ТЕСТ: “ШАХС ИДРОКИНИНГ АССОЦИАТИВ ТЕСТИ”

Диққат: саволларга шошилмасдан, тартиб билан жавоб беринг. Имкон қадар чуқур мулоҳаза қилган ҳолда, жиддий ёндашинг. Жавобларга  олдиндан қараманг, акс ҳолда ҳаракатларингиз зое кетади.

1.      Қуйидаги ҳайвонларни, улар сизга қанчалик ёқишини ҳисобга олиб, ўзингизга маъқул ҳолда кетма-кетлик билан жойлаштиринг:

а) сигир

б) йўлбарс

в) қўй

г) от

д) илон

2. Қуйидагиларга битта сўздан иборат сифат келтиринг. Албатта сўзнинг ўз асл сифатини келтириш шарт эмас. У сизда қолдирган таассуротдан келиб чиққан холда таърифлаб беринг:

          а) ит

б) мушук

в) каламуш

г) қаҳва

д) денгиз

3. Яқинларингиз орасидан қуйидаги рангларга мосларини танланг. Ушбу ранглар яқинларингизнинг ташқи кўринишига эмас, балки улар ҳақидаги тасаввурингизга мос тушишига қараб эътибор беринг:

а) сариқ

б) олов ранг

в) қизил

г) оқ

д) яшил

Жавоблар талқини:

         Биринчи саволдан сиз учун ҳаётда нималар қандай ўрин тутишини билиб оласиз:

  • Сигир – ишингиз; 
  • Йўлбарс – ор-номус;
  • Қўй – мухаббат;
  • От – оила;
  • Илон – бойлик.

         Иккинчи савол сизнинг баъзи нарсалар ёки кимсаларга муносабатингизни ойдинлаштиради:

  • Ит – ўзингиз;
  • Мушук – севгилингиз;
  • Каламуш – душманингиз;
  • Қаҳва – жинсий муносабат;
  • Денгиз – ҳаётингиз.

         Учинчи савол яқин кишиларингизга нисбатан ҳақиқий муносабатингизни аниқлаш имконини беради:

  • Сариқ– сиз ҳеч қачон унутмайдиган киши;
  • Олов ранг– энг яқин дўстим деб билган киши;
  • Қизил– сиз хақиқатдан севадиган инсон;
  • Оқ– сизга руҳан яқин киши;
  • Яшил– бу одамни бутун умр ҳурмат билан эслайсиз. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

90 − 89 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!