи кўринишига; 

Б) нимани, қандай гапиришига.

11. Агар ўз фикрингизни ҳимоя қила олмасангиз, ўз айтганингизни қарор топтира билмасангиз жаҳлингиз чиқадими?

12. Машҳурликнинг қандай тури Сизни ўзига кўпроқ жалб қилади?

А) машхур артист бўлишдек; 

Б) машҳур спортчи бўлишдек.

13.Сизни тез-тез сайлов, танлов ишларига тавсия этишадими?

14. Сиз журъатли, янгиликларни бошловчиси, ташкилотчиси бўла оласизми?

15. Сиз муаммоларни ўзидан -ўзи ҳал бўлишини кутасизми?

16. Фараз қилинг, сиз дераза пардалари йўқ хонада яшашингиз ёки ишлашингизга тўғри келса, бундай вазият сизнинг жаҳлингизни чиқарадими?

17. Сизга қайси ранг кўпроқ ёқади?

 А) ҳаво ранг;

 Б) қизил ранг.

18. Сиз осонгина бир қарорга келасизми?

19. Спортнинг қайси тури Сизга кўпроқ ёқади?

А) чаққонликни ривожлантирувчи;

Б) кучни ривожлантирувчи.

20. Агар ўз ўрнига етарлича муносиб бўлгандек бўлса, Сиз қарама-қарши жинсга мансуб бўлган раҳбарни тан оласизми?

Тест калити:

 1234567891011121314151617181920
А55555055005055000500
Б00000500550500555050
Akme.uz

Натижалар талқини:

0 : 35 баллар – бундай одамлар раҳбар бўлишдан кўра ходим бўлишга кўпроқ мойилдирлар. “Шеф” ролида ўзларини ноқулай ҳис этадилар. Одатда улар журъатсиз, ўта камтарин, ўзига ишонмайдиган кишилардир. Улар камдан кам равишда бирор ташаббус билан чиқадилар, бошқаларннг раҳбарлигига бўйсунадилар. Бундай тоифадагилар ўзаро келишув асосидақабул қилинган қарорларга бўсунишни ва бошқа кишилар “соясида” бўлишни маъқул кўрадилар.

40 : 75 баллар – бундай одамларнинг талаблари анча юқори, кўпинча улар ўзларига ишонадилар. Ўз “мен”ини таъкидлашни ёқтирадилар. Ҳиссиётларини бошқара олишни билишлик ва ўз хатти харакатини таҳлил қилишга мойиллик шунга олиб келадики, бундай одамларда бошқаларни бошқариш зарурати алоҳида шаклга эга бўлмай қолади. Бундай шахслар хали юрилмаган йўллардан юришни ёқтирадилар. Улар ўз фикрлари билан ҳамма вақт бошқаларникига мос тушавермайдиган бўладилар. Улар ўзларига бошқа   одамларни боғлаб олишни ёқтирмайдилар ва бошқаларга қийинчилик билан бўйсунадилар. Улар ҳақида одамлар нима дейишаётганликлари уларни қизиқтирмайди, Айни вақтда ўзгаларни танқид қилишга мойилдирлар. Улар ўз сўзларини ҳамма вақт охирги, ҳал қилувчи бўлишини ёқтирадилар.

80 : 100 баллар – бундай одамда бошқалардан устунликка интилиш туйғуси кучлироқдир. Ушбу одам ташаббускор, яхши ташкилотчи хислатига қарамай, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам тан олинишга интилади. Ходимларни бошқариш истаги, иштиёқи унинг хатти ҳаракатларининг самарадорлигини камайтирмайди. Кучли асабий толиқиш, ўзини енгил торта билишнинг билмаслиги шунга олиб келадики, ҳаяжонланиб турган вақтда бирор кишини осонгина ранжитиб қўйиши мумкин. Бундай кишилар мақатниб турадилар, манманлик қиладилар, агрессивликка мойилдирлар. Агар бу тоифадагилар бошқаларга нисбатан муносабатини ўзгартира олсагина, уларнинг раҳбарлик лавозимига мойиллик берувчи хислатлари юқори самара бериши мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 78 = 88

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!