ТЕСТ: “ҲАМИША ҚАТЪИЙМИСИЗ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1. Жамоат транспортида 2 киши баҳслашиб қолганда,  сиз қандай йўл тутасиз?

А. Баҳсга қўшилмасликка харакат қиласиз;

Б. Ким ҳақ бўлса, ўшани ёнини оласиз;

В. Баҳсга қўшилиб  ўз фикрингиз учун курашасиз.

2. Йиғилишда раҳбариятни  йўл қўйган хато-камчиликлари учун танқид қиласизми?

А. Йўқ;

Б. Ҳа, аммо унга нисбатан шахсий муносабатингиз доирасида;

В. Ҳамиша танқид қиласиз.

3. Бошлиғингиз сизга пухта таёрланмаган иш режасини тушунтириб бермоқда, сизга дурустроқ кўринаётган ўз режангизни унга тавсия этасизми?

А. Бошқалар сизни қўллаб–қувватлаганда;

Б. Сиз ўз режангизни қўллаб-қувватлайсиз;

В. Танқид қилганингиз учун мукофотдан айрилишдан қўрқасиз.

4. Ҳамкасбларингиз, ўртоқларингиз билан баҳслашишни ёқтирасизми?

А. Фақат хафа бўлмайдиганлари билан;

Б. Ҳа, аммо муҳим, долзарб мавзуларда;

В. Ҳамма билан  ҳар хил масала устида баҳслашаман.

5. Ҳамкасбларингиз илғор ғоялари ва ҳатто камчиликлари мужассам бўлган  тажриба ишини кўришяпти дейлик. Сизнинг фикрингиз хал қилувчи ролга эга. Қандай йўл тутасиз?

А. Лойиҳанинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гапирасиз;

Б. Ишнинг ижобий томонлари ҳақида сўз юритиб,  уни давом эттиришни таклиф этасиз;

В. Уни танқид қиласиз.

6. Сиз кўчада чекиб ўтирган ўсмирларни учратдингиз. Ҳатти-харакатингиз...

А. Бегона болалар учун кайфиятимни бузиб нима қиламан, деб ўйлайсиз;

Б. Уларга танбеҳ берасиз;

В. Агар бу жамоат жойида бўлсагина, уларни жазолардингиз.

7. Ўсмир ўғлингиз билан баҳслашиб қолдингиз ва унинг ҳақ эканлигига ишонч ҳосил қилдингиз. Ўз ҳатойингизни тан оласизми?

А. Йўқ;

Б. Тан оламан;

В. Ҳатойингизни тан олсангиз обрўйингизга путур етмасмикан?

8. Кимдир навбатсиз олдинга ўтишга уринмоқда. Сиз. . .

А. Ундан қолишмаслигингизни исботлаб, навбатсиз ўтиб олишга харакат қиласиз;

Б. Аччиқланасиз, аммо ўз ичингизда;

В. Норозилигингизни очиқчасига баён этасиз.

Ҳар бир “А” жавоб учун 4 балл, “Б” жавоб учун 2 балл ва “В” жавоб учун 0 балл қўйиб чиқинг.

Натижалар талқини:

21-32 балл. Сиз жанжаллашишни ёқтирмайсиз. Баҳсга қўшилишингиз керак бўлиб қолганда,  авваламбор, унинг оқибатини, иш жойингиз ва дўстона алоқаларингизга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ўйлайсиз. Атрофдагилар учун ёқимли бўлишга харакат қиласиз. Аммо уларга ёрдам керак бўлганда ҳар сафар ҳам бунга шошилавермайсиз. Шу тариқа бошқаларнинг ҳурматини йўқотмасмикансиз?

10-20 балл. Сиз ҳақингизда жанжалкаш инсон деб айтишади. Ўз фикр мулоҳазаларингизни иш жойингиз ва шахсий муносабатларингизга қандай таъсир этишини ўйламасдан охиригача ҳимоя қила оласиз. Бунинг учун сизни ҳурмат қилишади.

2-9 балл. Сиз баҳслашиш учун сабаб излайсиз. Сизга фойдаси тегадиган пайтдагина танқид қилишни ҳуш кўрасиз. Ноҳақ бўлсангиз ҳам бировларга ўз фикрингизни ўтказишга харакат қиласиз. Сизни жанжални ёқтирадиган шахс дейишса, ҳафа бўласизми? Ўйлаб кўрингчи, Сизнинг бу ҳатти харакатингиз оқибатида нима турар экан?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

36 + = 42

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!