ТЕСТ:  “БОШҚАЛАРГА ЁҚА ОЛАСИЗМИ?”

Ҳар бир саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” жавобини беринг.

  1. Сиз, кутилмаган даромадга эга бўлдингиз. Уни дўстларингиз учун сарфлай оласизми?
  2. Дўстингиз оилавий қийинчиликлари тўғрисида сизга гапирмоқда. Бунинг сизга қизиқ эмаслигини  намойиш этасизми?
  3. Бошқаларнинг илтимосларини ҳар доим бажарасизми?
  4. Инсонларнинг кайфиятини кўтариш учун уларни ёқимли нарсаларни гапира оласизми?
  5. Сизга, ёмон ҳазиллар ёқадими?
  6. Сиз, ўзингизни  салбий ҳолатларни эслаб қолувчи, деб ҳисоблайсизми?
  7. Сиз учун қизиқ бўлмаган воқеани тинглай оласизми?
  8. Ўз қобилиятингизни амалда қўллай оласизми?
  9. Агар ютқазишни бошласангиз, ўйиндан воз кечасизми?
  10. Ҳақлигингизга ишониб туриб, бошқаларни фикрини эшита оласизми?
  11. Агар  дўстингиз ўйинда ютқазадиган бўлса, уни хурсанд қилиш учун ютқазиб бера оласизми?
  12. Бошқаларни хурсанд қилиш учун бирон-бир кишига қўпол ҳазил қила олардингизми?

Тест калити.

1, 2, 3, 4, 7, 11 саволларда “ҳа” жавоби учун бир баллдан, 2, 5, 6, 8, 9, 10 ва 12 саволларда “йўқ” жавоби учун бир баллдан қўйинг. Балларингизни жамланг.

Натижалар талқини:

8 баллдан юқори. Сиз бошқаларга ёқасиз. Ҳар хил характер ва даражага эга бўлган инсонлар билан муомала қила оласиз. Сиз суянчиқ бўла оладиган жуда кўп дўстларингиз бор. Аммо ҳеч қачон ҳаммага бирдек ёқишга ҳаракат қилманг. Бу сизнинг индивидуал хусусиятингизни йўқотиши мумкин.

4-8 баллгача. Ўзингизни тутишингиз вазиятга боғлиқ. Кимлардир учун эътиборли, меҳрибон, чиройли бўлсангиз, бошқаларга аксинча. Сиз уларга кўпроқ эътибор қаратинг.

4 баллдан пастроқ. Сиз билан муомала қилиш жуда ҳам қийин. Бу сизни ҳурмат қиладиган инсонларни атрофингиздан узоқлаштиради. Ёмон характерингиз туфайли инсонлар камдан-кам ҳолларда сизга ёрдам беришади. Бу муаммо устида янада кўпроқ ўйланг ва ўзингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 3 = 5

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!