ТЕСТ: “АГРЕССИВМИСИЗ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1. Ишҳонангизда рўй берган зиддиятдан сўнг ярашиш йўлини қидира бошлайсизми?

А) ҳар доим – 1

Б) гоҳида – 2

В) ҳеч қачон –3

2. Мураккаб вазиятларда сиз ўзингизни қандай тутасиз?

А) ичим ўйнаб кетади – 2

Б) тўла осойишталикни сақлайман – 1

В) ўзимни йўқотиб қўяман – 3

3. Ҳамкасбларингиз сизни қандай инсон деб ҳисоблашади?

А) ўзига бино қўйган, ҳасадгўй – 3

Б) дўстликни қадрловчи – 2

В) осойишта ва беғараз –1

4. Сизга масъул вазифани таклиф қилишса, ўзингизни қандай тутасиз?

А) Бироз ҳадиксираб қабул қиламан – 2

Б) ўйламасдан қабул қиламан – 3

В) шахсий осойишталигим йўлида уни рад этаман – 1

5.Ҳамкасблардан бирортаси столингиздан қоғоз олса нима қиласиз?

А) боплаб таъзирини бераман – 3

Б) қайтаришга мажбур қиламан – 2

В) яна бирор нима керак эмасми? – деб сўрайман –1

6. Агар ишдан одатдагидан кечроқ қайтсангиз, умр йўлдошингиз қандай сўзлар билан кутиб олади?

А) нима сабабдан шунчалик ушлаб қолдингиз?  -2

Б) шу пайтгача қаерда санғиб юрибсиз? –3

В) энди излаб чиқмоқчи эдим – 1

7. Агар машинига ўтирсангиз, рулда ўзингизни қандай тутасиз?

А) “думини кўрсатиб кетган” автомобилни қувиб ўтишга ҳаракат қиласиз-2

Б) нечта автомобил қувиб ўтгани сизга барибир – 1

В) шундай тезликда ҳайдайсизки, ҳеч ким сизга етиб ололмайди.-3

8. Ҳаётга ўз қарашларингизни қандай ҳисоблайсиз?

А) мўътадил, мувозанатлашган -2

Б) енгилтак – 1

В) жуда қатъий -3

9. Агар ишингиз юришмаса, нима чора кўрасиз?

А) айбни бировга ағдаришга уринаман. -3

Б) тақдирга тан бераман-2

В) кейинги сафар эҳтиёткорроқ бўламан- 1

10. Ҳозирги ёшларнинг тарбиясизлиги ҳақида ёзилган мақолага муносабатингиз

А) ёшларга ҳар хил эрмакларни таъқиқлаш керак-деб ҳисоблайман-3

Б) уларга дам олиш учун имконият яратиш керак-1

В) Бошқа ташвишингиз йўқми?  -2

11. Агар сиз эгалламоқчи бўлган вазифа бошқага насиб қилса, Ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

А) Мен нега шунга асабимни сарфладим -1

Б) Бу одам бошлиққа яқинроқ бўлса керак-2

В) Кейинги сафар менга насиб қилади-3

12. Даҳшатли фильмларни кўргандаги ҳиссиётингиз?

А) Қўрқув-3

Б) Зерикаман-2

В) Ҳақиқий қониқиш оламан-1

13.  Йўлда ушланиб қолиб, муҳим йиғилишга кеч қолсангиз, ўзингизни қандай тутасиз?

А) Мажлис чоғида асабийлашиб ўтираман-1

Б) Мажлисдаги ҳамкорларнинг раҳмини келтиришга уринаман-3

В) Афсусланаман-2

14. Спортдаги муваффақиятларингизга қандай муносабатдасиз?

А) Албатта, ғолибликка ҳаракат қиламан.-2

Б) Ўзимни ёш деб ҳис этишдан қониқаман-3

В) Ютқазиб қўйсам қаттиқ ранжийман-1

15. Ресторанда сизга ёмон хизмат кўрсатишса . . .

А) Жанжал чиқармасдан сабр қиламан-1

Б) Ресторан хизматчисини чақириб, унга дашном бераман-3

В) Шикоят қилиш учун ресторан директорининг олдига жўнайман  -2

16. Мактабда болангизни ҳафа қилишса қандай йўл тутасиз?

А) Ўқитувчи билан гаплашаман-1

Б) Боламни ҳафа қилганнинг ота-оналари билан жанжаллашаман-2

В) Боламга яхшигина жавоб қайтаришни маслаҳат бераман-3

17. Сиз қандай одамсиз?

А) Ўртача-1

Б) Ўзига ишонган-3

В) Қатъиятли-2

18. Қўл остингиздаги одам билан эшик  олдида тўқнашиб қолсангиз

А) Кечирасиз бу менинг айбим-1

Б) Ҳеч гап эмас, бўлиб туради -3

В) Кўзингга қараб юрсанг бўлмайдими?-2

19. Ёшлар ўртасидаги безорилик ҳақида газетада чиққан мақолага қандай қарайсиз?

А) Қачон бир чора кўришаркан?-2

Б) Уларни қаттиқроқ жазолаш керак-1

В) Ҳамма айбни ёшларга ағдариш инсофдан эмас, катталарни ҳам айби бор-3

20. Қандай ҳайвонни ёқтирасиз?

А) Йўлбарс-3

Б) Мушук-2

В) Айиқ -1

Натижалар талқини:

Йўлланма: 20 та саволнинг ҳар бирига 3 тадан жавоб берилган. Қай бири сизга тўғри келишини белгиланг. Ҳеч қайсиси тўғри келмаса кейингисига ўтинг. Натижаларни эса мулоҳаза учун ахборот сифатида қабул қилинг.

35-44 балл мўътадил тарзда агрессивсиз. Омад ёр бўлади. Сабаби, сизда етарли ғурур бор. Тақдир холисона бўлса, унга етарли тарзда тушуниб муносабатда бўласиз.

45 ва ундан кўп балл – сиз ҳаддан зиёд агрессивсиз. Бошқа одамларга нисбатан гоҳида ҳаддан ташқари қаттиққўллик қиласиз. Ўз кучингизга ишониб, юқори бошқарув лавозимларига етишдан умидворсиз. Бирор соҳада муваффақиятга эришсангиз, атрофдагилар манфаатини қурбон қиласиз. Тақдирга муносабатингиз икки хил: юқоридан қилинган дашномга тишни-тишга қўйиб чидайсиз. Пастдагисини оғриниб қабул қиласиз. Танқид қилган одамни таъқиб остига олишга уринасиз.

34 ва ундан кам балл –  ўта даражада осойишта тинчликсеварсиз. Бу эса ўз куч ва имкониятларингизга етарли даражада ишонмасликдан пайдо бўлади. Кўпроқ қатъият сизга зарар қилмайди.         

Агар етти ёки ундан кўп саволларга уч баллдан айни бир вақтда 7 тадан кам саволга бир баллдан олсангиз, агрессивлигингиз кўпроқ бузишга мойил. Сиз ўйламаган ҳаракатлар қиласиз. Гоҳида ўзгалар фикрига эътиборсизлик билан қараб, ўз ҳулқингиз билан зиддиятли вазиятларни келтириб чиқарасиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 27 = 35

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!