ТЕСТ: “НОРАСОЛИК  КОМПЛЕКСИ”

Норасолик комплекси одамни бошқалардан ўзини паст ҳис қилишга мажбур этади. Масалан, у ҳар қандай рақобатли кураш: имтиҳонлардан, касбий конкурслардан, бизнес ва шу сингарилардан воз кечиш сабаби бўлиши мумкин. Бу комплекс ўз устунликлари ва қобилиятларига ишонмасликдан келиб чиқади. “Синаб ҳам кўрмайман, барибир ютқизаман!”- бу комплексга эга бўлганлар ўзини шундай деб ишонтирадилар.

Комплекслар, одатда, ўз табиатига кўра ёки тарбия асосида қаттиққўл ҳакамликка мойил одамларда ривожланади. Улар ўзларига шавқатсиз ҳукм чиқарадилар, шунингдек, бошқаларни ҳам доимо танқид қиладилар. Психология нуқтаи назаридан, у ёки бу ўз-ўзига баҳо бериш тўғридан тўғри сизнинг атроф-оламга нисбатан баҳоингиз билан боғлиқдир. Оламни севган кишигина ўзини ҳам севади. Демак, биз доимо бошқаларни танқид қилсак, ўзимизга нисбатан ҳам кечиримсиз бўламиз, кечиримсизлик одат тусига киради, кейинчалик эса комплексга айланади. Ҳеч кимнинг ҳам ҳар доим ўзидан кўнгли тўлавермайди, ҳар кимни нимадир кемиради.

Ҳар кимнинг ўз комплекслари бор. Биз ҳам нимагадир арзишимизга ишонч ҳосил қилиш учун ҳар доим ўзимизни ким биландир таққослаймиз.

Хўш, Сизнинг аҳволингиз қандай? Буни билиш учун тест саволларига жавоб беринг.

Кўрсатма. Ҳар бир тасдиқни ўқинг, ўзингиз учун энг тўғри келадиган жавобни танланг, тасдиқ номерини ёзинг ва сиз танлаган жавоблар варианти учун белгиланган баллни ёзиб қўйинг (баллар миқдори жавоблар вариантининг ёнида ёзиб қўйилган).

    1.Одамлар мени тушунмайди.

А.  тез-тез (0);

Б.  камдан-кам (3);

В.  ундай бўлмайди (5).

2. Ўзимни ўз ўрнимда эмасдек ҳис қиламан.

А.  камдан-кам (5);

Б.  ҳамма нарса шароитга боғлиқ (3);

В.  жуда тез-тез (0).

 3. Мен оптимистман.

А. ҳа (5);

Б. фақат айрим ҳолларда (3);

В. йўқ (0).

 4. Тўғри келган нарсага хурсанд бўлавериш бу…

А. тентаклик (0);

Б. қийин дақиқаларни кечиришга ёрдамлашади (3);

В. бу ўрганиш керак бўлган нарса (5).

 5. Мен бошқалардек қобилиятларга эга бўлишни хоҳлар эдим.

А. ҳа (0);

Б. вақти-вақти билан (3);

В. йўқ, мен янада юқорироқ қоблиятларга эгаман (5).

 6.  Менинг камчиликларим ҳаддан ташқари кўп.

А. бу тўғри (0);

Б. бу менинг фикрим эмас (3);

В. нотўғри! (5).

  7. Ҳаёт ажойиб!

А. ҳақиқатан ҳам шундай (5);

Б. бу жуда умумлаштирилган хулоса (3);

В. ҳеч ҳам ундай эмас (0).

  8. Мен ўзимни керак эмасдек ҳис қиламан.

А. тез-тез (0);

Б. вақти-вақти билан (3);

В. камдан-кам (5).

   9. Менинг хатти-ҳаракатларим атрофдагилар учун тушунарсиз.

А. тез-тез (0);

Б. баъзида (3);

В. камдан-кам (5).

   10. Менга, умидларни оқламаяпсиз, деб айтишади.

А. тез-тез (0);

Б. баъзида (3);

В  жуда камдан-кам (5).

   11. Менда жуда кўп афзалликлар мавжуд.

А. ҳа (5);

Б. ҳамма нарса шароитга боғлиқ  (3);

В. йўқ (0);

   12. Мен пессимистман.

А.ҳа (0);

Б. алоҳида ҳолларда (3);

В. йўқ (5).

   13. Ҳар бир фикрлайдиган одам сингари ўз хулқ-атворимни таҳлил қиламан.

А. тез-тез (0);

Б. базида (3);                

В. камдан-кам (5).

   14. Ҳаёт- бу қайғули нарса.         

А. умуман, ҳа (0);

Б. бу тасдиқ жуда умумий (3);

В.  бу ундай эмас (5).

   15. “Кулгу-бу соғлик-саломатлик”.

А. жуда соддалаштирилган тасдиқ (0);

Б. бу тўғрида қийин шароитларда эсга олиш керак (3);

В. ҳеч ҳам ундай эмас (5).

   16. Одамлар мени етарлича баҳоламайдилар.

А. афсус, бу шундай (0);

Б. бу нарсага катта эьтибор бермайман (3);

В. ҳеч ҳам ундай эмас (5).

   17. Бошқалар тўғрисида ҳаддан ташқари бераҳмларча фикр юритаман.

А. тез-тез (0);

Б. баьзида (3);

В. камдан-кам (5).

  18. Қатор омадсизликлардан кейин ҳар доим муваффақият келади.

             А.бу мўъжизага ишониш эканлигини билсамда,бунга ишонаман (5);

Б. бўлиши мумкин, лекин бунинг исботи йўқ (3);

В. ишонмайман, чунки бу мўъжизага ишонишдир (0).

  19. Мен ўзимни тажоввузкорона тутаман.

А. тез-тез (0);

Б. баъзида (3);

В. камдан-кам (5);

  20. Яккаланиб қоламан.

А. жуда камдан-кам (5);

Б. баъзида (3);

В. ҳаддан ташқари тез-тез (0).

  21. Одамлар бировга яхшиликни раво кўрмайдилар.

А. кўпчилиги (0);

Б. баъзилари (3);

В. ҳеч ҳам ундай эмас (5).

        22. Одам ўзи жуда хоҳлаган нарсасига эришиши мумкинлигига ишонмайман.

А. чунки бунга эришган одам борлигини билмайман (0);

Б. баъзида бунга эришилади (3);

В. бу ундай эмас, мен ишонаман (5).

       23. Менинг олдимга қўйган талабларим кўпинча имкониятларимдан юқори бўлади.

А. тез-тез (0);

Б. баъзида (3);

В. камдан-кам (5).

      24. Ҳар бир одам ўзининг ташқи кўринишидан кўнгли тўлмаса керак

              А. ҳа, шундай деб ўйлайман (0);

              Б. баъзида бўлса керак (3);

              В. мен ундай деб ўйламайман (5).

  • Мен нимадир қилаётган ёки гапираётган вақтимда одамлар мени тушунмайдиган ҳоллар бўлиб туради.

      А.тез-тез (0);

       Б. баъзида (3);

      В. жуда камдан-кам (5).

26. Мен одамларни яхши кўраман

А. ҳа  (5)

Б. бу фикр жуда умумий  (3)

В. йўқ (0)

27. Мен қобилиятларимга ишонмайдиган ҳоллар ҳам бўлиб туради.

А. тез-тез (0);

Б. баъзида (3);

В. камдан-кам (5).

28. Менинг ўзимдан кўнглим тўқ.

А. тез-тез (5);

Б. баъзида (3);

В. камдан-кам (0).

      29. Бошқаларга нисбатан одам ўзига кўпроқ танқидий муносабатда бўлиши керак, деб ҳисоблайман.

А. ҳа (0);

Б. билмайман (3);

В. йўқ (5).

     30. Ўз ҳаётий режаларимни амалга оширишга кучим етишига ишонаман

А. ҳа (5);

Б. бу турлича бўлади (3);

В. йўқ (0).

Натижалар талқини:

Диққат: Агар сиз қуйидаги жуфтликлар:

3 ва 18:9 ва 25:10 ва 23:12 ва 22 да бир ҳил миқдорда баллар

( масалан, 0 ва 0 : 3 ва 3 : 5 ва 5 ) олмаган бўлсангиз, демак, сиз тўплаган умумий натижангизни тасодифий, нотўғри деб ҳисоблаш мумкин.

0-40 балл. Афсуски сиз комплекслисиз. Ўзингиз тўғрингизда салбий категориялар билан фикр юритасиз, ўзингизнинг заифликларингизга, камчиликларингизга, ҳатоларингизга “ёпишиб қолгансиз”.                           

Доимий равишда ўзингиз билан курашасиз, бу эса ҳам сизнинг комплексларингизни, ҳам шароитнинг ўзини чуқурлаштиради, одамлар билан бўлган муносабатларингизни янада мураккаблаштиради. Ўзингиз тўғрингизда бошқачароқ ўйлаб кўринг: ўзингизда мавжуд бўлган кучли, илиқ, яхши ва хурсандчилик ҳолатларга эьтиборингизни тўпланг. Кўрасизки, жуда тез кунда сизнинг ўзингизга ва атроф-оламга бўлган муносабатингиз ўзгаради. Сиз шу нарсага амин бўласизки, одамлар сизга яхши муносабатда бўла бошлайдилар. Сиз ўзингиз ҳам, атрофингиздаги одамлар ҳам яхши, меҳрибон бўлганини ҳис қиласиз.

Одамларга ҳам, ўзингизга ҳам табассум қилинг.

41-80 балл. Сиз ўз комплексларингизни яхши уддалаш учун барча имкониятлар мавжуд. Умуман бу комплекслар сизга яшашингиз учун унчалик ҳалақит бермайди. Вақти-вақти билан сиз ўзингизни, ўз ҳатти-харакатингизни таҳлил қилишдан қўрқасиз. Шуни эсда тутинг; бошни қумга тиқиб яшириниш-умуман самарасиз иш, у ҳеч яхшиликка олиб келмайди, фақат қисқа вақтга шароитни енгиллаштиради холос. Ўзингиздан қочиб кетолмайсиз, бардам бўлинг. Ҳар қандай муаммоларни бартараф этишга кучингиз етади.

81-130 балл.  Ҳар қандай нормал одам сингари сиз ҳам комплекслардан ҳоли эмассиз, лекин ўз муаммоларингизни моҳирлик билан бартараф эта оласиз. Ўз хулқ-атворингизни ва бошқаларнинг ҳатти-харакатларнинг объектив баҳолайсиз. Ўз тақдирингизни ўз қўлингизда ушлайсиз. Давраларда ўзингизни енгил ва эркин ҳис қиласиз, одамлар ҳам сизнинг даврангизда ўзларини худди шундай енгил ҳис қиладилар. Маслаҳатимиз: доимо шундай бўлинг!

131-150 балл.  Сиз ўзингизда “умуман комплекс йўқ” деб ўйлайсиз. Ўзингизни алдаманг, бундай  бўлиши умуман мумкин эмас. Сиз ўйлаб топган дунёнгиз ва қиёфангиз-ҳақиқатдан узоқ. Ўз-ўзини алдаш ва ўз-ўзига баҳо ҳавфсиз нарса эмас.

Ўзингизга ён атрофдан қарашга ҳаракат қилинг. Комплекслар  шунинг учун ҳам берилганки, ё уларни уддасидан чиқиш керак, ёки уларни севиб қолиш керак. Сизнинг ундай қилишга ҳам, бундай қилишга ҳам қурбингиз етади. Акс ҳолда, ўз-ўзингизни яхши кўриш комплексингиз манманлик, димоғдорликка ўсиб ўтади, атрофдаги одамларнинг сизга нисбатан нафратини юзага келтиради, сизнинг ҳаётингизни сезиларли даражада бузади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 4 = 4

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!