ТЕСТ: “ХАРАКТЕР ТИПИНИ АНИҚЛАШ” (К.Юнг)

Қуйида машҳур олим К.Юнгнинг характер типини аниқлаш методикасини келтирдик. Берилган саволларга жавоб вариантларидан бирини танлаш керак.

1. Қайси бири сиз учун муҳимроқ?

а) кичиккина дўстлар давраси; б) кўпгина ўртоқлар давраси.

2. Қандай китоблар сизга кўпроқ ёқади?

а)  қизиқарли сюжетли; б)  одамлар руҳий кечинмалари акс эттирилган.

3. Ишда нимага кўпрок йўл қўйишингиз мумкин?

а) кечикиш; б) хатоликлар.

4. Агар ёмон иш қилиб қўйсангиз:

а) жуда қайғурасиз; б) унчалик қайғурмайсиз.

5. Одамлар билан қандай чиқишасиз?

а) жуда тез ва осон; б) секин, эҳтиёткорлик билан.

6. Ўзингизни аразкаш деб ҳисоблайсизми?

а) ҳа; б) йўқ.

7. Чин дилдан кулишга мойилмисиз?

а) ҳа; б) йўқ.

8. Сиз қандайсиз?

а) камгап; б) сергап.

9. Сиз очиқмисиз ёки ҳисларингизни бировлардан яширасизми?

а) очиқман; б) яшираман.

10. Ўз ҳис-кечинмаларингизни таҳлил қилишни ёқтирасизми?

а) ҳа; б) йўқ.

11. Кўпчилик даврасида бўлганда, Сиз :

а) тинмай гапирасиз; б) бошқаларни тинглайсиз.

12. Тез-тез ўзингиздан норози бўлиб турасизми?

а)  ҳа; б) йўқ.

13. Бирор нималарни ташкил қилишни ёқтирасизми?

а) ҳа; б) йўқ.

14. Сирларингиз ёзилган кундалик тутишни хоҳлармидингиз?

а) ҳа; б) йўқ.

15. Бирор нарсанинг қароридан уни бажаришга тез ўтасизми?

а) ҳа; б) йўқ.

16. Кайфиятингизни тез ўзгартира оласизми?

а) ҳа; б) йўқ.

17. Ўзгаларни ишонтириб, уларга ўз фикрингизни ўтказишни яхши    кўрасизми?

а) ҳа; б) йўқ.

18. Сизнинг ҳаракатларингиз:

а) тез;         б) секин.

19. Сиз бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳодисалардан ташвишланасиз?

а) тез-тез;   б) баъзан.

20. Қийин ҳолатларда Сиз:

а) ёрдам сўрашга шошиласиз; б) ҳеч кимга мурожаат қилмайсиз.

Методиканинг калити:

         Жавоблар ичидаги қуйидагилар Сиздаги экстроверсияни кўрсатади: 1б, 2а, 3б, 5а, 6б, 7а, 8б, 9а, 10б, 11а, 12б, 13а, 14б, 15а, 16а, 17а, 18а, 19б, 20а.  Мос келган жавоблар сонини 5 га кўпайтиринг.

0 – 35 баллар – интроверсия;

36 – 65 баллар – амбиверсия;

66 – 100 баллар – экстраверсия.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 4 = 2

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!