ТЕСТ: “ЎЗ-ЎЗИНИ БАҲОЛАШ”
Мазкур психодиагностик тест гуруҳларга татбиқ қилиш учун ишлаб чиқилган бўлиб, уни 16-20 нафар талабада синаб кўриш яхши натижа беради. Синалувчилар сафини кейгайтириб тажриба ўтказиш эса мақсадга мувофиқ эмас, чунки улар билан алоқа ўрнатиш, ҳатти-харакатини назорат қилиш ўта қийинлашади. Ушбу тест индивидуал ҳолатда синаб кўришга ҳам мўлжалланган. Тестдан индивидуал фойдаланганда икки вариантни қўллаш мумкин: ёзма ва оғзаки равишда тест варақасига жавоб бериш. Оғзаки жавоб варианти тажрибада қўлланилганда экспериментатор қайд қилиш варақасини ўзи тўлдиради.
Тестни синаб кўришда тахминан қуйидаги инструкцияга риоя қилиниши лозим.
Синалувчилар учун инструкция. Тассаввур қилингки, қуйида ўқийдиган барча нарсалар сизни номингиздан кимлигингизни яхши биладиган одам (ота-она, ўртоқлари, ўқитувчилар ва ҳоказо) томонидан ёзилган. Улар қайсиларидир тўғри ёзилга шахсан Сиз худди ана шундай ҳисоблайсиз, баъзилари нотўғри, бу сизни фикрингиз. Ушбу ёзилганлардан чин ёки чин эмас эканлигини белгилаб қўйинг. Саволларга жавоб бериш жараёнида мана бундай қоидаларга риоя қилинг:
- Саволлар учун бланкада барча жавоблар берилади.
- Эҳтиёт бўлинг, бланка саволи номери билан жавоб номери мос тушсин ва уни кузатиб боринг.
- Камроқ ҳалқача қўйишга харакат қилинг. Агарда бирон бир тасдиқловчи фикр сизга номуносиб бўлса, у ҳолда энг ўринли деган жавобингизни беринг.
- Ушбу топшириқлар тезкор ақлий харакатга мўлжалланганлиги учун ўйлаб, беҳуда вақт кетказманг. Шунинг учун яхшиси миянгизга келган биринчи фикрга асосланиб жавоб берсангиз, ишни тезроқ бажариш имкониятига эга бўласиз.
Саволларга тез ва аниқ жавоб қайтаринг
№ | Асосан ҳеч қачон | баъзан | Тез-тез | Ҳамма вақт | |
1 | Мен ўзимни яхши хис қиламан. | 1 | 2 | 3 | 4 |
2 | Мен асосан тез чарчайман. | 1 | 2 | – | 4 |
3 | Мен тез йиғлаб юбораман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
4 | Мен бошқалар каби ҳурсанд бўлишни истайман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
5 | Мен етарлича тез қарор қабул қила оламаганим учун, кўпинча кўп нарсани бой бераман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
6 | Мен ўзимни бардам ҳис қиламан. | 1 | 2 | 3 | 4 |
7 | Мен совуққон, оғир мулойимман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
8 | Олдиндаги қийинчиликлар мени жуда безовта қилади. | 1 | 2 | 3 | 4 |
9 | Бўлар-бўлмасга куйиб пишавераман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
10 | Мен жуда бахтлиман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
11 | Мен ҳар нарсани юрагимга яқин олавераман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
12 | Менда ўзимга ишончим етарли эмас. | 1 | 2 | 3 | 4 |
13 | Мен ўзимни асосан ҳатардан ҳоли деб ҳис қиламан. | 1 | 2 | 3 | 4 |
14 | Танқидий ва оғир вазиятлардан узоқроқда юришга харакат қиламан. | 1 | 2 | 3 | 4 |
15 | Мен ўзимда баъзан лоқайдлик сезаман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
16 | Мен ўзим йўл қўйган хатолардан жуда сиқиламан ва уларни узоқ эсимдан чиқара олмайман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
17 | Мен ўз ҳулқимдан қониқаман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
18 | Мени ҳар хил икир-чикирлар ўзига тортади ва ҳаяжонлантиради. | 1 | 2 | 3 | 4 |
19 | Мен ўз ҳис-туйғуларимга шундай бериламанки, кейин уни унута олмай юраман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
20 | Мен босиқ одамман. | 1 | 2 | 3 | 4 |
Бу савол-жавоб варақасида шахснинг руҳий ҳолатларида ҳавотирланиш, ҳаяжонланиш, ҳиссий кечинмаларни вужудга келиш даражасини ва эҳтиёткорлик қирраларини аниқлашга ёрдам беради.
Натижалар талқини:
Савол-жавоб варақаси, асосан, 2 қисмга бўлинади.
Уларнинг биринчиси шахснинг ҳаяжонланиш даражасини кўрсатади, иккинчиси эса ҳиссий ҳолатларни.
Сиз қуйидаги саволларнинг саноқ номерларига эътибор билан йиғиндини хисобланг: 2,3,4,5,8,9,11,12,14,15,17,18,20,30 сўнгра савол номерлари жавоби йиғиндисини хисобланг: 1,6,7,10,13,16,19,22. Ҳар икки йиғинди орасидаги тафовутга 35 рақамини қўшинг.
Умумий йиғинди Спилбергер жадвалига асосан 30 балл тўплаган бўлса, у ҳолда ҳавотирланиш, ҳаяжонланиш даражаси паст:
30 дан 45 гача балл тўпласа ўртача:
агарда 45 баллдан юқори балл тўпласа, ҳавотирланиш, безовталаниш даражасини юқори эканлигидан далолат беради.
Ўзидан ҳавотирланиш даражаси юқори бўлган талабаларга алоҳида эътибор берилиши зарур бўлиб, уларга ёрдам бериш учун психологик маслхатлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ.