ТЕСТ: “ЭМПАТИК ҚОБИЛИЯТЛАР ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ” (В.В. Бойко)

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб танланг.

1. Сизда одамнинг феъл-атворини тушуниш мақсадида унинг юзига тикилиб қараш одати борми?

а) ҳа, мен доим одамларга қизиқиш билан қарайман;

б) йўқ, бу мен учун қизиқ эмас.  

2. Сиз одамлар билан доимий муомалани талаб қиладиган ишларни ёқтирасизми?

а) ҳа, фақат шундай иш қувонч келтириши мумкин;

б) йўқ.

3. Сизнингча, фикр юритишингиз нимаси билан бошқаларникидан фарқ қилади?

а) интуициянинг кучи билан;

б) мантиқийлик, изчиллиги билан.

4. Ўзгаларнинг кулгисидан таъсирланасизми?

а) ҳа;

б) мени бефарқ қолдиради.

5. Ёқтирмаган одамингиз билан самимий гаплаша оласизми?

а) ҳа, кўпинча бу менинг қўлимдан келади;

б) йўқ, мен бундай қилолмасдим.

6. Кўпинча Сизга нисбатан адолатсизлик қилишаётгандай бўладими?

а) ҳа;

б) йўқ.

7. Нотаниш одамлар билан танишишни ёқтирасизми?

а) ҳа;

б) йўқ.

8. Сизнингча, ўзгалар ички дунёсига қизиқиш одобсизликми?

а) бу фикрга мутлоқ қўшиламан;

б) йўқ, бундай эмас.

9. Бирор ташвиш устида турган бўлсангиз, ухлай оласизми?

а) ҳа, менда шундай муаммо бор;

б) нима бўлса ҳам яхши ухлай оламан.

10. Қуйидаги ҳолатларда ўзингизни яхши кўрсата оласизми?

а) одамлар билан тил топиш керак бўлганда;

б) ўзни қўлга олиб, босиқлик қилиш керак бўлганда.

11. Сизни мақтаб, хушомад қилишаётганда, уяласизми?

а) ҳа, бундай вазиятларни ёмон кўраман;

б) яхшиямки, мени ҳам хақли баҳолашди, дейман.

12. Ўз ютуқларингизни бошқаларники билан қиёслайсизми?

а) менинг ўз ҳаётий мўлжалларим бор;

б) бу мени илҳомлантиради.

13. Ҳар доим ҳам сизнинг бошқа одам ҳақидаги биринчи интуитив          таассуротингиз тўғри бўлиб чиқадими?

а) ҳа, одатда шундай;

б) йўқ, кўпинча адашаман.  

14. Яқинларингиз, танишларингиз Сизни ҳиссиётга берилувчан деб ҳисоблашадими?

а) ҳа, кўпинча шундай деб ўйлашади;

б) йўқ.

15. Одам хато қилиши мумкин, деб ҳисоблайсизми?

а) ҳа, ҳаммамиз адашишимиз мумкин;

б) йўқ, доимо ҳушёр бўлишимиз керак.

16. Яқин қўшниларингизнинг таржимаи ҳолларини биласизми?

а) ҳа, ким ёнингда яшаётганлигини билиш керак;

б) бунинг менга қизиғи йўқ.

17. Сиз ўз қобилиятларингизни ўзингиз учун ишлата оласизми?

а) афсуски, йўқ;

б) бошқача бўлиши мумкин эмас.

18. Бошқалар билан муомаладан Сиз доимо хафа бўласизми?

а) йўқ;

б) ҳа.

19. Мушкул ишни бошлашдан аввал Сизни кутаётган қийинчиликлар тўғрисида ўйлайсизми?

а) йўқ, ҳар доим мушкул ишга киришавераман;

б) ҳа, ҳар доим ўз имкониятларимни сарҳисоб қиламан.

20. Тез-тез Сизни кўчада тўхтатиб, савол билан мурожаат қилишадими?

а) ҳа, тез-тез;

б) йўқ, бундайларни эслолмайман.

21. Қандай фильмларни севасиз?

а) ўйлашга мажбур қиладиганларини;

б) ҳаракатлар кўп, динамик сюжетли.

22. Сиз ўз умидларингиз, хавотирларингиз ва ташвишларингиз ҳақида очиқ айта оласизми?

а) ҳа, бунинг зарарли, уятли жойи йўқ;

б) йўқ, бу менинг шахсий ишим, яшириш керак.

23. Сиз ўзингизни бахтли ҳис қилган пайтларингизда, ҳаётда кимларгадир оғирроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлайсизми?

а) менда бундай ҳолат доимо бўлади;

б) “ҳар ким экканини ўради”.

24. Сизни хафа қилишса, узоқ вақт қайғурасизми?

а) одатда, тез эсдан чиқараман;

б) анчагача ўзимни ёмон ҳис қиламан.

25. Сиз одатда ўз манфаатингиз йўлида яхши инсон билан уришиб қолишингизни сезсангиз:

а) анчагина ён бераман;

б) ўз манфаатимни ҳимоя қилавераман.  

Натижалар талқини:

Қайта ишлаш йўли: ҳар бир “а” жавоб учун 1 баллдан, “б” жавоб учун 0 баллдан ёзиб чиқинг. Агар текширилувчи:

15-25 балл – эмпатия даражаси ўта юқори бўлиб, у бошқаларга ҳамдардлик кўрсатишга қодир бўлади;

7-14 балл – эмпатиянинг ўртача даражаси;

0-6 балл – жуда паст. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 89 = 91

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Content is protected !!