ТЕСТ: “ЎЗИНГИЗГА ҚАНДАЙ БАҲО БЕРАСИЗ?”

Қуйида сизга тўғри келадиган ҳолатларни баҳоланг: жуда, тез – тез -4 балл; тез – тез -3 балл; баъзан -2 балл; онда – сонда – 0 балл:

1.  Тез-тез ҳе-йўқ, бе-йўқ хаяжонланиб кетаман.

2.  Дўстларим қўллаб-қувватлаб туришларини истардим.

3.  Аҳмоқ, нодон бўлиб, кўринишни ҳоҳламасдим.

4.  Ўзгаларнинг ташқи кўриниши меникидан дурустроқ.

5.  Мени кўпчилик тушунмаслиги қанчалик афсусланарли.

6.  Ўз келажагимдан хавотирдаман.

7.  Одамлар билан кўнгилдагидек суҳбатлаша олмаслигимни сезиб қоламан.

8.  Одамлар мендан кўп нарса кутишади.

9.  Ўзимни бесаранжом сезаман.

10. Менга тез кунларда бирор кўнгилсизлик бўладигандек туюлаверади.

11. Одамлар кетимдан ғийбат қилаётгандек туюлаверади.

12. Одамлар Менга қандай муносабатдалиги қизиктиради.

13. Ўзимни бехавотир ҳис қила олмайман.

14. Фикрларим билан ўртоқлашадиган кимса йўқ..

15. Одамлар ютуқларим билан унчалик ҳам қизиқавермайди.

Натижалар талқини:

10 баллдан камроқ. Бошқалардан ўзингизни устун қўйишга, уларга қараганда кўп биламан деб ўйлашга ва мақтончоқликка чек қўйинг. Бунда бошқача тамойил бўйича иш тутганингиз маъқул. Масалан, барча келишмовчиликларга ўт қалаган ёки бошқаришга бош сабабчи ўзимман деган.

10 дан 30 баллгача. Руҳий камолотдан дарак беради. Бундай ҳолатларда ўз куч, ғайрат ва имкониятларингиздан оқилона фойдалана оласиз. Жиддий ишни ҳам бемалол уддалашингиз мумкин. Бўш келманг!

30 балдан кўпроқ. Ўзингизга етарлича баҳо бераолмас экансиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 58 = 64

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!