ТЕСТ: “МУЛОҚОТГА КИРИШУВЧАНЛИК”

Қуйида берилган 16 саволга “ҳа”, “йўқ”, “баъзан” деб жавоб беринг:

1.Сизни амалий учрашув кутмоқда. Уни бетоқатлик билан кутасизми?

2.Сизни бирор касаллик ҳолдан тойдирмагунча, врачнинг олдига боришни орқага сураверасиз?

3.Сизни бирор мавзудаги ахборот билан йиғилиш, мажлис ва шунга ўхшаш тадбирда маъруза билан чиқиш топшириғи ҳавотирга соладими?

4.Сизга илгари бормаган шаҳрингизга сафарга бориб келишни таклиф этишди. Ушбу сафарга бормаслик учун бор имкониятни ишга соласизми?

5.Ўзингиздаги ҳиссий кечинмалар билан кимлар биландир ўртоқлашишни яхши кўрасизми?

6.Кучада сизга нотаниш одам бирор илтимос билан мурожаат қилса, сизнинг ғашингиз келадими?

7.Сиз “Оталар ва болалар” муаммоси борлиги ва турли авлод вакилларининг бир – бирларини тушунишлари қийинлигига ишонасизми?

8.Танишингизга бир неча ой аввал олган қарз пулини эслатишга уяласизми?

9.Ошхона ёки ресторанда сизга ёқмайдиган таом беришди, идишни четга суриб, аччиғингиз келганини яшира оласизми?

10.Бегона одам билан ёлгиз қолганингизда, у биринчи бўлиб гап бошласа, Сизга жавоб қайтариш малол келадими?

11.Сиз турли ерларда одамларнинг узун навбатда туришганини кўрсангиз, тоқатингиз тоқ бўладими. Навбатда туриб кутишдан кўра, ўз ниятингиздан воз кечишни афзал кўрасизми?

12.Бирор жанжалли вазиятни муҳокама қилиши керак бўлган комиссиянинг аъзоси бўлишдан қўрқасизми?

13.Сизда бирор адабиёт, санъат ва маданият асарларини баҳолашнинг соф индивидуал мезонлари бор ва бу борада бошқаларнинг фикрини қабул қилмайсиз. Шундайми?

14.Сизга жуда таниш бўлган масала бўйича бошқаларнинг нотўғри фикрларини тасодифан эшитиб қолсангиз, индамай қўя қоласизми?

15.У ёки бу масалада ёрдам беришингизни сўрашса, сиз бундан оғринасизми?

16.Ўз нуқтаи назарингизни оғзаки баён этгандан кўра, уни ёзма тарзда ифодалашни афзал кўрасизми?

Натижалар талқини:

“ҳа” – 2 балл, “баъзан” – 1 балл, “йўқ” – 0. Шу тарзда балларни қўшиб чиққач, одамларнинг қайси тоифасига киришингизни билиб оласиз.

       14-18 балл. Сизнинг мулокатга киришувчанлигингиз яхши, ўртача. Сиз кўп нарсага қизиқасиз, бошқаларни бажонидил тинглайсиз, ўзгалар фикрига сабр-тоқатлисиз, ўз фикрингизни босиқлик билан изҳор этасиз. Бегоналар билан учрашувга бориш сиз учун унчалик нохуш эмас, лекин шовқин-суронли даврани ёқтирмайсиз, одамларнинг сергапи сизга ёқмайди.

     9-13 балл. Сиз мулоқатга киришувчансиз. Қизиқувчан, сергап, турли масалаларда ўзгалар билан гаплашишни яхши кўрасиз. Янги одамлар билан танишиш, давранинг диққат марказида бўлишни ёқтирасиз. Ўзгаларнинг илтимосларини бажармасангиз ҳам қабул қилаверасиз. Аччигингиз тез, лекин тез совийсиз. Сизга сабр-тоқат, қийинчиликлар билан тўқнашганда жасорат етишмайди. Лекин астойдил хоҳласангиз, ўзингизни ён бермасликка кўндиришингиз мумкин.

     4-8 балл. Сизнинг мулоқот малакангиз ёмон эмас, сиз барча ишларнинг гувоҳи бўлиб юрасиз. Мунозараларда қатнашишни яхши кўрасиз, бирор масала юзасидан юзаки тасаввурга эга бўлсангиз ҳам, ўз фикрингизни айтишни хоҳлайсиз. Ишни охирига олиб бора олмасангиз ҳам ҳар қандай ишни бошлайверасиз. Шунинг учун ҳам раҳбарларингиз ва касбдошларингиз сиздан ҳавотирда бўлишади. Бу ҳакда ўйлаб кўринг.

     3 ва ундан кам балл. Сизнинг коммуникатив малакаларингиз яхши эмас, сиз сергапсиз, ҳар нарсага аралашаверасиз. Ўзингиз умуман беҳабар бўлган нарсалар хусусида ҳам фикр юритаверасиз. Ихтиёрсиз тарзда турли зиддиятлар ва жанжалларнинг иштирокчисига айланиб қоласиз. Жиззаки, салга ҳафа бўладиган одатингиз бор, шунинг учун одамлар сиз билан чиқиша олмайдилар. Ўзингизни тутиш, сабр-тоқатли бўлиш учун одамларга ҳурмат билан қарашга ўрганинг. Қолаверса, ўз соғлигингиз ҳақида қайғуринг, чунки бундай ҳаёт тарзи изсиз бўлмайди, асабларингиз чарчаб қолиши мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

96 − 92 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!