ТЕСТ: “ШАХСДА ВАҚТНИ ТЎҒРИ ТАҚСИМЛАЙ ОЛИШНИ АНИҚЛАШ”

Қуйида берилган саволларга жавоблардан бирини белгилаш керак.

1. Бўш вақтингизни одамларга (масалан, танишувлар, дўстлар, ҳамкасбларга) сарфлайсизми?

2. “Олди-қочди” адабиётлар (фантастика, комедия, саргузашт) ўқийсизми

3. Жиддий асарлар ўқийсизми?

4. Уйда касб-корингизга боғлиқ иш билан шуғулланасизми?

5. Уй ишлари, кундалик маиший юмушлар билан шуғулланасизми?

6. Бутун бўш вақтингизни эгаллайдиган хоббингиз (қизиқиш) борми?

7. Шахсий ҳаловатингиз учун якка тартибда спорт билан шуғулланасизми?

8. Бўш вақтингизни қўшимча даромад келтириш мумкин бўлган ишларга сарфлайсизми?

9. Кино, театр, концерт, музейларга борасизми?

10. Ресторан, кафе, базмларда бўласизми?

11. Жамоат ишлари билан шуғулланасизми?

12. Телевизор олдида ўтиришни яхши кўрасизми?

Энди натижалар билан танишасиз.

Аввал 6 та тоқ сонларнинг жавоблари йиғиндисини жамланг.

Натижалар талқини:

         “Ҳа” – 0 балл;  “Баъзан” – 1 балл;  “Ҳеч қачон” – 2 балл.

         0-5 баллгачаСиз ҳаётдақатъий мақсадга эга бўлган, тўғри йўл танлаган инсонсиз. Ҳаётни қизиқарли, мароқли ўтказиш борасида тўлиқ тасаввурга эгасиз.

         6-9 баллгачаСизнинг ҳаётдаги талабларингиз бироз сустроқ, кўпинча бошлаган ишларингизни ниҳоясига етказа олмай қоласиз.

         10-12 баллгачаСиз ҳаётга юзаки муносабатда бўлсангиз, бўш вақт имкониятидан ёмон фойдаланасиз, кўп зерикасиз, атрофдагиларнинг маслаҳатларини оғриқ билан қабул қиласиз. Одатларингизни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўринг.

         Ўзингиз ҳақингизда қўшимча маълумот олиш учун 6 та жуфт сонли саволлар жавобини ҳисоблаб чиқинг.

         0-5 баллгачаўйин кулгуга жуда берилгансиз, бўш вақтингизни беҳуда нарсаларга сарфлайсиз.

         6-9 баллгача – жуда меҳнатсевар одамсиз, аммо сиз анча одамовироқ кишисиз, бўш вақтингизни севимли ишларингиз билан ёлғиз шуғулланишга сарфлайсиз.

         10-12 баллгачаСизнинг бутун эътиборингиз вақтингизни қатъий хаётий дастур асосида ўтказишга қаратилган. Аммо сиз бошқа юмушлар учун ҳам вақт топа оласиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

7 + 3 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!