“Хавф-хатарга мойиллик тести”

Ф. И. Ш.:

_________________________________________________________________

Жинси: _________________________________________________________________

Ёши:

Ота – онасининг иш жойи:

__________________________________________________________________

Кўрсатма!

Берилган саволларга жавобни жадвалдаги тегишли катакчада (+) белгиси билан ифодалашингиз лозим. Диққат билан саволни ўқинг, маъқул келган жавобни белгиланг.

Саволлар

1. Аҳволи оғир беморга тезроқ ёрдам кўрсатиш учун машинада тезликни белгиланган тезликдан оширишингиз мумкинми?

2. Хавфли жиноятчининг қочишга тўсқинлик қилиб, йўлини тўсишингиз мумкинми?

3. Соатига 100 км йўл босиб ўтаётган поезднинг товар вагони ортига осилган ҳолда кетишингиз мумкинми?

4. Биринчилар қаторида (айтайлик туристик саёҳат давомида) совуқ дарёни сузиб ўтишингиз мумкинми?

5. Қафасдаги шер олдига унинг ўргатувчиси билан бирга киришга журъат этасизми?

6. Ҳеч қандай машқларсиз елканли қайиқни бошқариш қўлингиздан келадими?

7. Маъмуриятнинг буйруғи асосида фабриканинг энг баланд трубасига чиқа оласизми?

8. Чопиб кетаётган отнинг йўлини тўсиб, жиловидан ушлаган холда тўхтатишингиз мумкинми?

9. Яқиндагина оғир автохалокатни бошдан кечирган дўстингиз бошқарувидаги машинада узоқ саёҳатга чиқишингиз мумкинми?

10. 10 метрли баландликдан ўт ўчирувчилар тентига сакрашингиз мумкинми?

11. Ётоқ режимидаги оғир хасталикдан холос бўлиш учун ўта хавфли операцияга розилик берармидингиз?

12. 6 кишига мўлжалланган лифтга 8 чи бўлиб чиқишга журъат этасизми?

13. Раҳбарингизнинг юқори кучланишли симни “токсизлантирилган”, дейишига ишониб, шу симни қўлга олишингиз мумкинми?

14. Бирламчи тушунтиришлардан сўнг ёлғиз ўзингиз вертолётни бошқара оласизми?

Жавоблар
“Ха”  “Йўқ”дан кўра кўпроқ “Ҳа”  Жавоб бериш қийин“Ҳа”дан кўра кўпроқ йўқ“Йўқ”
Жавобларнинг балларини қуйидагича хисоблайсиз
“Ха”5 балл
“Йўқ” дан кўра кўпроқ “Ха” 4 балл5 балл
“Жавоб беришнгиз қийин”5 балл
“Ха” дан кўра кўпроқ “Йўқ”5 балл
“Йўқ”5 балл

Мазкур тест ўсмирнинг хавф – хатарга мойиллигини аниқлашга ёрдам беради. 60 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган ўсмирнинг хавфга мойиллик даражаси юқори бўлади.

Улар педагогнинг доимий назоратида бўлишлари шарт. 25 балл ва ундан паст балл тўплаган ўсмирлар эса нисбатан эхтиёткор бўлади ва уларнинг хавф – хатарга йўналганлик даражаси суст бўлади.

Ушбу тестнинг қулайлиги шундан иборатки, тадқиқотчи саволларни ўқиб бериши, ўқувчилар эса қоғозга балларни белгилаб жавоб беришлари мумкин. Шунингдек, натижани ҳисоблаш осон. Амалиётчи психолог кузатиш, тест, анкета, сўровномалар орқали ўсмирларнинг оғир характерларини аниқлашга ҳаракат қилади. Мазкур тест ва Басс-Дарки сўровномаси уларга бу масъулиятли ишда яқиндан ёрдам беради деган умиддамиз.

Шу билан бирга ўқувчилар орасида агрессивлик хулқ-атворини ўрганишга катта ҳисса қўшадиган турли иншолар олиниши мақсадга мувофиқ бўлади.

Масалан: “Сизни хақорат қилган, ҳақ – ҳуқуқларингизни поймол қилган одамга муносабатингиз ва жазоингизни тасаввур қилинг” мавзусида ёзилган иншони таҳлил қилиш мумкин бўлади.

Ўқувчи бу ижодий иш орқали ўзининг ички ҳистуйғуларини агрессивлик хулқ- атвор ҳислатларини намоён этади. Амалиётчи психолог сифатида эса сиз усталик билан ўзингизга керакли маълумотларни тўплаб оласиз:

фаолликнинг йўналганлик даражаси;

объектив ва субъектив тўсиқларни бартараф этишдаги мотивацион хулқ;

қийин вазиятларни ҳал этишда бола томонидан қўлланиладиган агрессив ва агрессив бўлмаган хатти-ҳаракатлар мажмуи.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

93 − = 84

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!