ТЕСТ: “РАҲБАРЛИК ИМКОНИЯТИ”
Қуйида келтирилган саволларга жавоб танланг.
- Ҳафтанинг ҳар бир куни учун иш режасини тузиб чиқасизми?
А) албатта тузаман;
Б) агар турли ишлар кўпайиб қолсагина тузаман.
В) бошқа қиладиган ишим йўқми?
2. Ҳар бир ишга раҳнамолик қилиш учун ўз вақтингизни ҳисоблаб чиқасизми?
А) албатта;
Б) ҳа, жуда бўлмаса тахминан;
В) баъзида, айниқса иш кўп, лекин вақт оз бўлган пайтда.
3. Бирор бир жиддий қарор қабул қилишдан олдин, жамоа билан маслаҳатлашасизми?
А) ҳа, фақат кимга алоқадор бўлса, шу одам билан;
Б) ҳа, менинг фикримни тўлдиришга ёрдам бера оладиган ҳар бир ходим билан;
В) баъзида, унда ҳам вақт бўлсагина;
Г) қарорни ўзим қабул қиламан, кейин эса уларни хафа бўлмасликлари учун ўзимни маслаҳатлашгандек қилиб кўрсатаман;
Д) йўқ, нима қилиш кераклигини ўзим яхши биламан.
4. Сизга қандай бир ишни бошқаларга қараганда пухта ва тез қила оладигандек туюлса, аммо ишни бошқалар билан ҳамкорликда бажаришингизга тўғри келса, сизда уни ўзингиз мустақил бажариш хоҳиши пайдо бўладими?
А) йўқ, чунки хақиқатан ҳам бу менга шундай туюлиши мумкин;
Б) йўқ, чунки ёлғиз ўзим қанчалик куйиб пишмайин барибир биргаликда тезроқ бўлишни тушунаман;
В) пайдо бўлади, лекин ҳеч кимни хафа қилмаслик учун бу ҳақида оғиз очмайман;
Г) пайдо бўлади, бу тушунарли, лекин ҳамма учун битта ўзим ишламайманку!
5. Хатто Сизнинг фикрингизга бошқалар қўшилмасалар ҳам, Сиз ўз нуқтаи назарингизни ҳаммага қабул қилдиришга уринасизми?
А) ҳа, агар сўзсиз ҳақ эканлигимга ишонсам;
Б) ҳа, ўзимнинг обрўимни тўкмаслик учун;
В) фикрим нотўғри эканлигини сўзсиз исботловчи далиллар келтиргунларига қадар фикримни ўтказишга ҳаракат қиламан;
Г) йўқ, бошқалар билан тортишгандан нима фойда;
Д) йўқ, кўпчилик хато қилиши мумкин эмас.
6. Сиз ўз шахсиятингизга нисбатан танқид ва танбеҳларга қандай муносабатда бўласиз?
А) эшитганларимнинг ҳаммасини хотиржам ўйлаб чиқаман, агарда танбеҳ ёки танқид ўринли эканлигига ўзимда ишонч туйғуси туғилса, у ҳолда хатоларимни такрорламасликка ҳаракат қиламан;
Б) олдин жаҳлим чиқади, кейин тинчлангач эшитганларимдан нима ўринли ва нима ўринсиз эканлиги тўғрисида мулоҳаза юритаман;
В) мен танқид қилган одамни “кўзига чўп тиқишга” ҳаракат қиламан;
Г) агар ҳурмат қиладиган одам фавқулодда мени танқид қилса, жаҳлим чиқмайди, бошқа вазиятларда эса бунга эътибор қилмайман.
Тест калити:
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
А | 3 | 2 | 0 | 1 | 3 | 3 |
Б | 2 | 2 | 4 | 3 | 2 | 2 |
В | 0 | 0 | 3 | 2 | 4 | 0 |
Г | 2 | 0 | 1 | 1 | ||
Д | 1 | 0 |
Натижалар талқини:
16 : 20 баллар – раҳбар бўлиш учун имкониятлар яхши даражада. Сизда иш кунини тўғри ташкил этиш мавжуд. Қизиққонлик билан қарорлар қабул қилиш сизга хос эмас. Бошқаларнинг фикрини ҳам ҳурмат қиласиз, гарчи ўзингизда қарорлар бўлса ҳам. Ҳамкорликдаги ишларда ўзингизга танқидий ёндашасиз. Мулоқотда сизнинг босиқ эканлигингиз, хайриҳоҳлигингиз кўринади, лекин баъзан келишувчанлик ва ён беришга мойиллик сизга панд бериши мумкин.
13 : 15 баллар – Сизда раҳбарлик учун ҳали қатъиятлилик ва уюшқоқлик етишмайди. Шу сабабдан ўйлаган нарсаларингизни охирига етказа олмайсиз. Сизда ҳиссиётга берилувчанлик мавжуд. Мулоҳаза билан иш кўриш ва босиқ бўлишни тавсия қилган бўлар эдик.
10 : 12 баллар – Сизнинг ишингизда режалаштириш хоҳиши кузатилмайди. Хатто режа тузсангиз ҳам унга амал қилишингизга ҳеч қандай кафолат йўқ. Лекин ўзингиз тўғрингизда фикрингиз салбий эмас, балки ижобийдир. Ўз шахсиятингизга нисбатан бошқаларнинг айтилган танқидни душманлик деб қабул қилишга ҳаракат қиласиз. Ишда ўзингиз тўғрингизда камроқ ўйлаб, ишни ташкиллаштириш ва бошқалар фикрига кўпроқ эътибор беришингиз маъқулроқдир.
0 : 9 баллар, Сизнинг асосий кулфатингиз ўзингиздан мавқе жиҳатидан юқоридагилар фикрига тобеликдир. Сиз юқори даражадагилар фикри ноҳақ бўлса ҳам уларни инкор этмайсиз, кўрсатмаларини бажараверасиз. Ҳамкорликдаги ишда сизга нима топширилса, шуни бажарасиз. Бироқ сизда ишга нисбатан қизиқиш пайдо бўлса, унда ўзингизда мустақиллик, қатъийлик, ташкилотчилик қобилиятларини намоён қилишингиз мумкин.