ПСИХОГЕОМЕТРИК ТЕСТ:“КИМСИЗ: КВАДРАТ, АЙЛАНА, ТЎРТБУРЧАК, УЧБУРЧАК, ЗИГ-ЗАГ?”

Akme.uz

Ушбу тест шахсга алоқадор бир қанча муҳим характерологик сифатларни аниқлашга имкон беради. Шунингдек, тест ўз-ўзини таҳлил қилиш малакаларини мустахкамлайди ва ўзини тарбиялашга ёрдам беради.

Тавсия этилган геометрик фигуралардан қайси бири Сизга яқинлигини белгиланг ва унга “1” рақами кўйинг. Қолганларни ҳам ёқишига қараб, 5 гача баҳолаб чиқинг.

Энди Сизга хос бўлган психологик хусусиятлар ва фазилатларни билиб олинг.

Квадрат. Ҳаётий қадриятлари: тартиб, иш, анъаналар, репутация.

Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – тартиблилик, интизом, ўз вақтида ишларни бажарадиган, озода-покиза, қонунга бўйсунувчи, меҳнатсевар, чидамли, тиришқоқ, қатъиятли, қарорлари қатъий, сўзининг устида турадиган, ҳалол, оқил, ақл билан иш кўрадиган, босиқ, тежамкор, пишиқ.

Салбийлари – кўнглига ҳар хил фикрлар келадиган, бир ёқлама, педант, ўта талабчан, майда-чуйдага ҳам эътибор берадиган, жиддий, чидамли, қайсар, консерватив, янгиликдан чўчийдиган, фантазияси камбағал, писмиқроқ, пишиқ.

Учбурчак. Асосий қадриятлари: хокимият, лидерлик, амал, мавқе, ғалаба, манфаат.

Асосий психологик сифатлари: Ижобийлари – яхши лидер, ўзига масъулиятларни оладиган, ҳар нарсада асосий, моҳиятни кўрувчи, кучини сафарбар қила оладиган, ғалабага эриша оладиган, ўзига ишончли, қатъиятли, таваккалчи, ғайратли, тўғри сўз, ҳиссиётлари бой, ақлли.

Салбийлари – эгоцентрик, эгоист, назорат қилишни яхши кўрадиган, ўзгача фикрларга токатсиз, ишга ўта берилувчанлик, ҳар нарсадан манфаат қидирадиган, қайсар, импульсив, бешавқат, тоқатсиз, қўпол, раҳмсиз, аччиғи тез, заҳарҳанда.

Айлана.  Асосий қадриятлар: инсонларга хизмат қилиш, оила бахти ва манфаати, болалар, мулоқот.

Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – мулоқотга эҳтиёж, киришувчанлик, ҳаммабоп, меҳрибон, ғамхўр, садоқатли, кучли ижтимоий интуицияга эга, эмпатия ҳисси кучли, бағри кенг, қўли очиқ, ҳиссиётларга берилувчан, босиқ, ювош, кечиримли, жанжалдан йироқ юрувчи.

Салбийлари: ўзгалар фикрига тобелик, бетартиб, ўта юмшоқ, талабчан эмас, қатъиятсиз, нарсаларни аямайдиган, лақма, сентиментал, кўнгли бўш.

Тўртбурчак. Асосий қадриятлари: ўзгариш, динамика, азарт.

Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – интилувчан, янгиликни қидирадиган, қизиқувчан, яхши таълим оладиган, зийрак, сезгир, ишонувчан,  самимий, дадил, яхши ўйинчи.

Салбийлари: Қатъиятсиз, қарорлари мавҳум, иш ва сўз бирлиги йўқ, енгилтак, ишонувчан, эмоционал беқарор, содда, ўзига баҳоси паст, ланж, унутувчан, кечиримли.

Зигзаг. Асосий қадриятлари: эркинлик, ижод, ўзгариш.

Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – янгилик, ижодга интилиш, билишга чанқоқлик, ғалаёнчи, ҳаёлпараст, оптимист, келажакка интилган, руҳи тетик, экспрессив, ташаббускор, ақлли.

Салбийлари: тартибсизлик, қўнимсизлик, ўзгарувчанлик, индивидуализм, ишончсиз, қонунларни бузувчи, реалистик қарашнинг йўқлиги, субутсиз, импульсив, ўзини  намойишкорона кўрсатадиган, заҳар, кесатиб гапирадиган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 66 = 75

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!