ТЕСТ: “ҲУСНИҲАТ АСОСИДА ХАРАКТЕР ХИСЛАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ”

Ҳусниҳатдан руҳиятингиз бўйича кимлигингизни билмоқчи бўлсангиз, бир варақ қоғоз олиб, фикрингизни бир жойга жойланг ва унга бир –икки жумлани ёзинг. Сўнг матнда қуйидагиларни аниқланг.

        1. Ҳарфларнинг ўлчами:

       А) жуда кичкина-3 балл;

       Б) кичкина-7 балл;

       В) ўртача-17 балл;

       Г) катта-20 балл.

      2. Ҳарфларнинг оғиши:

      А) чапга оғган-2 балл;

      Б) бироз чапга оғган-5 балл;

      В) ўнгга оғган-14 балл;

      Г) кескин ўнгга оғган-6 балл.

      3. Сатрнинг йўналиши:

      А) сатр юқорига йўналган-16 балл;

      Б) сатр тўғрига йўналган-12 балл;

      В) сатр пастга йўналган-1 балл.     

     4. Қаламни босиш даражада:

А) енгил-8 балл;

Б) ўртача-15 балл;

В) жуда кучли-21 балл.

      5. Сўзларни ёзиш усули:

      А) ҳарфларни ва сўзларни боғлашга интилиш бор-11 балл;

      Б) ҳарфларни бир-биридан узишга интилиш бор-18 балл;

      В) аралаш услуб-15 балл.

  • Умумий баҳо:

А)  хат қунт билан ёзилган, ҳарфларни аниқ-13 балл;

Б) хат пайдар-пай ёзилган, баъзи ҳарфларни ўқиб бўлмайди-6 балл;

В) хат ёмон ёзилган, ўқиш қийин-4 балл .  

Натижалар талқини:

     38-51 балл. Бундай ҳусниҳат соғлиғи ёмонлашган, кексароқ кишиларда бўлади.

    52-63 балл. Ҳис-туйғулари ва кайфияти анча турғун бўлган, секин харакат қиладиган, юз тузилишидан бирор маьно ўқиш қийин бўлган, оғир, вазмин одамлар шундай ёзишади.

     64-75 балл. Бундай ҳусниҳат эгалари қатьиятсиз, юмшоқ кўнгил бўлишади. Улар соддароқ бўлсаларда, ўз қадр-қимматини жуда яхши билишади.

    76-87 балл. Дилкаш ва таъсирчан, очиқ ва кўнглидагини айтадиган кишиларга хос.

     99-109 балл. Индивидуалистларнинг ҳуснихати шунақа бўлади. Улар тез жаҳли чиқадиган ёки тез ҳурсанд бўладиган, ўткир ақл соҳибидирлар. Фикрлашда ва фаолиятда бошқалардан ўта мустақиллиги билан фарқ қилади. Бундай одамлар тез хафа бўладилар. Улар билан мулоқатда бўлиш мушкул. Қобилиятли ва ижодга мойил одамларга хос.

    110-121 балл. Бундай ҳуснихат эгаларида масъулият туйғуси бўлмайди ҳамда улар интизомсизлик, қўполлик ва ўзига бино қўйиш ҳислатларига эга.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

45 − 43 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!