ТЕСТ: “АВТОПОРТРЕТ”

Автопортрет – инсоннинг ўзи чизган қиёфаси. Бу методиканинг икки хил интерпретациясидан бири муаллифлар, иккинчиси Р.Бернс (АҚШ) томонидан таклиф қилинган.

Интерпретация №  1

“Автопортрет” тести Р.Бернс (АҚШ, Инсонлараро муносабатларни ривожлантириш институти, Сиэтл) томонидан қўлланганда, у кишиларга ўзининг якка ҳолдаги ёки оила аъзолари билан бирга, ҳамксбларнинг  орасида тасвирлашни илтимос қилган. Р.Бернс шундай ёзади: “Сиз уйга келиб ўкириб – ўкириб йиғлашингиз мумкин, аммо ишхонада бундай қилмайсиз. Бундай ҳолатингиз сиз чизган портретда ўз аксини топади”. Унинг фикрича, автопортретдаги белгилар қуйидагича аниқланиши мумкин:

БошКатта бош – ўз ақлий имкониятларидан қониқмаслик. Кичик бош- ижтимоий мавқеидан норозилик, безовталаниш.
КўзКатта кўзлар – шубҳаланувчанлик, бошқалар фикрига кўп эътибор бериш. Кичик кўзлар ёки юмуқ кўзлар – ички йўналганлик.
ҚулоқКатта қулоқ – танқидга сезгирлик.
БурунБурунга алоҳида урғу бериш – жинсий муаммоларнинг мавжудлиги. Бурун катакларининг катталиги– агрессия (жаҳлдорлик). 
ОғизҲар қандай шаклда бўлмасин, яққол ажралиб турса– бу нутқий камчиликларнинг мавжудлигидан даракдир. Оғизнинг бўлмаслиги – мулоқотга кириша олмаслик, депрессия.  
ҚўлларКишининг атроф олам билан бўлган муносабатини ифодалайди. Туширилган қўллар – жисмоний ёки психик нимжонлик. Узун қўллар- ташқи муҳит воқеа – ҳодисаларига кучли берилиш. Калта қўллар –ички йўлланганлик.  
ОёқларУзун оёқлар- мустақилликка интилиш. Катта оёқлар – хавфсизликка эҳтиёж. Оёқсиз расм – беқарорлик, аниқ мақсадларнинг бўлмаслик ҳолати (дезертирлар одатда оёқсиз расм чизадилар).
 Ритмик расм (ҳаракатдаги одамни масалан, юраётган, зинадан чопаётган ва ҳ.к. одамни тасвирловчи расм) – интуитив экстроверт. Структурали расм (Одамни қандай бўлса, шундайлигича, баъзан фақат юзни, бюстни ёки бутун бўй – бастни тасвирловчи расм) – интуитив интроверт.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

74 − = 71

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!