ТЕСТ: “ЎЗИНГИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?”
Фараз қилайлик, Сизнинг ақл-ҳушингиз жойида, ҳаётингиз жуда яхши бир маромда тинчгина ўтмоқда ва ўзингизнинг ҳаммадан бахтли эканлигингизни инкор этолмайсиз. Лекин, ана шундай ҳолатни бир умр ҳаётингиз мобайнида сақлай олишингизга қурбингиз етадими? Қуйидаги тест саволлари орқали ўзингизни аниқлашингиз мумкин. Фақат ҳар бир саволга “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериб, ўз куч ва иродангизни текшириб кўришингиз зарур.
- Мен ўз зиммамдаги масъулиятимни ёки бирор ҳато ва камчилигимни яқин кишиларим елкасига ағдармайман.
- Бахтли оиланинг мустаҳкамлигини, осойишталигини асраш-оила аъзоларининг бир-бирига бўлган ишончларида, деб ўйлайман.
- Ўзим танлаб, севиб бирга яшаётган умр йўлдошимни танлаганимга ҳеч ҳам пушаймон бўлмаганман.
- Мен аслида бошқалар ўйлагандан кўра саҳий ва ишончли одам эканлигимга ишонаман.
- Мактабда ўқиб юрган кезларимда бирор марта бўлса-да, уйга берилган вазифамни бажармай туриб кўчага ўйнагани чиқмаганман.
- Ҳаётимда ҳар доим турмуш ўртоғим ва ота-онамнинг маслаҳатларига амал қиламан.
- Севги-муҳаббат ҳақидаги кинофильмларни кўрганимда, кино қаҳрамонларига раҳмим келиб кўзларимдан ёш чиқиб кетади.
- Турмуш ўртоғим билан умумий танишларимиз ҳақида ғийбатлашмайман.
- Ҳар сафар бир янги одам билан танишганимда, унинг мен ҳақимда ёмон фикрга бормаслигига ҳаракат қиламан.
- Турмуш ўртоғига сездирмаган ҳолатда четда бўладиган муҳаббат, оилани фақат мустаҳкамлайди, деб ўйлайман.
- Фарзандларим ҳеч қачон жаҳлимни чиқармайди.
- Агар баъзи бир шароитлар ғов бўлмаганида эди, ҳозиргидан кўра яхшироқ мавқега эга бўлардим.
- Турмуш ўртоғимга уни учратгунимга қадар бўлиб ўтган учрашувларим ҳақида айтмаганман.
- Бировга баҳиллик қилиш ёки ғараз билан қараш менга ёт нарса.
- Ўз оиламни сақлаш мен учун ҳамма нарсада муҳим.
Тест калити:
“Ҳа” ёки “Йўқ” жавобларини ҳисоблашда қуйидаги жадвалдан фойдаланинг:
№ | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
Ҳа | 3 | -3 | 3 | 3 | 3 | 3 | 3 | -3 | 3 | 3 | 3 | 3 | -3 | -3 | -3 |
Йўқ | 3 | 3 | -3 | -3 | -3 | -3 | 3 | -3 | -3 | -3 | -3 | -3 | 3 | -3 | -3 |
Натижалар талқини:
0-21 балл – Сизнинг шиорингиз “Бунда ўзгалар айбдор, мен бегуноҳман”. Баъзида ҳамма гап-сўзни ичингизга ютиб юраверасиз, ўзингизга фойда келтирадиган тарзда чиқаришингиз мумкин экан. Сирингиздан огоҳ бўлганлардан ҳавфсираб қийналасиз. Ўзингизга юклатилган масъулиятни бажаришда иродасизлик қиласиз ва бунда кишиларни очиқ ва киши билмаган ҳолда айблайсиз.
22-45 балл – Сиз “Ўлай агар ҳеч нарса бўлган эмас” дея, болалигингиздан воқеа ҳодисаларни безаб, бўрттириб бошқаларга етказасиз. Энг ёмони Сиз ўзингизга ишонмаганингиздек, яъни ўзингизни ўзингиз назорат қилишдек туйғуга эга бўла олмаганингиздек, бошқалар ҳам Сизга ишонмайди.
-1 дан -21 баллгача – Сизнинг шиорингиз “Индамаслик, яъни сабрнинг таги сариқ олтин”. Ўзингизни тўғри сўз, ҳалол инсон деб биласиз. Ўзингиз ва оилангиз мустаҳкамлиги олдида масъулиятни сезасиз. Сиз ўзингизни назорат қила олиш ва оилангиз мустаҳкамлигини сақлай олиш мавқеига эга инсонсиз.
-22 дан – 45 баллгача – Сизнинг шиорингиз “Ҳеч қачон ўзимни ўзим кечира олмайман”. Умуман ёлғон гапира олмайсиз. Ўз яқинларингизга ёмонликни раво кўрмаган бир пайтингизда бошқа нарсага чора ҳам, ирода ҳам тополмай пушаймон бўлишга мойилроқсиз. Сиз на ўзингизни, на оилангизни назоратда сақлай оласиз. Ҳаракатингизни ўзгартирмасангиз, охир оқибатда оилангизни барбод қилишингиз мумкин.