ТЕСТ: “Қобилиятни аниқлаш”

Ушбу методика Айзенк тест сўровномаси асосида тузилган.

Бу методикани қаерда қўллаш мумкин?

Биринчидан, улар академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига  ўқиш учун келган талабаларга ўз шахсий йўналишини тўғри белгилашларига ёрдам беришда қўл келади.

Иккинчидан, улар ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланилиши мумкин. Ўқитувчи ўқувчилар қобилиятини, қизиқишларини аниқлаб, ундан ўз дарсларида фойдаланиши мумкин.

Тестни тўғри қўллаш учун қуйидаги шартларга қатъий амал қилинади:

1. Ажратилган вақт бирлигига (80 та савол учун 40 дақиқа) қатъий риоя қилиш.

2. Синалувчининг савол мазмунини тўғри идрок этишига ва тушунишига эришиш.

3. Жавоблар синалувчининг мустақил фикрига асосланганлигига эришиш.

4. Саволларга берилган жавобларни ишлаб чиқиш (100 баллик тизим асосида).

Синалувчи саволларни диққат билан ўқиб чиқади. Қайси савол ўзи ҳақида кетаётганига ишонч ҳосил қилса, шу саволга белги қўяди, қолган саволларга ҳеч қандай белги қўймайди. Синалувчи саволларга шошилмасдан, очиқ-ойдин ва тўғри жавоб бериши лозим. Белгиланган саволларнинг кам ёки кўплиги муҳим эмас. Синалувчида Қанча кўп саволларни белгиласам, шунча ижобий жавоб оламан деган фикр туғилмаслиги керак.

Саволлар:

1. Ўйлаётганларингизни яхши баён этиб бера оласизми?

2. Тажриба ва синовлар ўтказишни яхши кўрасизми?

3. Карта ёки чизма ёрдамида исталган манзилгоҳни қийналмасдан топа оласизми?

4. Ўзингизга таниш куй остида қўшиқ куйлай оласизми?

5. Арғимчоқда учишни ёқтирасизми?

6. Уйда ёлғиз ўтиришдан кўра дўстларингиз билан суҳбатлашиш афзалми?

7. Ҳайвонларга озор бермай, яхши муносабатда бўласизми?

8. Ёлғизликни, хаёл суриб юришни ёқтирасизми?

9. Сиз адабиётга қизиқасизми?

10. Суратга туширишни ёқтирасизми?

11. Қиладиган ишларингизни олдиндан ён дафтарингизга ёзиб қўясизми?

12. Ўзингиз ёқтирган қўшиқларни тез-тез ҳиргойи қилиб турасизми?

13. Ўзингизнинг кучли ва кучсиз томонларингизни яхши биласизми?

14. Бошқаларнинг маслаҳатига қулоқ тутмай, мустақил қарор қабул қила оласизми?

15. Кўпгина масалаларда бошқаларга маслаҳат бера оласизми?

16. Психология билан қизиқасизми?

17. Ҳазил-мутойибани ёқтирасизми?

18. Ранг-баранг безатилган китобларни яхши кўрасизми?

19. Одамларнинг хатти-харакатларини кузатиб юрасизми?

20. Ҳар хил имо-ишоралар ва харакатларни яхши эслаб қоласизми?

21. Спортга қизиқасизми?

22. Қийналмасдан бир гуруҳ одамларни бошқара оласизми?

23. Дунёвий муаммоларга, масалан, экологияга қизиқасизми?

24. Саёҳатга, балиқ овига боришни ёқтирасизми?

25. Ҳар хил сўз ўйинларини ва топишмоқлар топишни ёқтирасизми?

26. Нарсалар билан рақамлар орасидаги боғланишни аниқлай оласизми?

27. Ёш болалар билан ўйин ўйнашни ёқтирасизми?

28. Югуришдан кўра футбол, волейбол, баскетбол ўйнаш маъқулми?

29. Гулларнинг номини ёддан биласизми?

30. Тоққа чиқишни ёқтирасизми?

31. Тез-тез мусиқа эшитиб турасизми?

32. Нарсаларни бузиб, бошқатдан теришни яхши кўрасизми?

33. Радио, телевизордан эшитган маълумотларни яхши эслаб қоласизми?

34.Ўз фикрингизни баён қилганда расм ва чизмалардан фойдаланасизми?

35. Ҳисоб-китоб ишларини яхши олиб борасизми?

36. Ўйинга тушишни яхши кўрасизми?

37. Тез-тез бармоқларингиз ёрдамида мусиқа “чалиб” турасизми?

38. Энг яқин дўстларингиз борми?

39. Ҳаётингиз ҳақида ўйлаб турасизми?

40. Ўзингизни “фермер” сифатида тасаввур қила оласизми?

41. Шахсий ташвишлар сизни кўпроқ қизиқтирадими?

42. Бирор нарсани ҳал этишда дўстларингиз билан маслаҳатлашасизми?

43. Шахмат ўйнашни ёқтирасизми?

44. Нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини тасаввур қила оласизми?

45. Мусиқа асбобида куй ижро эта оласизми?

46. Нарса ҳақида тўла тасаввурга эга бўлишингиз учун уни ушлаб кўришингиз шартми?

47. Баҳслашганда ўз фикрингизни қатъият билан ҳимоя қиласизми?

48. Йўлда бирор куйни ҳуштак орқали чалиб юрасизми?

49. Экология қозирги куннинг энг асосий муаммосими?

50. Бирор жамоа, гуруҳ ёки қўмита таркибида бўлишни хоҳлойсизми?

51. Бошқалар билмайдиган қизиқиш, хоббингиз борми?

52. Нарсаларнинг моҳиятини баҳолаш учун уларни турли гуруҳларга ажратасизми?

53. Сиз расмлар томоша қилишни ёқтирасизми?

54. Сўзлашаётганда имо-ишораларни кўп ишлатасизми?

55.Кўзингиз тушган ҳамма ёзувларни, ҳатто буюмларнинг этикеткаларини ҳам ўқийсизми?

56. Мантиқий ўйинларни яхши кўрасизми?

57. Тушунтирганда мисоллар келтирасизми?

58. Одамнинг ҳамма аъзолари қаерда жойлашганини яхши биласизми?

59. Келишмовчилик ва жанжалларни ҳал қила оласизми?

60. Доим бирор нарсани ўрганишни ўйлаб юрасизми?

61. Бир марта эшитган куйингизни эслаб қоласизми?

62. Билимларни тажриба ва синов орқали ўзлаштирасизми?

63. Сўзлашганда китобларда ўқиган образлардан фойдаланасизми?

64. Алгебрадан кўра геометрия сизга кўпроқ ёқадими?

65. Компьютер билан ишлашни ёқтирасизми?

66. Машҳур актёрларнинг гапларини ўзларига ўҳшатиб айтишни, яъни тақлид қилишни ёқтирасизми? 

67. Ҳаётингизни қўшиқсиз тасаввур қила оласизми?

68.Тўйларда қатнашишни ёқтирасизми?

69. Планеталарнинг номларини биласизми?

70. Кундалик юритасизми?

71. Уй ҳайвонларига овқат беришни ёқтирасизми?

72. Ҳаётингизда бирор нарсага эришиш учун ҳамма нарсага тайёрмисиз?

73. Ўсимликларга сув қуйишни ёқтирасизми?

74. Тез-тез концертларга бориб турасизми?

75. Йўлда ўз шаҳсий муаммоларингиз ҳақида ўйлаб юрасизми?

76. Математикани яхши кўрасизми?

77. Дарс пайтида дафтарингизга баъзи нарсаларнинг расмини чизиб ўтирасизми?

78. Жуда кўп сўзларнинг маъносини биласизми?

79. Овоз чиқариб фикрлашни ёқтирасизми?

80. Одамлар қийналганда сиздан маслаҳат сўраб туришадими?

Энди бу саволларга жаволарни баҳолаш устида тўхталамиз. Синалувчи ўзи белгилаган савол номерларини қуйидаги жадвалда доира  ичига олиб чиқади.

АВСDЕFGH
12345678
911101412131516
1719182120242223
2526322731302829
3335343637393840
4743444645414249
5552535448515058
6357566162605969
7865646667706871
7976777574728073

Қайси устунда 8 тадан 10 тагача доира”лар бўлса, синалувчида ўша қобилият устун бўлади. Қайси қобилиятнинг устунлигига қараб, ўқувчининг нимага қизиқиши ҳақида сўз юритиш мумкин.

А лингвистик қобилият. Бундай қобилиятли кишиларда ўқишга, шеъриятга, баҳс-мунозараларга, ҳазил-хажвия ва ҳикояларга қизиқиш кучли бўлади.

В математик қобилият. Бу қобилияти устун бўлган кишилар абстракт белгилар, формулалар, рақамлар билан ишлашни ёқтиришади.

С кўриш қобилияти. Бу қобилиятга эга кишиларда тасвирий санъатга, ҳайкалтарошлик ва чизмачиликка қизиқиш катта бўлади.

D кинетик қобилият. Бу қобилият эгалари рақс, рол ижро этиш, жисмоний машқлар, спорт ўйинлари ва драмага қизиқадилар.

Е табиатсеварлик қобилияти. Бу қобилият эгалари сайру-саёҳатга, экскурсияларга кўпроқ қизиқади.

F мусиқий қобилият. Бу қобилият эгалари қўшиқ айтишни, мусиқа чалишни, жўр бўлишни яхши кўрадилар.

G суҳбатдошлик қобилияти. Бу қобилият соҳиблари ҳамдард, ҳамкор, ҳушмуомала бўлишни, биргаликда турли лойиҳалар яратишни ҳуш кўришади. 

H фикрлаш қобилияти. Бу қобилият эгалари  доим фикрини бир жойга йиғиб тўплай олади, яхши ва чуқур фикрлайда, хаёл суриб юришни яхши кўришади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

45 − 35 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!