ТЕСТ: “ҲИССИЁТЛАР ОЛАМИДА”
Кўпчилик инсон қанчалик ақлли бўлса, у ҳаётда шунча кўпроқ омадга эришади, дед ўйлайди. Аммо америкалик руҳшунос Даниэл Гоулляннинг фикрича, инсоннинг ҳис-туйғулари унинг ақлий салоҳиятидан устунроқ турар экан. У айтадики, ҳиссиётли инсонлар ақлларини тўғри йўналтириш қобилиятига эга эканлар. Агар сиз қай даражада ҳиссиётга бой эканлигингизни билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги тест саволларига жавоб беринг.
1. Атрофдагилар иш билан банд бўлган пайтларда улардан ёрдам сўрашни фойдасиз деб биласизми?
Ҳа – 1 баҳо Йўқ – 3 баҳо
2. Эски танишим шаҳримизга келиб қолган бўлса, ишим кўп бўлсада, унинг учун вақт ажратишга ҳаракат қиламан.
Ҳа – 3 баҳо Йўқ – 1 баҳо
3. Бошқаларнинг кайфияти яхши ёки ёмонлигини бир қарашдаёқ билиб оламан.
Ҳа – 3 баҳо Йўқ – 1 баҳо
4. Газеталардаги криминал хабарлар мени бироз гангитиб қўяди.
Ҳа – 3 баҳо Йўқ – 1 баҳо
5. Кайфиятим кўпинча яхши бўлади.
Ҳа – 3 баҳо Йўқ – 1 баҳо
6. Раҳбарият билан гаплашаётганда ўзимни йўқотиб, суҳбат тезроқ тугашини кутаман.
Ҳа – 1 баҳо Йўқ – 3 баҳо
7. Дўстларим даврасида ўзимни яхши ҳис қиламан.
Ҳа – 3 баҳо Йўқ – 1 баҳо
8. Бирор ишга киришдан аввал уни нимадан бошлаш лозимлигини ўйлаб кўраман.
Ҳа – 3 баҳо Йўқ – 1 баҳо
9. Телевизор ёки музлатгичнинг бузилиб қолишидан тинчим йўқолади ва ҳатто кайфиятим тушиб кетади.
Ҳа – 1 баҳо Йўқ – 3 баҳо
Натижалар талқини:
20 – 27 баҳолар – Сиз табиат томонидан инъом этилган ҳиссиётдан унумли фойдалана оласиз. Жуда сезгир ҳамда таъсирчансиз. Сиздаги ички сезги ҳаётда катта ютуқларга эришишингизга сабаб бўлади.
13 – 19 баҳолар – Ҳиссиётларингиз етарли даражада. Кўплаб муаммоларни ақлингизга таяниб ҳал қиласиз. Шундан бўлса керак, ортиқча шубҳаларга ҳам эрк бермайсиз.
9 – 12 баҳолар – Ҳиссиётларингизни жиловлаб қўйишга ҳаракат қиласиз. Сизнингча, ҳар бир инсон ўз муаммосини ўзи ҳал қилиши лозим. Балки бироз ўзгарганингиз маъқулдир? Ахир ҳиссиётларингиз бир кунмас бир кун арқондан бўшаб кетиши хеч гап эмас-да.