ТЕСТ: “ҲАЁТДА ФАОЛМИСИЗ?”
Орамиздаги аксарият одамлар ўз фаолияти даражасини баҳолай олиб, уни шахсий баҳосидан келиб чиққан ҳолда намоён этишга қодир. Шу билан бирга табиатан катта ҳаётий фаолликка эга инсонлар ҳам бор, аммо улар фаоллик ҳақида умуман тушунчага эга эмас. Қуйидаги тест саволларига жавоб бергач, сиз ўзингиз ҳақидаги фикрингизга тасдиқ топасиз ёҳуд янги бир нарсани кашф этасиз.
1. Инсоннинг ривожланиши ва жамиятда маълум бир ўринга эга бўлиш учун “ҳаёт мактаби” зарурми?
а) ҳа;
б) йўқ.
2. Ҳар дақиқадаги кураш, мусобақа, ғояларни амалга ошириш муҳитида ўзингизни бардам ҳис этасизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
3. Замонавий сиёсий етакчиларнинг қайси вазифаларидан бирини муҳим деб биласиз?
а) амалий вазифалар ечимини;
б) инсон шаъни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятини.
4. Агар дўст танлаш имкониятига эга бўлсангиз, ким билан дўстлашган бўлардингиз?
а) ишбилармон, меҳнатсевар, амалий ақл-заковатга эга инсонни;
б) фикрлай оладиган, орзу-ҳавасманд кишини;
5. Йўлингизда учраётган ғовларни енгиб ўтиш учун куч-қувватингиз етарли бўладими?
а) ҳа;
б) йўқ.
6. Ҳозирги фаоллик даврида яшаётганимиз учун қувонишимиз мумкин, деб ҳисоблайсизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
7. Оловга тикилиб ўтиришни ёқтирасизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
8. Қуйидаги бурж белгиланган бирининг остида туғилганмисиз: Қўй, Арслон, Ёй.
а) ҳа;
б) йўқ.
9. Илтимосингизни бажаришнинг имкони йўқлигини билсангизда рад жавобини эшитгач, хафа бўласизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
10. Тиним билмай гапиришни ёқтирасизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
11. Ҳар бир йўл мақсадлар сари олиб боради, деган ақидага амал қилиб яшайсизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
12. Тезликни талаб этадиган ҳаракатларни яхши кўрасизми?
а) ҳа;
б) йўқ.
Натижалар талқини:
Балларни жамлаб кўринг. 3, 4-саволлардан ташқари барча саволлардаги “ҳа” жавобига 5 баллдан ва 3-саволдаги “А” жавобга, 4-саволдаги “Б” жавобга 5 баллдан қўшиб чиқинг.
40 дан 60 балгача. Сиз қувноқ ҳарактерингиз билан ажралиб турасиз, одамлар билан осон ва келишган ҳолда яшайсиз. Сизда раҳбар хусусиятининг маълум бир кўринишлари мавжуд. Сиз ҳаракатчан ва фаол. Бошқалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолишни ёқтирмайсиз (масалан, раҳбарлардан). Ҳаётда нимаики билсангиз бу шахсий изланишларингиз самараси деб биласиз. Чунки сиз самарали меҳнат қилиш ва ўз қарашларингизни атрофдагиларга сингдирик қобилиятига эгасиз. Атрофдагиларни ҳаракатчанлигингиз ва зудлик билан бир қарорга келиш хусусиятингиз туфайли ортда қолдирасиз, масъулиятни ўз бўйнингизга ола биласиз. Ўз даврангизда сизни авваламбор ғаройиб фаоллингингиз сабабли ёқтиришади.
0 дан 35 балгача. Афсуски, сизнинг куч-қувватингизни кучли хусусиятингиздан бири деб бўлмайди. Сиз тезда чарчайсиз, масъулиятни ўз бўйнингизга олишни истамайсиз. Фикрингизни ошкор қилмасликка уринасиз. Атрофдагиларга нисбатан лоқайдлигингиз ва эҳтиёткорлик ҳаддан зиёд. Қолаверса, зўрма-зўр бир қарорга келасиз. Сизнинг қувватингиз, шунингдек, ҳаракатланиш қобилиятингиз, тасаввурларингиз ва қўрқувларингизга боғлиқ. Қалбингизни очишга уриниб кўринг.