ТЕСТ: “КЎП ГАПИРАСИЗМИ ЁКИ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1.Сиз билан бир киши, дейлик, бир китобни алмаштирмоқчи, сиз эса китобни бермай, ҳафа қилгингиз ҳам йўқ. Бунга бирор баҳона топа оласизми?

2. Катта йиғинда минбарга чиқиб гапиришдан уяласизми?

3. Сизни уришганида, ўзингизни йўқотиб қўясизми?

4. Телевизорда викторина кўраётиб барча саволларга тўғри жавоб берасизми ёки йўқ?

5. Ўзингиз яхши билмасангиз ҳам ўзингиздан кичкина болаларга  бу механизмни қандай ишлашини тушунтириб берармидингиз?

6. Сизни кимдир ҳафа қилса, муносиб жавоб беролмаганингиздан қайнаб кетасизми?

7. Бирор оғир саволга жавоб бериш учун энциклопедиядан фойдаланасизми?

8. Жим тургандан кўра оғзига келган гапларни айтиб жавоб бериш керак, деб ўйлайсизми?

9. Агар дўконда сотувчи тасодифан қайтимни нотўғри беришса, шовқин кўтарасизми?

10. Имтиҳонларда қоғозга  қарамай, оғзаки жавоб бериш тез – тез бўлиб турадими?

11. Шахматни яхши кўрасизми?

12. Суҳбат чоғида охирги сўзни ҳамиша ўзингиз айтасизми?

Тест калити:

123456789101112
Ҳа100110011101
Йўқ011001100010
Akme.uz

Натижалар талқини:

8 балл ва ундан юқори. Табиатан уятчанлик сизга хос ҳислат. Ҳатто, бу керагидан ортиқча. Ҳужум қилишса дарров жавоб қайтарасиз, савол беришса жавобсиз қолмайди. Сизни ҳақорат қилишса бундан пушаймон бўлишлари аниқ. Очиғи, сиз билан анча эҳтиёткорона муомала қилиш лозим. Умуман олганда, кўп гапиришни ёқтирасиз, аммо буни камчилик деб бўлмайди. Лекин исталган масалада фикрни тўлиқ айтиш истаги сизда кучли ривожланган. Лекин гапларингизнинг ҳаммаси ҳам тўғри бўлавермайди.

4 балдан  8 балгача. Тўғри келган гапни гапиравериб, аҳмоқдай кўринишни ёқтирмайсиз. Шу боис ўзингиз яхши биладиган ва бунга ишончингиз комил масалаларда гапирасиз. Фикр билдираётиб, айтилган ҳар бир сўзни аниқ назорат қилиб турасиз. Бу аниқлик, узоқни кўра олиш ва яхши тарбиянинг аломати.

4 балл ва ундан паст. Афтидан, уятчансиз ёки ўзингизга тўла ишонмайсиз. Гапираётганингизда гўё ҳамма диққат билан тикилиб нутқингизга танқид назари билан қараётгандек туюлади. Атрофдагиларнинг қизиқиши ва синчиковлиги жуда катта баҳо бериш ҳам нотўғри. Ҳеч ким сизни калака қилаётган йўқ, хаёлингизга келганини гапираверинг, десаям, оғзига муз солиб олиш керак эмас. Ахир оламдаги барча жонзотлар ичида инсон нутқ қобилиятидан баҳраманд. Шунинг учун сўз келганда уялмай гапиринг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 4 = 1

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!