ТЕСТ: “ШАХСНИНГ ЎЗ-ЎЗИГА БЎЛГАН БАҲОСИНИ АНИҚЛАШ”
Синалувчи ўз-ўзига берган баҳосининг даражасини аниқлаши учун қуйидаги жадвал шаклида берилган жавоб варақасида ёзилган хусусиятларни диққат билан ўқиб чиқиши зарур.
№ | Хусусиятлар | N | Ь | Ь 2 |
1. | Ғурурлилик | |||
2. | Қўрқмаслик | |||
3. | Жиззакилик | |||
4. | Тиришқоқлик | |||
5. | Жаҳлдорлик | |||
6. | Чидамлилик | |||
7. | Қизиқувчанлик | |||
8. | Фаолсизлик | |||
9. | Совуққонлик | |||
10. | Фидойилик | |||
11. | Эҳтиёткорлик | |||
12. | Таъсирчанлик | |||
13. | Сусткашлик | |||
14. | Журъатсизлик | |||
15. | Ғайратлилик | |||
16. | Хушчақчақлик | |||
17. | Хавотирланувчанлик | |||
18. | Қатъийлик | |||
19. | Беғамлик |
Бу шахс хусусиятларини билдирадиган сўзларни бирма-бир фойдалилиги, ижтимоий аҳамиятлилиги ва ёқимлилиги жиҳатидан 1 дан то 20 баллгача бўлган баҳолар билан баҳолаб юқоридаги жадвалнинг чап томонидаги N билан белгиланган устунга тааллуқли хусусият қаршисига ёзиб чиқинг. Сизнинг фикрингизча, энг аҳамиятли, фойдали, ёқимли хусусиятни 20 балл билан, унга нисбатан кам бўлса ҳам муҳим бўлмаганини 19 балл билан ва ҳоказо ниҳоят ҳамма хусусиятларга нисбатан муҳим бўлмаганини “1” балл билан баҳолайсиз. Бунда бирорта ҳам баҳо такрорланмаслиги лозимлигини эсда тутинг.
Биринчи топшириқни бажариб бўлгач, жавоб варағининг чап томонини, белгиланган баҳолар кўринмайдиган қилиб буклаб қўясиз. Кейин жавоб варақасида хусусиятларнинг ўнг томонида N ёзилган устунга шу хусусиятларнинг сизнинг хулқ-атворингизга қандай даражада хослигини 20 баллик тизимида баҳолаб чиқасиз.
Сизнинг хулқ-атворингизга жуда ҳам хос бўлган хусусиятларни 20, 19, 18…….. ва ҳоказо, баллар билан шу сифатнинг сизнинг характерингизда намоён бўлиш даражасини белгилайсиз. Яъни 20 балл энг юқори даражада хос, унга нисбатан камроғини 19……. ва 1 балл билан жуда ҳам кам даражада хос хусусиятни белгилайсиз. Баҳолар такрорланмаслиги лозимлигини унутманг.
Олинган натижаларнинг миқдор ва мазмун жиҳатидан талқини:
Шахснинг ўз-ўзига берган баҳосини аниқлаш учун:
1) Жавоб варақасининг букланган чап томонини тўғрилаб олинг;
2) Юқоридаги қатордан бошлаб, чап томондаги баҳодан шу хусусиятнинг ўнг томонидаги баҳонинг қийматини айириш ва натижани Ь устунга ёзинг, ҳамда бу қийматни квадратга кўтариб Ь 2 устунига ёзасиз;
3) Ь 2 ҳамма қийматини қўшиб йиғиндини устуннинг остки қисмига ёзилади;
4) Олинган бу йиғинди 0,00075 сонига кўпайтирилади;
5) Кўпайтиришдан чиққан сони 1 дан айрилади.
Бошқача қилиб айтганда юқоридаги амаллар орқали сиз баҳолар ўртасидаги алоқаларнинг тартиб кореллацион даражасини
ф = 1-0,00075 * ∑ Ь 2
формула орқали аниқладингиз.
Охирги олинган натижа, яъни кишининг ўз-ўзига берган баҳосининг қиймати “+1 дан то -1 гача” бўлиши мумкин. Бунда 0,50 гача бўлган натижа синалувчининг ўз-ўзига паст баҳо беришини, 0,50 – 0,65 гача ўртача, 0,65-0,85 гача юқори, 0,85 дан юқори эса жуда ортиқча баҳо беришини билдиради.
Шахсни ўрганиш бўйича практикум:
Ўзингизни баҳоланг | 5 | 3 | 1 | -3 | -5 | Ўзингизни баҳоланг |
Оптимист | Пессимист | |||||
Ишонч уйғотатадиган | Ишонч уйғотмайди | |||||
Одамларни тушунадиган | Одамларни тушунмайди | |||||
Одобли, тактли | Беодоб, тактсиз | |||||
Эркин, хушфеъл | Тортинчоқ | |||||
Мустақил | Тобе | |||||
Ўзига ишончли | Ўзига ишончсиз | |||||
Дадил | Ювош | |||||
Киришувчан | Писмиқ | |||||
Актив, фаол | Пассив, ланж | |||||
Жонсарак | Лоқайд, беғам | |||||
Шубҳасиз | Ҳадиксираган | |||||
Ён берувчи | Қайтмайдиган | |||||
Альтруист Фаҳм-фаросатли | Эгоист Онгги чекланган |
Аввал ўзингизнинг профилингизни юқоридаги сифатлар бўйича белгилаб, чизиб чиқинг, сўнгра ўртоқларингиздан айнан шу тарзда шу схемада сизни баҳолаб беришларини илтимос қилинг.
Ўзингиз чизган ва ўртоғингиз чизган профилларни бир-бирига солиштирсангиз, ўз-ўзингизга берган баҳони аниқлайсиз.