ТЕСТ: “Темперамент типини аниклаш” (айзенк) тест-сўровномаси

Қуйида берилган саволларга “ҳа” ёки “йўқ” жавобидан бирини белгилаш керак.

  1.  Кучли ҳаяжонни синаш учун сизда янгиликка интилиш сезиладими?
  2.  Сизни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган дўст кераклигини ҳис қиласизми?
  3.  Сиз ўзингизни ташвиши йўқ одам деб ҳисоблайсизми?
  4.  Ўйлаган режаларингиздан  қийинчиликсиз воз кеча оласизми?
  5. Бир иш қилишдан олдин, ўйлаб иш тутасизми?
  6.  Хатто, сизга фойдаси бўлмаса ҳам, ваъдангизда турасизми?
  7.  Руҳиятингиз тез тушиб, тез кўтариладими?
  8.  Кўп ўйламай, тез иш юрита оласизми?
  9.  Баъзида жиддий сабаб бўлмаса ҳам, ўзингизни бахтсиз, деб ҳисоблайсизми?
  10. Биров билан баҳслашсангиз, ўзингизни кўп нарсага қодир  эканлигингизга ишонасизми?
  11. Сизга ёққан қарама-қарши жинсли киши билан танишсангиз, уяласизми?
  12. Жаҳлингиз чиққанда ўзингизни йўқотасизми?
  13. Кўпинча  ўйламасдан шароитга қараб иш тутасизми?
  14. Гапирмасам бўлар эди, шу ишни қилмасам бўлар эди, деган хаёл  сизни тез-тез безовта қиладими?
  15. Сизга китоб ўқишга нибатан одамлар билан учрашув  афзалми?
  16. Ҳамма нарсани ўзингизга олаверасизми?
  17. Дўстлар даврасида бўлишни ёқтирасизми?
  18. Бировлар билишини истамаган сирларингиз борми?
  19. Баъзан ғайратингиз жўшиб қадамингиздан ўт чақнайди, баъзан эса ҳамма ишдан ҳафсалангиз пир бўлиб, лоқайд бўлишингиз ростми?
  20. Дўстларингиз даврасини энг яқин дўстларингиз билан чегараланишини истайсизми?
  21. Сиз кўп нарсани орзу қиласизми?
  22. Сизга  бақириб гапиришса, сиз ҳам шундай жавоб қайтара оласизми?
  23. Баъзан ўзингизни бирон нарсада айбдорман, деб ҳис қиласизми?
  24. Сиз ўз одатларингизни  яхши эканлигига ишонасизми?
  25. Ўз ҳисларингизга эрк бериб, дўстлар даврасида ўзингизни беташвиш ҳис қиласизми?
  26. Асабингиз таранг бўлган пайтлар кўп бўладими?
  27. Сизни ҳушчақчақ ва зийрак одам деб ҳисоблашадими?
  28. Бирор ишни бажариб бўлгандан кейин, шу ишни бундан ҳам яхшироқ бажаришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлайсизми?
  29. Катта давраларда ўзингизни хотиржам ҳис қиласизми?
  30. Сиз ғийбат қиласизми?
  31. Ҳар хил фикрлар бошингизга ўралашганидан ухлай олмаган пайтларингиз бўладими?
  32. Сиз бирор нарсани билишни истасангиз, дўстларингиздан сўраб-суриштиришга нисбатан тезроқ китобдан қидириб топишни маъқул кўрасизми?
  33. Юрагингиз тез-тез уриб турадиган пайтлар бўладими?
  34. Диққат талаб қилинадиган иш сизга ёқадими?
  35. Сизда қалтироқ босиш ҳолатлари бўладими?
  36. Сиз доим ҳақ гапирасизми?
  37. Бир-бирини камситадиган даврада ўзингизни ҳотиржам ҳис қиласизми?
  38. Сиз сержаҳлмисиз?
  39. Тез харакат қиладиган ишлар сизга ёқадими?
  40. Ҳаммаси яхшилик билан тугаган, лекин ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган воқеалар сизни хаёлингизни безовта қиладими?
  41. Ҳаракатингиз секин, чаққон эмаслигингиз тўғрими?
  42. Бирор марта ишга ёки учрашувга кечикканмисиз?
  43. Бемаъни тушлар кўрасизми?
  44. Сиз шундай гапиришни ёқтирасизки, хатто нотаниш одам билан ҳам гаплашиш мумкин бўлган пайтни хеч қачон бой бермасликка ҳаракат қиласиз.
  45. Сизни бирор оғриқ безовта қиладими?
  46. Дўстларингиз билан узоқ учрашмасангиз хафа бўласизми?
  47. Ўзингизни асаби ёмон киши деб, ҳисоблайсизми?
  48. Танишларингиз орасида сизга ёқмайдиганлари ҳам борми?
  49. Сиз ўзингизни “ўзига  ишонган одам” деб ҳисоблайсизми?
  50. Сизнинг камчиликларингизни ёки ишингизни танқид қилишса, шахсиятингизга тегадими?
  51. Кўпчилик билан бажарилган ишдан қониқишингиз қийин бўладими?
  52. Сизни бошқалардан нима биландир ёмонман, деган фикр безовта  қиладими?
  53. Зерикарли даврани қизиқтира оласизми?
  54. Ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида гапирган вақтингиз бўладими?
  55. Ўз соғлигингиз ҳақида қайғурасизми?
  56. Бошқалар устидан ҳазил қилишни яхши кўрасизми?
  57. Уйқусизликка дучор бўлганмисиз?

Т е с т    к а л и т и:

ҲаЙўқҲаЙўқҲаЙўқҲаЙўқҲаЙўқ
1Э 13Э 25Э 37 Э49Э 
2Н 14Н 26Н 38Н 50Н 
3Э 15 Э27Э 39Э 51 Э
4Н 16Н 28Н 40Н 52Н 
5 Э17Э 29 Э41 Э53Э 
6Л 18 Л30 Л42 Л54 Л
7Н 19Н 31Н 43Н 55Н 
8Э 20 Э32 Э44Э 56Э 
9Н 21Н 33Н 45Н 57Н 
10Э 22Э 34 Э46Э    
11Н 23Н 35Н 47Н    
12 Л24Л 36Л 48 Л   
Akme.uz

Тест калитида мос келган ҳарфларни қўйиб чиқилади. “Э” ва “Н” ҳарфлари бўйича мос тушган ҳарфлар жавоби 0 дан 24 гача, “Л” ҳарфи бўйича баллар сони эса 0 дан 6 гача тўғри келиши керак.

  Агар Э шкаласи бўйича баллар сони 12 дан ортиқ чиқса, бу шахс “экстроверт” турига киради: бу ташқи муҳитга йўналган, объектни магнит каби тортувчи, қизиқувчан, импульсив, хулқ-атвори мустаҳкам, мулоқотли, ижтимоий муҳитга мослашган ва унда ўз ўрнини топган киши.

Агар Э шкаласи бўйича баллар сони 12 дан кам чиқса, унда шахс “интроверт” турига киради: оғир, вазмин, эҳтиёткор, ақлли, мулоқотга биринчи бўлиб кириша олмайдиган, ўз-ўзини назорат қилишга ва ўз-ўзини  таҳлил қилишга мойил кишилардир.

Н шкаласи бўйича 12 дан ортиқ чиқса, бу шахс “невротик” (асабий) ҳисобланади: ўз-ўзини тута билмаслик, иродавий бўшлик, сержаҳл, шу билан биргаликда фаол ҳаракатчан, мулоқотманд, бошлаган ишини охирига етказадиган киши бўлади.

“Л” шкаласи “ёлғончилик” шкаласи бўлиб, бу ички дунёсини очмаслик ва бошқалардан сир тутиш, оддий қилиб айтганда ўзини “ойнада” одилона қилиб кўрсатиш ёки юксак баҳолаш демакдир.

0-2 балл     ўз-ўзини қуйи даражада баҳолаш.

3-4 балл     ўз-ўзини адекват (ҳаққоний) баҳолаш.

5-6 балл     ўз-ўзини юқори даражада баҳолаш.

Иккита горизонтал ва вертикал чизиқлар ўтказилади. Жавоблардаги ҳарфлар шкаласи бўйича чиққан сонларни чизиқлар бўйлаб белгилаб чиқиб, текширилувчини характерловчи темперамент хусусиятларини аниқлаш мумкин. 

Akme.uz

Меланхолик. Ғамгин, ташвишли, қўрқоқ, ювош, мулоҳаза юритишга мойил, келажакка ишончи йўқ. Умидсиз, оғир, вазмин, босиқ. Мулоқотга киришимли эмас, индамас кишилар бўлади.

Холерик. Сезгир, тиниб-тинчимас, агрессив (ўзгаларга ҳукм ўтказувчи шахс). Таъсирчан, ўзгарувчан, умид-ишончли, ҳаракатчан кишилар.

Флегматик. Пассив (суст), эҳтиёкор, мулоҳаза юритувчан, ақлли, ўйлаб иш қилади, тинчликни, осойишталикни севади. Бошқарувчан,  ишонувчан, назорат қилувчан, вазмин, бир текисда ҳаракат қиладиган, ҳотиржам кишилар бўладилар.

Сангвиник. Мулоқотга киришувчан, сергап, раҳмдил, кўнгилчан, дадил ҳаракат қилади. Хушчақчақ, лекин кўпчиликни ва шовқинни ёқтирмайди. Ҳамма жойда сардор (лидер) бўлишга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қиладиган кишилардир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 + 5 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!