ТЕСТ: “ЎЗ ХАРАКТЕРИМИЗНИ ЧИЗАМИЗ”
Қўлга фломастер ёки қалам олиб, хаёлингизга эрк бериб, келтирилган 12 катакка расм чизинг. Сўнгра изоҳларга мурожаат қилинг.
Изоҳлар:
1. Кулиб турган қиёфа – юмор ҳисси, дипломатик, тинчликсевар табиатли инсон.
Карикатура – бошқалар билан келиша олмаслик, ички низо.
Қуёш – етакчиликка даъво қилиш.
Гул – ташқи кўришига кўп эътибор бериш.
Кўз– мағрурлик, шубҳаланувчанлик, шахсий муносабатларни онгли ташкиллаштириш.
2. Квадрат ташқарисига чиқувчи расм – безовталик, ҳовлиқиш, уйда ўтира олмаслик
Ёлғиз уйча – илиқ оилавий муҳитни қумсаш.
Расм ҳам квадрат ичида, ҳам ташқарисида – қизиқишлар, уй ва ташқи олам ўртасида тўғри пропорционал.
3. Нишонга йўналтирилган ўқ – ёй – мақсад сари сабр – тоқат билан интилиш. Бошқа чизиқлар ва камон ёйлари – мағрур, лекин ўз мақсадларидан шубҳаланувчан.
Ёйлар ва нишонларга умуман ўхшамайдиган расм – бошқариш қийин бўлган, тўполончи одам.
4. Кўплаб расмлар – дўстларнинг кўплиги.
Биттагина чизиқ – ички биқиқ, “ичимдагини топ” деган одам.
Ғишт- тушкун кайфиятга, инжиқликка мойиллик.
5. Берк яхлит шакл (бино, сим ёғоч, ҳайвон бўйни) – соғлом турмуш тарзи.
Чизиқлар ораси бўш қолдирилди, чизиқлар таниб бўлмас даражага етказилди – уятчанлик, жинсий масалаларда тортинчоқлик, улар ҳақида гапиришни ёқтирмаслик.
Дарахт пояси – жинсий ҳаётни турмуш қуриш билан боғлаш, дарахтда мевалар – болаларни севиш.
6. Расмга тобе бўлиш, яъни расмни унинг йўналишида давом эттириш – одамлар ишончини тез қозониш, бегона одамларга тез таъсир ўтказиш.
Бурчакли геометрик шакл – жамоадан ажралиб қолиш, жамоада етакчиликка интилиш, рашкчи.
7. Тўлқин ўртасидаги сурат – ўзига ишонч, хавфсирамаслик (акс ҳолда ўзига ишонмаслик).
Чўкаётган буюм – келажакдан хавотирланиш.
Занжир нақш – сабр тоқат билан, астойдил меҳнат қилиш, кам хато қилиш.
8. Квадратдаги нарсалар- қизиқишлар доирасини ифодалайди. Квадрат бўш – ҳаётдан зерикиш, (хобби қидириш керак).
9.Расмга тобе бўлиш, яъни квадрат чизиш, бошқа геометрик шакллар билан симметрик нақш ҳосил қилиш – интизом, жамодаги меҳнатни ташкил эта билиш.
Қора квадрат штрихланган, натижада қийшиқ чизиқли, носимметрик шакл ҳосил қилинган – авторитетларни тан олмаслик, қатъият, қайсарлик.
10.Айланалар ёпиб қўйилди – ёрдамга, қўллаб – қувватланишга муҳтожлик бирор нарсани мустақил ҳал этишга қийналиш.
Айланалар ёпилмади – мустақиллик, муайян шахсий мақсадларга эгаллик.
Одам қулоғига ўхшаш расм – сирли характер.
Чойнак дастаси – ота ёки оналик ҳиссининг кучли экани.
11. Бирор ўйинга ўхшатиш – мусобақалашишга, курашишга мойиллик.
Схемани квадратгача етказиш ёки унда уйга тегишли бирор белгини тасвирлаш – хўжалик масалаларини эплай олиш (кўпинча аёллар шундай чизади), уларга кўп эътибор бериш.
12. Нуқталардан бирор расм бўлаги (чумолилар, қуён думи, товуқлар чўқаётган дон ва ҳ) сифатида фойдаланиш – кучли ҳаёт.
Нуқталар айланага бирлаштирилди – мантиқий фикрлаш, амалий ақл кучлиги.