ТЕСТ: “СИЗ БОШҚА ОДАМЛАРГА ЁҚАСИЗМИ?”

Инсоний муносабатлар амалга ошишида кўпинча одамларнинг бошқаларга ёқиш даражаси, яъни ёқимтойлиги ҳам таъсир этади. Шунинг учун ҳар бир киши ўзида шу хислатни қандай эканлигини билиб олса фойдадан холи бўлмайди. Ушбу тестда келтирилган гапни маъқулласангиз – “ҳа” жавобини, рад этсангиз – “йўқ” жавобини қайд этинг, сўнгра балларни жамланг.

  1. Кун давомида ҳар дақиқада ҳар қадамда одамлар сизни кузатиб баҳолаётгани ёдингизда туриши керак.

     ҳа – 0 балл,                      йўқ – 5 балл

  2. Одамларда ўзига яраша эрк туйғуси бўлиши керак, у ўз эрмакларини ёр-биродарлари билан уларга маъқул – номаъқуллигидан қатъий назар бемалол муҳокама қилсин.

     ҳа – 0 балл                       йўқ – 5 балл

  3. Энг муносиби – кўнгил кўйига кирмасдан иззатни сақламоқ.

     ҳа – 0 балл                        йўқ – 5 балл

  4. Бошқалар тилида хатоларни пайқаган киши уларни тузатмоғи лозим.

      ҳа – 0 балл                       йўқ – 5 балл

  5. Нотаниш кишига йўлиққанда  яхши таассурот қолдириш учун хушмуомала, топқир ва дилкаш бўлиш керак.

      ҳа – 0 балл                        йўқ- 5 балл 

  6. Бирон киши билан танишаётганда номини тушунмасангиз такрор сўраш айб эмас.

      ҳа – 0 балл                         йўқ – 5 балл

  7. Ишончингиз комилки, ўзингизга нисбатан ҳазил мутойибага йўл қўймаганингиз учун сизни ҳурмат қилишади.

      ҳа – 0 балл                          йўқ – 5 балл

  8. Доимо ҳушёр, юришингиз керак, йўқса, ён-веридагилар ҳазил қилавериб обрўйингизни тўкиб қўйишлари мумкин.

      ҳа – 0 балл                           йўқ – 5 балл

  9. Донишманд, гапга чечан киши билан муомала қилганда мусобақалашмасдан унга тан бериб, суҳбатдан чиққан маъқул.

      ҳа – 0 балл                            йўқ – 5 балл

  10. Давраларда ўз ҳатти-ҳаракатини улфатлар кайфиятига мувофиқлаштириш шарт.

      ҳа – 0 балл                            йўқ – 5 балл

  11. Ёр-биродарларга қўлдан келганча ёрдам бериш керак, негаки бир кун келиб сизнинг ҳам уларга ишингиз тушиши мумкин.

       ҳа – 0 балл                             йўқ – 5 балл

  12. Бировларга кўп хам яхшилик қилавермаган маъқул, негаки камдан кам одам яхшиликни қадрига етади.

       ҳа – 0 балл                             йўқ – 5 балл

  13. Сиз бировларга эмас, улар сизга қарам бўлгани афзал.

       ҳа – 0 балл                             йўқ – 5 балл

  14. Чин дўст ўз дўстларидан ёрдамини аямайди.

       ҳа – 0 балл                             йўқ – 5 балл

  15. Одам ўзининг энг яхши фазилатларини рўкач қилганда қадр топади.

       ҳа – 0 балл                              йўқ – 5 балл

  16. Агар даврада айтилаётган аскияни илгари эшитган бўлсангиз, ҳикояни тўхтатиб қўйишингиз керак.

       ҳа – 0 балл                              йўқ – 5 балл

  17. Агар даврада айтилаётган аскияни илгари эшитган бўлсангиз, одоб юзасидан қўшилиб кулишингиз керак.

       ҳа – 0 балл                              йўқ – 5 балл

  18. Агар дўстингиз таклифидан кинони афзал кўрган бўлсангиз асл сабабини айтиб дўстингизни дилини оғритмаслигингиз, бош оғриғи ёки бошқа бир баҳона топишингиз керак.

       ҳа – 0 балл                              йўқ – 5 балл

  19. Асл дўст яқин кишиларини уларнинг раъйи бўлмаган ҳолларда ҳам ўз измига солади.

       ҳа – 0 балл                              йўқ – 5 балл

  20. Одам ўз маслакларини ўжарлик ва тихирлик билан билдирилган ҳар киши фикридан ҳимоя қилавериш шарт эмас.

       ҳа – 0 балл                               йўқ – 5 балл

Натижалар талқини:

85 баллдан 100 баллгача – Сизнинг одамларга ёқиш даражангиз аълодир.

75 баллдан   80 баллгача  –  Сиз одамларга ёқасиз ва улар Сизга яхши муносабатда бўладилар.

65 баллдан   70  баллгача  –  Сизнинг бошқаларга ёқиш-ёқмаслигингиз ўрта даражада.

0 баллдан   60  баллгача – Одамлар Сизни ёмон даражада қабул қиладилар, яъни ёқтирмайдилар.

Баллар жами қанчалик кўп чиқса – одамларга ёқишга асосингиз ҳам шунча кўпдир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 3 = 2

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!