ТЕСТ: “ИМЗО АСОСИДА ШАХСНИ ЎРГАНИШ”

Қуйида имзога қараб шахс хислатини аниқлаш йўллари келтирилади:

1)Имзо йўналиши.

Бунда имзони охири қайси томонга йўналтирилганга эътибор беринг.          Агар юқорига йўналтирилган имзо бўлса, бу одам оптимист, ҳаракатчан ва ўз олдига қўйган мақсади сари қатъий интилувчандир. Улар ҳар қандай тўсиқдан муваффақиятли ўта оладилар.

Агар имзонинг охири тўғрига йўналтирилган бўлса, бундай инсонлар оптимистик ва пессимистик характерга эга бўладилар. Шунингдек, ташқи муҳитга таъсир ўтказишда муҳим роль уйнашади.

Агар имзони сўнги қисми пастга йўналтирилган бўлса, бундай одамларда янада пессимистик билан бирга, ижодий фаоллиги юқори бўлади. Бундай кишиларда ўзига ишонч йўқ бўлади ёки жуда кучсиз бўлади. Шу билан бирга бу  каби инсонларнинг иродаси кучсиз бўлади.

2) Имзо узунлиги.

Агар имзо узун бўлса, яъни 1,5-2 см узунликдаги ва 0,5 см баландликдаги имзолар шошқалоқликни ёқтирмайдиган, етти ўлчаб бир кесадиган инсонлар тоифасига кирадилар. Шу билан бирга улар қайсар, эзмадирлар.

Агар имзо қисқа бўлса, бу одамнинг шошқалоқлигини билдиради. Улар  ҳамма нарсани тез илғаб олишга ҳаракат қиладилар. Шунингдек улар сабрсиз бўладилар.

3) Имзонинг боши ва охири.

Агар имзонинг бошида 2 ёки 3 та бошланғич ҳарфлар катта бўлиб ва  имзонинг охирида бирорта бошланғич ҳарф бўлмаса, шу одам ақлий иш тутади, деб ишонч билан айтишимиз мумкин. Бундай имзолар одатда бошқарувчиларда бўлади.

Агар имзонинг бошида катта харфлар йўқ бўлиб ва баландлиги  паст бўлса, бундай одамларнинг характери амалиётга йўналтирилгандир. Бундай имзоли одамлар кўпроқ хизматкор ва жамоатчилик ишлари билан шуғулланувчилардир.

Аксинча, имзонинг охирида катта ҳарфлар бўлса, шу одам тўғрисида амалий фаолиятни ёқтиришини  айтиб ўтиш керак.

4) Ҳарфларни катта-кичиклиги (босма ва ёзма ҳарфлар).

Агар имзонинг бош ҳарфи қолган ҳарфлардан баландлиги бўйича ажралиб турса, бундай имзо эгаси қайсар, атроф-муҳитга жуда талабчандир.

Агар бош ҳарф қолганларидан унча фарқ қилмаса, бундай шахслар камгап ва атрофларига ҳеч қандай эътироз  билдирмайдилар.

Майда ҳарфлар одамни иқтисодий ва аниқлик иқтидори борлигини билдиради. Лекин жуда ҳам майда ҳарфлар одамни зиқна ва фақат ўзини ўйлайдиган характерини билдиради.

Катта харфлар (ёш болаларникига ўхшаш) одамни ҳаёлпарастлиги ва баъзи ҳолларда амалсиз, ишонувчан, ортиқча юмшоқлигни билдиради.

5) Ҳарфнинг  юмалоқлиги ва  қирралилиги.

Ёқимли, юмшоқ ва босиқ одамлар одатда юмшоқ ҳарфларда ёзишади.

Жаҳлдор, тез, тоқатсиз инсонларнинг имзоси қиррали бўлади.

Қиррали ҳарфлар мустақилликка  интилиш, танқидчан ақл, қайсарлик, хақсеварликни  ифодалайди.

6) Ишонч билан харфларни ёзиш.

Одамнинг ўзига ишонувчанлигини шундан билса бўладики, унинг босиб ва ишонч билан қўл  қўйиши бунинг белгисидир.

Ўзига ишонмайдиган одамни ҳам унинг имзосидан билса бўлади, бундай одам харфларни босмасдан, из қолдирмасдан ёзади.

7) Ҳарфлар орасидаги  масофа.

Шу белги орқали одамнинг хотамлик, саҳийлик даражасини билса  бўлади. Агар ҳарфлар орасидаги масофа катта бўлса – бу одам саҳийдир.

Агар имзодаги ҳарфлар устма-уст ёзилса, бу одамни иқтисодчан ва зиқналигини билдиради.

8) Имзодаги  “дум”лар ва чизишлар.

Кимки ўзининг имзосини пастига чизиқ тортса, у ўзини севади, бошқа одамларнинг ўзи ҳақидаги фикри билан қизиқади.

Имзонинг охиридаги “думи” орқали  одамни атрофидагилар ишига аралашиш даражасини билса бўлади. Бу “дум” қанчалик узун бўлса, унинг эгаси ҳар хил буйруқлар, танбеҳлар шунчалик чидамсизлигини билдиради. Бундай одамни эҳтиёткорлигини ҳам билиш мумкин.     

9) Имзодаги чет эл ҳарфлари.

Агар одам имзосида чет эл ҳарфларини ишлатса, бу шуни билдирадики, у чет эл нарсаларига қизиқади ёки одамлардан ажралиб туришини хоҳлайди ёки у ўзининг мустақил фикри  бўлишини истайди.

10) Имзодаги нуқта.

Нуқта имзода ижобий белгини билдиради. Имзодаги нуқта шахснинг ўз мақсадига катъий эришишини билдиради.

Агар нуқта имзони бошига қўйилган бўлса, бу одам етарлича ахборот олмасдан иш бошламаслигиникўрсатади.

11) Нотекис ва текис имзолар.

Нотекис, сакраб турувчи имзодаги ҳарфлар шуни билдирадики, бу шахс ўзини бошқара олмайдиганлар қаторига киради.

Агар имзо текис бўлса, у киши ўзини яхши идора қила олади.

12) Имзонинг оддийлиги.

Имзо қанчалик оддий бўлса, бу одам шунчалик оддий яшайди ва ўйлайди. Содда одамлар имзо қўйиш ўрнига фамилиясини қисқартириб ёки уни тўлиқ ҳам ёзиб юборишади.

Имзо қанчалик қийин бўлса, бу шахснинг ички дунёси ҳам шунчалик  мураккаб бўлади.

Имзо

  • Ўнгга ётиқтез фикрлаш.
  • Чапга ётиқирода ва ўзини бошқариш.
  • Аралаш ётиқишончсиз.
  • Тик ёзишўзини тик билиш.
  • Юқорига қаратилган имзоўзини маъқуллаш.
  • Пастга қараб кетган имзоўзини ҳимоя қилиш.
  • Катта имзо қўйишкатта мақсадларга интилиш.
  • Безалган имзотасаввур ва фантизия.
  • Йирик ёзма имзоижодий потенциал, фикр эркинлиги ва ҳудбинлик.
  • Бир-биридан жуда ҳам фарқни бўлган ҳарфларбеқарорлик.
  • Айланага олинган имзоўзига эришилган нарсаларни сақлаб боришга интилиш.
  • Тагига чизилган имзоўзига ишонч ва мағрурлик.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 + 1 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!