ВАҚТ ва ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ

Мутахассисларнинг фикрига қараганда, биз иш кунимизнинг  бор-йўғи 20 фоизини унумли ўтказамиз. Қолган вақтимиз эса асосан бекорга ўтиб кетади. Аммо кун тартибини тўғри ташқил қила билсангиз, иш унумингиз анча яхшиланиши мумкин экан. Қуйида биз кўпроқ нарсага улгуриш мақсадида йўл қўядиган баъзи хатолар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

                Тушлик вақтида ҳам бирор ишларни қилиб олишга ҳаракат қиласиз. Лекин бунинг нотўғри эканлигини мутахассислар ҳам исботлашган. Сабаби, соат 14.00. дан 15.00. гача бўлган вақт давомида бизнинг жисмоний ҳамда ақлий фаолиятимиз нолга тенг бўлади.

         Иш кунини узайтиришга ҳаракат қиласиз.  Меъёриданкўп вақт мобайнида ишлашнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқдир. 8 соатлик иш кунидан сўнг меҳнат унуми камайса камаядики, аммо ошмайди. Чарчоқ бизни кўпроқ хатоларга йўл қўйишимизга олиб келади, бу эса иш сифатини пасайтиради.

         Уйга бирор ишни олиб борасиз. Бу хусусиятингиз билан авваламбор ўзингизни дам олишдан маҳрум қилиб, охир-оқибатда бор кучингиздан айрилсангиз, иккинчидан, шахсий ҳаётингизга ҳам зарар етказасиз.

         Меҳнат таътилидан ўз ихтиёрингиз билан воз кечасиз. Ҳар бир организм маълум вақт давомида дам олиши зарур. Агар уни бу ҳордиқдан маҳрум этсангиз, унда профессионал ютуқларни ҳам кутманг. Шундай экан, юқорида ўзингиз билиб-билмай йўл қўядиган баъзи ҳолатлардан воз кечсангиз, иш вақтингизни унумли ўтказишга эришган бўласиз.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 2 = 9

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!