ТЕСТ: “МИЖОЗНИ АНИҚЛАШ”

Берилган тўрт фикрдан бирини танлаб жадвалга ўша ҳарфга (+), қолганларига(-) қўйилади. Ҳамма (10 та) фикрлардан ўзингизга тааллуқлисини белгилаганингиздан сўнг қайси қаторда кўп (+) бўлса ўша сизнинг темпераментингиз ҳисобланади.

 12345678910
1АВБВАВБГАА
2БАГГВБГГАА
3ВГАББАВБГВ
4ГБВАГГААВГ

САВОЛЛАР ВАРАҚАСИ

1.

А – кайфиятим тез-тез ўзгариб туради, хурсандчилик тез хафачиликка айланиши мумкин, аччиғимни чиқариш осон.

Б – доимо хушчақчақман ва шу кайфиятим одамларга ўтиб туради.

В – доим кайфиятим бир хил, аччиғимни чиқариш қийин.

Г – доим кайфиятим ёмон, мени кулдириш қийин.

2.

 А – чаққон ва ҳаракатчанман.

Б – секин ва паст овозда гапириш ёқади.

В – тез ва шошилиб фикримни билдиришни хоҳлайман.

Г – секин ва баланд овозда кам гапираман.

3.

А – агар ишим юришмаса ҳам бошлаган йўлимдан қайтмайман ва бошқа йўлни изламайман.

Б – ишим юришмаса ташлайман ва бошқа йўлни излайман.

В – ишим юришмаса хафа бўламан ва ташлаб юбораман.

Г – ишим юришмаса у ёдимдан чиқади.

4.

А – тез чарчайман.

Б – кўп ва охиригача етказиб ишлайман.

В – ютуқ бўладиган ишни яхши кўраман.

Г – ҳар қандай ишни бажараман, кўпинча фаол бўламан.

5.

А – танбеҳни ёқтирмайман,баҳслашаман.

Б – танбеҳни жим тинглайман, лекин яна хато қиламан.

В – танбеҳни диққат билан тинглаб тузатаман.

Г – танбеҳни эшитиб хафа бўламан, лекин баҳслашмайман.

6.

А – ишлашдан олдин режа тузиб, кейин ишни бошлайман.

Б – агар ишда қийинчилик бўлса тезда мослашаман(шу ишга).

В – ишга тез киришаман, лекин кейин қийин бўлса тузатаман.

Г – ишни бошлашдан олдин ўйлайман, ёқмаса ишламайман.

7.

А – бир қарорга келишдан олдин ўйлайман, ҳаяжонланаман.

Б – бир қарорга келишдан олдин ўйлайман.

В – бир қарорга келишим қийин.

Г – бир қарорга тезда келаман.

8.

А – мулоқотда мулойим, тактикали, ҳозиржавобман.

Б – мулоқотда бошловчи, чаққонликни яхши кўраман.

В – мулоқотни кўп яхши кўрмайман, бир ўзим бўлса яхши.

Г – ёлғизликни ёмон кўраман, мулоқот учун доимо киши излайман.

9.

А – хафачиликдан қаттиқ ранжийман, лекин тезда унутаман.

Б –  хафачиликдан қаттиқ ранжийман, тез унута олмайман, бошқаларга билдиришни ёмон кўраман.

В – хафачиликни тез унута оламан.

Г – хафачиликни оптимистик равишда қабул қиламан, тез унутаман.

10.

А – ҳазилни, хазил қилишни яхши кўраман.

Б – ҳазилни яхши кўраман, фақат энг яхши кишим билан.

В – бўлар-бўлмас ҳазил қиламан, лекин одамлар буни тушунмайди.

Г – ҳазилни унчалик ёқтирмайман, ҳазил қилишни ҳам.

1 – Холерик  2 – Сангвиник  3 – Флегматик  4  – Меланхолик

1. Холерик. Кучли,мувозанатсиз, эпчил, жанговор, жўшқин, осон ва тез таьсирланувчан тип. Аффект ҳолатлар кўпроқ кузатилади, мувозанатсизлик тез-тез намоён бўлади. У бирор ишни иштиёқ билан бошлайди, катта ташаббус кўрсатади, бироқ асаб кучи иш жараёнида тез тугаб қолади.Фаолияти бирдан пасаяди, ғайрати ва илҳоми йўқолиши мумкин. Кайфияти тез-тез ўзгариб туради, қўзғалиш тормозланишга нисбатан кучли.

2. Сангвиник. Кучли мувозанатли, эпчил таассуротларни тез-тез ўзгартирувчан, жўшқин, ташаббускор, қўзғалиш ва тормозланиш жараёни кучли.

3. Флегматик. Кучли, мувозанатли суст ҳиссиётлиги оз, кулдириш, жаҳлини чиқариш ёки кайфиятини бузиш қийин. Чидамлилик, матонатлилик сифатларига эга, лекин баьзан лоқайд, камфаросатли.Ташқи таассуротларга қийинчилик билан жавоб қайтаради. Ҳар қандай шароитда ўзини тута билади(тормозлай олади).

4. Меланхолик. Кучсиз, юксак сензитивлик хусусиятига эга.Сезгирлиги ортиқ, аразчан, тортинчоқ, кўнгли очиқ, қийинчиликлардан қўрқади. Ҳар нарсадан ҳадиксираб ўтиради. Яхши инсонийлик фазилатларига эга. Руҳий темпи суст, диққати тез чалғийди ва бир фикрли эмас.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 1 = 2

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!